Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар”



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

9020 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар” - бу пассив 
ва вақтинчалик счѐт асосан улгуржи ва чакана савдо корхоналарида, 
шунингдек ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини фирма магазинлари 
орқали сотадиган ишлаб чиқариш корхоналарида ишлатилади. 
Счѐтнинг кредитида товарларни сотишдан олинган даромад йил 
мабойнида тўпланиб боради, бунда товарларни сотиш усулига қараб
5010 ―Касса‖ счѐти, 4010 ―Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган 
счѐтлар‖, 4110 ―Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган 
счѐтлар‖, 4120 ―Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган 
счѐтлар‖ ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счѐтлар 
дебетланади. Йил мабойнида 9020 ― Товарларни сотишдан олинган 
даромадлар‖ счѐти фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил 
бошидан бошлаб олинган даромад суммасини кўрсатади. Йил якунида 
ушбу счѐтнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 ― 
Охирги молиявий натижа‖ счетининг кредитига ѐзилади ва шу асосда у 
ѐпилади. 

9030 “Бажарилган ишлар ва хизматлардан олинган 
даромадлар” - бу пассив ва вақтинчалик счѐт асосан қурилиш 
ташкилотлари ва хизмат соҳаси корхоналарида, шунингдек асосий 
фаолиятидан ташқари иш ва хизматлар кўрсатувчи бошқа турдаги 
корхоналарда ишлатилади. Счѐтнинг кредитида бажарилган иш ва 
хизматларни сотишдан олинган даромад йил мабойнида уларга гувоҳлик 
берувчи ҳужжатлар асосида тўпланиб боради. Иш ва хизматларни сотиш 
усулларига қараб 5010 ―Касса‖ счѐти, 4010 ―Харидорлар ва 
буюртмачилардан олинадиган счѐтлар‖, 4110 ―Махсус ажратилган 
бўлинмалардан олинадиган счѐтлар‖, 4120 ―Шўъба ва қарам хўжалик 
жамиятларидан олинадиган счѐтлар‖ ва бошқа дебиторлик қарзларни 
акс эттирувчи счѐтлар дебетланади. Йил мабойнида 9030 ― Бажарилган 
иш ва хизматларни сотишдан олинган даромадлар‖ счѐти фақат кредит 
сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган 
даромад суммасини кўрсатади. Йил якунида ушбу счѐтнинг кредитида 
тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 ― Охирги молиявий натижа‖ 
счетининг кредитига ѐзилади ва шу асосда у ѐпилади. 


Сотилган маҳсулотлар, товарлар , иш ва хизматлар турли 
сабабларга кўра корхонага қайтарилиши мумкин. Бундай ҳолда 
қайтарилган маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларнинг қиймати
махсус контрпассив бўлган 9040 ― Сотилган товарларни қайтарилиши‖
счѐтининг дебетида акс эттирилади, бунда мос равишда 5010 
―Касса‖,4010 ―Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счѐтлар‖, 
4110 ―Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счѐтлар‖, 4120 
―Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счѐтлар‖ ва 
бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счѐтлар кредитланади. 9040― 
Сотилган товарларни қайтарилиши‖ счѐтининг дебетида тўпланган 
сумма мос равишда 9010 ―Тайѐр маҳсулотларни сотишдан олинган 
даромадлар‖, 9020 ―Товарларни сотишдан олинган даромадлар‖, 9030 
―Бажарилган иш ва хизматлардан олинган даромадлар‖ счѐтларининг 
дебетига ўтқазилади ва шу асосда ушбу счѐт ѐпилади. Қайтарилган
маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича сотиш таннархи ва 
сотишдан олинган ҚҚС суммасини акс эттирувчи счѐтларга ҳам 
тузатишлар қилинади.
Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда харидорлар ва 
буюртмачиларга тузилган шартнома шартларига кўра турли миқдорда 
чегирмалар ҳам берилиши мумкин. Бундай чегирмалар суммаси махсус
контрпассив бўлган 9050 ― Харидорлар ва буюртмачиларга берилган 
чегирмалар‖ счѐтининг дебетида акс эттирилади, бунда мос равишда 
4010 ―Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счѐтлар‖, 4110 
―Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счѐтлар‖, 4120 ―Шўъба 
ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счѐтлар‖ ва бошқа 
дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счѐтлар кредитланади.
9050 ―Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар‖ счѐтининг 
дебетида тўпланган сумма мос равишда 9010 ―Тайѐр маҳсулотларни 
сотишдан олинган даромадлар‖, 9020 ―Товарларни сотишдан олинган 
даромадлар‖, 9030 ―Бажарилган иш ва хизматлардан олинган 
даромадлар‖ счѐтларининг дебетига ўтқазилади ва шу асосда ушбу счѐт 
ѐпилади. Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишда 
берилган чегирмалар суммаси сотишдан олинган даромадлар 
суммасини камайтиради.
Корхоналар даромадларининг аналитик ҳисоби маҳсулотлар, товарлар, 
иш ва хизматларнинг сотиш турлари ва бошқа бошқарув учун зарур 
сегментлар бўйича олиб борилади.

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish