www.ziyouz.com кутубхонаси
52
— Ана келин, ана!
Девордан узалиб қарадим.
Назир жувозкаш остидаги отини кўрсатди.
65
Самад чавандоз кўпкарининг олган-олганини— охирини олди.
Қайтишимизда баримизни уйига айтди. Самад чавандоз уйи олдига келганимизда ўйланиб қол-
дим. Мендан бўлак чавандозлар уйи яқин бўлди. Чавандозлар отларини боғлайди-ю, келади.
Бизники хийла олисда бўлди. Тарлонни уйимизга боғлаб келаман дегунимча, қозон икки
қайнайди. Чавандозлар менинг йўлимга қараб ўтирмайди. Гўштни ейди-қўяди!
Яна тағин, эриниб, келолмаслигим-да бор.
Ўйлаб-ўйлаб, қоладиган бўлдим. Нафс қурғур ёмон-да!
Тарлонни дарвоза устунига боғладим. Кўпкаридан олган гилам, тўнларни эгардан олдим.
Шунда, кўчадан кенжа қайнимиз Қорақул ўтди.
— Йўл бўлсин? — дедим.
— Сизникига, — деди қайним.
— Ма, Тарлонни-да ола кет, — дедим.
Қайнимни оёғидан олиб, отга миндириб юбордим.
Самад чавандозникида ёнбошлаб олиб, тана илик сўрдим.
Чавандозлар бўлиб ўтмиш кўпкари гурунгини қилди. Отларга таъриф берди. Ўзларидан ўтган
хатоликларни бетларга айтди. Яхшиликларини ёдлади. Бир-бирлари елкаларига қоқди,
тиззаларига шапатилади.
— Ай, яша-е, яша! — деди.
Чавандозлар ҳамроз бўлди. Бир-бирига ақл бўлди.
Самад чавандоз михда осиғлиқ дўмбирасини олди. Тинқиллатиб-тинқиллатиб созлади. Чертиб-
чертиб бошлади.
Хаёлларга ғарқоб бўлиб ёнбошлаб ётиб эдим, гал менга келди. Мен чордона қуриб ўтириб
олдим. Билакларимни турдим. Дўмбирани созимга солдим. Ҳаккалабосим-ҳаккалабосим
нағмалардан чалдим. Чавондозлар кўнглини қитиқладим.
Самад чавандоз ўтирган ерида елкаларини қоқиб-қоқиб ўйнаб қўя берди!
Сўзни сўзга чўқиштирдим, гапни гапга уриштирдим, отларни нағмаларга солдим. Отлар ашула
бўлди! Аҳай-аҳай!
Бул сағрингга қарайман
Куёвли қиз ётгудай,
Бурнингдан чиққан дамингга
Каррак босса ёнгудай,
Қулоқларинг орасидан
Қўштегирмон сув ўтгудай!..
Биродарлар, ашула ичидаги от бор-ку? Ўша ўзимизнинг Тарлон, ҳа!
Ана, Тарлон дирк-дирк ўйнади. Бепонён Вахшивор адирларига қараб кишнади. Залворли
адирлардан акс садо келди...
Ё, сизнинг отингиз-да бизнинг Тарлондайми? Бизнинг Тарлонга келбат берадими? Унда,
сизнинг отингиз-да ашула бўлибди-да? Аҳай-аҳай!
Ҳадеб отни ашула қила бериш бўлмас! Энди чавандозларга-да ўтайин! Кимни ашулага солсам
экан? Шу бурчакда ўй суриб ўтирган Одина чавандозни ашулага солсаммикин? Ўттизни уриб
қўйди, ҳали-да уйланмади! Бир қитиғига тегайин! Зора, йигитлик ғурури ваража қилса! Аҳай-
аҳай!
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |