Тупрокшунослик



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/82
Sana24.02.2022
Hajmi2,93 Mb.
#232946
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   82
Bog'liq
tuproqshunoslik

 
 
12 – расм. Василов асбоби. 
 
ТУПРОҚНИНГ СУВ ХОССАЛАРИ 
Ҳар қандай тупроқда кечадиган физик-кимёвий, микробиологик 
жароёнлар ҳамда ўсимликларни ривожланишитупроқдаги сув миқдорига 
бевосита боглик бўлади. 
Табиий шароитдатупроқка тушадиган сувнинг асосий манбаъи атмосфера 
ёгинлари ҳамда айрим жойларда ер юзасига якин жойлашган сизот сувлари 


53 
хисобланади.Суғориладиган ерларда эса бўларга кушимча суғориш сувлари 
ҳам асосий манбаъ вазифасини бажаради. Лекин тупроқ қатлам ларидаги 
сувнинг миқдори, харакатланиши ва узлаштирилиш даражаси хар хилдир.
Тупроққа тушаётган сув билантупроқ минерал қисми орасидаги 
муносибатлар 
натижасида 
тупроқнинг 
сув 
хоссалари 
шаклланади.Тупроқнинг сув хоссалари унинг сув ўтказувчанлик,сув 
кўтарувчанлик қобилиятлари ва нам(сув) сиғимидан иборатдир.Бу 
хоссалартупроқнинг механиқ таркиби,донадорлик холати ва говаклик 
даражасига боглик холда турли тупроқларда турли даражада намоён 
бўлади.Тупроқда ўзлаштирилиши осон бўлган ва етарли миқдордаги 
сувнинг бўлиши ўсимликларни нормал ривожланишини таъминлаб 
беради.Турли гурухга мансуб бўлган ўсимликларнинг сувга бўлган талаби 
бир хил эмас.Бу ўсимликларни транспирация коэффицентига боглик. 
Ўсимликларни вегетация даврида курук мода бирлигини хосил қилиш учун 
сарфланадиган сув миқдори транспирация коэффиценти дейилади. 
Тупроқнинг сув хоссаларини ўрганиш тупроқдаги сув захирасини 
аниқлашда, суғориш меёрлари, муддатлари ва усулларини белгилашда 
мухим аҳамиятга эга. 
 
ТУПРОҚНИНГ СУВ ЎТКАЗУВЧАНЛИГИ
Тупроқни ўз қатламларидан вақт бирлиги ичида маълум миқдорда сув 
ўтказа олиш қобилиятига унинг сув ўтказувчанлиги дейилади 
Сув ўтказувчанлик икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда 
сувтупроқ зарраларига сингиб уларни туйинтиради ва мавжуд бўшликларни 
сув билан тўлдиради. 
Иккинчи босқич фильтрация босқичи бўлиб, у зарралар ва бўшликлар 
сув билан тўла тўйингандан кейин юзага келади, бунда сув оғирлик кучи 
таъсирида қатламдан эркин оқиб ўта бошлайди. 


54 
Маълум калинликдаги қатламдан сувнинг оқиб ўтишигача ,яъни 
фильтрация бошлангунгача ўтган вақт тупроқнинг сув ўтказишлик 
даражаси дейилади. 
тупроқнинг сув ўтказувчанлиги вакт бирлиги ичида бир хил бўлмай 
ўзгариб туради.Тупроқ сувга тула туйингандан кейин сув ўтказувчанлик 
бир хил даражада бўла бошлайди.Сув ўтказувчанлик тупроқнинг 
механиқавий таркибига, донадорлик холатига, зичлигига бевосита боглик. 
Енгил механиқ таркибли (қумли, қумлоқли), донадор ва ғовак тупроқларни 
сув ўтказувчанлик қобилияти юқори даражада ифодаланган.Оғир механиқ 
таркибли, структурасиз, зич тузилишдаги тупроқларда эса паст даражада 
ифодаланган. 
Тупроқнинг сув ўтказувчанлик қобилиятини ўрганиш уни агрономик 
ва мелиоратив жихатдан бахолашда, суғориш меёрлари ва усулларини 
белгилашда мухим аҳамиятга эга. 
Сув ўтказувчанликни дала шароитида ва лабораторияда турли усулларда 
аниқлаш мумкин. Қуйида уларнинг айримларини қандай бажарилиши баён 
қилинади. 

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish