274
Ҳайвон
хомашёларидан
айрим
ферментларнинг
тозаланган
препаратлари - пепсин, трипсин, химотрипсин, реннин (химозин),
рибонуклеаза, ДНКаза, липаза, гиалуронидаза, каталаза ва бошқа ферментлар
ҳам ажратиб олинади.
Ўсимликлардан саноат миқёсида протеолитик
ферментларнинг айрим
препаратлари - папаин (қовун дарахти мевасининг шарбатидан), фицин
(анжир барги ва
Ficus оиласига мансуб ўсимликлардан) ажратиб олинади.
Аммо, ўсимликлардан фермент ажратиб олиш иқтисодий жиҳатдан
самарали эмас, чунки сарфланадиган ўсимликка нисбатан олинадиган
маҳсулот кам миқдорда бўлади. Ундан ташқари ҳар доим ҳам исталган
минтақада керакли ўсимликни ўстириш имкони йўқ.
Ҳайвонлардан
ферментларни
ажратиб
олишда
ҳам
айрим
қийинчиликлар туғилади. Шунинг учун ҳозирда
ферментлар манбаи
сифатида микроорганизмлардан кенг фойдаланилмоқда.
Микроорганизмлар – фермент олиш учун жуда қулай манба
ҳисобланади,
чунки
уларнинг
(ферментларини)
ҳужайрадаги
концентрациясини микроорганизм ўсишини тезлатиш ёки генетик
манипуляция қилиш ҳисобига ошириш мумкин. Микроорганизмлар тез
ўсади, арзон муҳитларда кўпаяда ва турли ферментларга бойдир.
Микроб ферментлари ҳозирда ўсимлик ва ҳайвон ферментлари ўрнини
босмоқда. Қатор ферментлар медицина диагностикасида ҳам ўзига хос ўрин
эгаллаб келмоқда. Масалан, холестериноксидаза қон зардобидаги
холестеринни,
уреаза эса, сийдик кислотаси миқдорини ўлчашда
ишлатилади. Ген инженерлиги тадқиқотларида эса, микроблардан
ажратиладиган рестриктацион эндонуклеазалар ва лигазалар ишлатилади.
Микробиологик усулда олинган ферментлар пластмасса ишлаб
чиқаришда ҳам ўрин эгаллайди.
Қаттиқ
ёки
суюқ
озуқа
муҳитларида
ўстирилган
микроорганизмларнинг культураси ва уларнинг культурал суюқликлари
таркибида жуда кўп миқдорда балласт мoддaлap бордир. Ферментларни
275
ажратиш ва тозалаш - кўп меҳнат ва ҳаражат талаб қилувчи жараёндир,
агарда фермент препарати микроорганизм культураси кўринишида
ишлатилса, у тозаланмайди. Спирт ва терини ошлаш тармоқларида
тозаланмаган
микроорганизмлар
культурасини
ишлатиш
мақсадга
мувофиқдир ва худди шундай микроорганизмларни қишлоқ хўжалигида ем-
хашак тайёрлашда ёки фермаларда емларни қайта ишлашда қўллаш ҳам
мумкин.
Озиқ-овқат саноатининг бир қанча тармоқларида (нон, пиво, вино,
пишлоқ, крахмал ва шарбат экстракция қилувчи), ҳамда текстил, мўйна ва
микробиологик
саноатларда, шу жумладан тиббиётда балласт моддалардан
қисман ёки тўлиқ тозаланган фермент препаратлари ишлатилади.
Тоза фермент препаратларини олишнинг бошланғич материали бўлиб
фильтрланган культурал суюқлик, продуцентнинг биомассаси ёки қаттиқ
озуқа муҳитда ўстирилган культуранинг сувли экстракти хизмат қилади.
Фермент препаратлари кукун ёки суюқ концентрат кўринишида олиниши
мумкин. Ажратиш жараёнида препаратнинг yмумий массасида фаол
оқсилнинг нисбий улуши, яъни унинг улуший фаоллиги opтaди.
Do'stlaringiz bilan baham: