Таълими вазирлиги муқимий номли қЎҚон давлат


Салавкийлар даври тарихий географияси



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#22251
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   87
Bog'liq
yordamchi tarix fanidan

Салавкийлар даври тарихий географияси. Искандар Зулқарнайн вафотидан сўнг тахт ворислигига ҳеч ким 
қолмаган эди. Барча эркак зотини унинг ўзи қириб тамомлаган эди. Шоҳ вафотидан сўнг тўрт ой ўтгач, Роксана ўғил 
кўради. Унга Искандар деб исм кўядилар. Кичик Искандар Шарқий внлоятлар ҳукмдори зтиб тайинланади. Ҳукмдор ҳали 
ѐш бўлганлиги учун бу вилоятарга раҳбарлик қилиш қўмондонлардан Пердикка ва Антипатр зиммасига юкланади. Аммо 
тож-тахт учун олиб борилган кураш ѐш гўдакни ҳам омон қолдирмайди. Тахт учун курашда Ис-кандар 
лашкарбошиларининг биронтаси ҳам ѐрқин ғалабага эриша олмайди. Бунинг устига Искандар вафотидан хабар топган 
халқлар озодлик курашига отланадилар. Тарихий манбаларга караганда, Мургоб водийсида барпо этилган Маргиѐна 
Александрия шаҳрини «варварлар» вайрон этадилар. Милоддан аввалги 301 йилда Фригиянинг Ипс деб аталган жойида 
юз берган қонли жанглар оқибатида Искандар салтанати уч мустақил давлатга: Македония, Миср, Суриядан то Марказий 
Осиѐ -Ҳиндистонгача бўлиниб кетади. Македония — Антиох авлодларига, Миср — Птоломей авлодларига ва Суриядан 
Ҳиндистонгача Салавкага тегади. 
Салавка 312 йилдаѐқ Бобилда ўз хукмронлигини мустаҳкамлаган эди. Шундан сўнг Салавка шарқий 
сатрапликларни ҳам эгаллайди. Бу масалада Салавка билан Никатор ўртасида кураш кучаяди. Никатор биринчи жангдаѐқ 
мағлубиятга учрайди. Салавка милоддан аввалги 311—302 йилларда бошқа сатраплар билан ҳам жанг олиб боради ва 
Шаркда ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлайди. Ана шу тариқа Салавка I парфянлар, бақтриялик, сўғдийлар, гирканлар 
устидан ўзининг танҳо хукмронлигини ўрнатади. 
302 йилдаги Сурия, Кичик Осиѐ ва Месопотамия вилоятлари учун Салавка билан Антигон ўртасидаги жанг бир 
йилга чўзилади, бу жанг Салавканинг ғалабаси билан якунланади. 
Ана шу тариқа Искандар салтанатининг катта кисми Салавка қўли остида бирлашади. У мустақил сиѐсат олиб 
борди, сатрапликларни майдалаб юборди, уларнинг сонини 72 тага етказди. 
293 йилда Салавка, ўз пойтахтини Бобилдан Суриядаги — Антиохияга кўчиради. 
Сатраплар қўлида катта ҳокимият бўлган, аммо уларда олий ҳарбий ҳокимият йўқ эди. Олий ҳарбий ҳокимият 
марказий ҳукмдор подшоҳ ихтиѐрида бўлган. 
Салавка 293 йилда шаркий вилоятларни бошқариш ишини ўз ўғли Антиохга топширади ва уни хукмдор қилиб 
тайинлайди. 
Антиох Спитаменнинг қизи Апамадан туғилганди. Салавканинг тўнгич ўғли ҳам бўлган. Юнон муаррихлари 
Салавка I ва Антиохлар Марказий Осиѐга жуда катта зътибор берганликларини ѐзадилар. Улар даврида 75 шаҳар 
курилганлиги манбаларда қайд этилади. Бу шаҳарлар Салавкия, Антиохия ва бошқа номлар билаи аталган. Бундай 
шаҳарлардан бири узоқликда жойлашган «Яксарт» (Сирдарѐ) ортидаги Антиохия бўлиб, бу шаҳарни Хитой манбаларида 
Ўзган шаҳри бўлса керак деб тахмин қилинади. Салавка халқаро тижорат ишларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор 
беради. Шу мақсадда у Каспий билан Қора денгизни боғлаб Амударѐ орқали «Тош минора»га йўл очишга қарор қилади. 
(Беруний фикрича «Тош минора» ѐки «Тош шаҳар» бу Тошкентдир.) 
Страбон берган маълумотларга қараганда Антиох Марғиѐнада ўз номига қурдирган шаҳар — Антиохияни 
кўчманчиларнинг тинимсиз хужумидан ҳимоя қилиш мақсадида Мургоб воҳаси атрофини 250 км девор билан ўраб олган. 
Аммо кўчмакчиларнинг хужумлари бу билан тўхтамаган. 
Ана шундай оғир бир вазиятда Салавк I Ҳиндистонга каши уруш бошлайди. Бу уруш унинг мағлубияти билан 
якунланади. Натижада Салавкийларнинг Марказий Осиѐдаги обрўсига путур етади, уларга қарши қўзғолонлар 
бошланади. Салавкийлар оғир аҳволга тушиб қоладилар. Милоддан аввалги 280 йилда Салавк I вафот этади. Салавкийлар 
давлатига Антиох I бош бўлади. Ана шу даврдан бошлаб шарций вшоятлар Антиох I фаолиятидан четда цолади, чунки 
ғарбий вилоятлардаги ҳарбий вазият унинг қўшин билан бирга бўлишини тақозо этар эди. Айни пайтда гарбий 
вилоятларда ҳам вазият кўнгилдагидек эмас зди. Хуллас, Салавк I вафотидан сўнг давлатнинг заминига путур кетади. 
Шарқий вилоятлар олтин, фил лазуритлар билан доимо жарима тўлаб турсалар-да, уларнинг мустақилликка 
интилаѐтганликлари сезилиб турарди. Бу жараѐн хусусан милодцан аввалги Ш аср ўрталарига келганда кўзга ташлана 
бошлади. 
Бу даврда Марказий Осиѐнинг Салавкийлар давлати таркибида бўлиши уларда Эллин маданияти таъсирнинг ўлка 
халқлари орасида тарқалиишга сабаб бўлган омилдир. 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish