www.ziyouz.com кутубхонаси
53
Қидириб чопсанг бирор кун
Кенг Қўнғиротнинг тўйини,
Олиб ётсанг, жўражон
Қора уйнинг тўрини,
Олиб қучсанг найлайин
Бурни кулган бир парини,
Шу чиқарар куйган юрак черини!
— Ҳа, дў-ў-ўст!
— Қўйма, Зиёдулла чавандоз, қўйма!
Чавандозлар гап қаёққа бораётганини билди.
Гап эгаси-да ўзини билди, ўзини таниди. Кўзлари пир-пир этди. Кўзлари ерга қадалди.
Биродарлар, бўйдоқнинг ақли икки кўзида бўлади!
Мен эндиги гапимни нағмаларсиз айтдим:
— Одина чавандоз дейман-ов! Йигитнинг боши иккита бўлмагунича, моли иккита бўлмайди!
Уйлан-да энди, биродар! Оғзингга толқон солгандай миқ этмай юрасан! Айт-да, ўзи нима гап?
Биз сенинг узанги йўлдошларингмиз! Яхши кунингга-да, ёмон кунингга-да яраймиз!
Чавандозлар гапимни қувватлаб турди, маъқуллаб турди.
Охири, Одина чавандоздан садо чиқди! Одинаси қурғур, бизнинг қайнсинглимизни кўз остига
босиб юрибди экан! Ана, гап! Бир сафар совчи-да қўйибди, аммо қайнонамиз йўқ, дебди! Ана.
— Одина чавандоз-ов, ёш йигит кўзи билан қиз олма, дейдилар. Бизнинг қайнисинглимиздан
бошқаси бўлмайдими? — дедим.
— Йўқ, бўлмайди! — деди Одина.
Одина чавандоз оламда бизнинг қайнсинглимиздан ўзгасини тан олмас эмиш! Қайнсинглимиз
оламда яккаю ягона эмиш!
— Йўғ-е? — дедим.
— Ҳа! — деди.
— Чинингни айт? — дедим.
— Чиним! — деди.
Биродарлар, дил кетган эмиш, дил! Аҳай-аҳай!
— Ай, Одина чавандоз, унда, қўлни бер, ўзим совчи бўламан! — дедим. — Қайнсинглимни
сенга олиб бериб, сен билан божа бўлмасам, Зиёдулла чавандоз отимни бошқа қўяман! Шу
кундан эътиборан, икковимиз божа! Ай, Одина чавандоз-ов, нарироқ ўтир, божа божани
кўрса... — дедим.
66
Биродарлар, ёш болага иш буюр-у, изидан ўзинг югур, дегани ҳаққост чин бўлди!
Қайнимиз нима қилибди денг? Қайнимиз уйимиз олдидан оқадиган ариққа келиб, Тарлонни
сувга қўйибди. Ғарқ терга ботиб турган Тарлон тўйиб-тўйиб сув ичибди. Кейин, Тарлонни
отхонага олиб кириб боғлаб қўйибди...
Eрталаб Тарлонни отхонадан етаклаб чиқдим. Айлантириб қарадим. Қорин этлари дир-дир
учди, пир-пир учди!
Биродарлар, отга сув тушса ана шундай бўлади! Тарлонга сув тушибди!
Ай, қайним-е, ай, калла-е! Энди сенга нима дейин? От ғарқ терга ботса, сув ичириб отхонага
боғлаб бўлмайди, дейинми? Мабодо ичирса, хийла йўл юриш лозим бўлади, бўлмаса отга сув
тушади, дейинми? Кейин, от кўпкарига ярамай қолади, дейинми! Мактабда комсомоллар
каттаси бўлсанг-да, шуни-да билмайсанми, дейинми? Битта-да тўрти йўқ аълочи Қодиров
Қорақул бўлатуриб, шунга-да фаросатинг етмадими, дейинми? Омон сурнайчининг қизи билан
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод
www.ziyouz.com кутубхонаси
54
партанинг остидан хат олишиб-хат беришиб туришга етган ақлинг шунга етмай қолдими,
дейинми? Мендайин бир кал бўлсанг экан, ақли сочи билан қўшилиб тўкилиб кетган десам,
дейинми? Калланг тўла жун бўлса, дейинми?
Демайин, демайин! Қайнига илкис гапириб бўладими...
Опаси бизда!
Do'stlaringiz bilan baham: |