53
Мустақиликка эришган Бақгрия Диодот I даврида қудратли давлатга айланади. Бу давлатнинг пойтахти ҳозирги
Афғонистонинг Мозори-Шариф шаҳрига 90 км яқин қадимги Балх шаҳри бўлган. Бақтриянинг Афғонистон ҳудудидаги
Беграм, Бақтра, Ойхонум, Далварзин, Тожикистон ҳудудига қарашли Қобадшоҳ, Қайҳобод, Кўҳна Қалъа, Ўзбекистон
ҳудудидаги Далварзинтепа, Дунѐтепа, Ҳайитободтепа, Жондавлаттепа каби қадимги шаҳарлар бўлган.
Тарихий манбаларда Бақтрия юксак ривожланган 1000 шаҳарли мамлакат деб юритилган. Вилоят ҳокимларидан
бири бўлган Сўғдиѐна ҳокими юнон Эвтидем Диодот II га қарши кураш бошлаб, курашда Эвтидем ғолиб чикади. У
милоддан аввалги 212 йилда Юнон-Бақтрия давлатига асос солди. Евтидем Бақтрияда ўз ҳукмронлик мавқеини
мустаҳкамлашга ҳаракат қилди.
Ўз имконияти ва кучига ишонган Антиох III Евтидем ѐрдамида Ҳиндистонга уруш эълон қилди. У салавкийлар
давлатининг шаркий вилоятларини ўзига тобе этишни мақсад қилган эди. Аммо салавкийлар учун Марказий Осиѐ
абадий йўқотилган эди.
Милоддан аввалги 206 йилдан эътиборан Юнон-Бақгрия давлати учун салавкийлар ҳавфи йўқолди, бироқ
шимолдан сак-массагетларнинг хавфи кучайган зди.
Евтидем бошлиқ давлат таркибига Бақтрия, Сўғд, Арея ва Марғиѐна ҳудудлари қарар эди. Евтидем ўз давлати
ҳудудий чегараларини Ҳиндистон ерлари ҳисобига кенгайтиришни орзу қилар эди. Амм о бу ишни Евтидемнинг ўғли
Деметрий (милоддан аввалги 199—167 й.й.) амалга оширишга ҳаракат қилди.
Натижада Бактриянинг давлат чегаралари кенгайиб ҳар жихатдан таракқий этди. Деметрий даврида кўплаб
харбий қалъалар қурилди. Шундай қалъалардан бири Амударѐ соҳилида қад кўтарган
Термиз шахридир.
Давлат чегараларининг Ҳиндистон ҳисобига кенгайиши муносабати билан Деметрмй давлатининг
маркази
жанубга —
Таксилага кўчирилди. Милоддан аввалги 174 йидца Бақгрияда давлат тўнтариши юз берди. Бу ҳол
Сўғдиѐнага, Юнон-Бактрия подшолиги тасарруфидан чиқиб олишига қулай шароит яратди.
Бинобарин, тез орада Сўғдиѐна Юнон-Бактрия давлатидан мустакил ажралиб чикди. Парфия Юнон-Бақтриядан
Марғиѐнани тортиб олгач, унинг сиѐсий майдондаги мавкеи яна ҳам пасайиб кетди. Бу даврга келиб энди Юнон-Бақтрия
давлати учун шимолдан кўчманчилар хавфи кучайди.
Гелоикл Юнон-Бактриянинг кудратини сақлаб қола олмади. Унинг ихтиѐрида фақат Бақтрия ерлари қолди. Юнон-
Бақтрия давлатининг катта ҳудудини Парфия босиб олди.
Бактрияга эса тобора юэчжи кабилалари таҳдиди кучайиб-борди. Милоддан аввалги III асрда Шарқий Туркистон
ва Шимоли-Шарқий Тибетда яшаган катта қабилалар Хитой манбаларида катта юэчжилар «да юэчжи» деб аталганлар.
Юэчжилар Марказий Осиѐга ўтиб Юнон-Бақтрияга зарба берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: