Демак, тарихий география — мамлакатлар тарихидаги географик томонларнинг тарихий жараѐнларини
ўрганади. Чунки бундай тарихий географик томонларни билмасдан туриб, мамлакатнинг ривожланиш босқичларини
ҳам ўрганиб бўлмайди.
Тарихий географик тадқиқотларни олиб боришда худди тарих фани каби тарихий манбаларга таянади. Алоҳида
кийматга эга бўлган тарихий - географик асарлар, турли хужжатлар, қадимги хариталар ва ҳ.к. Хусусан, давлатнинг
чегаралари кўрсатилган қонунлар, келишувлардир. Аммо булар ҳақида маълумотлар кам. Энг катта аҳамиятга эга бўлган
археологик манбалар - бўлиб, улардан айникса, қадимги даврга оид иқтисодий географик тадқиқотларда мамлакатнинг
иктисодий аҳволи, хўжалиги, ҳунармандчилик турлари, савдо-сотик алоқалари каби маълумот-ларни олиш мумкин.
Тарихий географияни ўрганишда - томонимика ва антропология маълумотлари ҳам муҳимдир. Дарѐларнинг
номлари, кўллар ва бошқалар ҳам номлари турли даврларда турлича бўлган. Антропологик материаллар эса
халкларнинг шаклланишида, аралашиб кетиш жараѐнлари сабабларини ўрганади.
Тарихий география XVI асрда алоҳида фан сифатида шаклланди. Унинг фан сифатида шаклланишига XV-
XVI асрлардаги икки йирик тарихий воқеа туртки бўлган:
1.
Уйғониш даври Ренессанси
2. Буюк географик кашфиѐтлар
Уйғониш даврида зиѐли одамларнинг кадимги даврга, тарихга, географияга бўлган қизикиши ортди. Буюк
географик кашфиѐтларни (XV аср бошлари - XVI аср)ни амалга ошишига асос бўлиб геофафик билимлар хизмат қилди.
Одамлар, сайѐхлар, тарихчиларнинг қадимги давр географиясига қизиқиши янада кучайди.
Дастлабки, йирик асари билан тарихий географияга асос солган, цадимги дунѐнинг 1-атласини яратган
фламанд географи А.Ортелий (XVI аср) бўлиб, у ўзининг харитасида ҳар бир харитага қисқача матн ѐзган. У 1-бўлиб
географияга, "тарихчининг кўзи" билан қаради ва «тарихий география» терминини фанга киритди. Бироқ Ортелий
кадимги давр муаллифлари геофафияни қандай ѐритган бўлсалар, шундайлигича кабул қилган, уларга танкидий
ѐндашмаган. Ортелий асаридаги камчиликлар XVII асрда Голландиянинг Лен Ден Университети профессори
Ф.Клювернинг тарихий географиядан яратган «Қадимги Италия» ва «Қадимги Германия» номли асарида тузатилган.
Тарихий геофафиянинг ривожига ҳисса кўшган француз геофафларидан Ж.Б.Д'Анвиль бўлиб, у қадимги давр
географияси билан бирга, ўрта асрлар географиясини ҳам ѐритган.
ХIХ асрнинг 2-ярмидан бошлаб, тарихий ва географик асарларнинг кенгайиши туфайли, ижтимоий-иқтисодий
тарихни ривожланиши билан тарихий геофафиянинг мазмуни ҳам кенгая бошлайди.
ХIХ асрда руслардан тэрихий географияга асос солган геофафлар В.Н.Татшцев, И.Н.Болтин, Н.П.Барковлардир.
XX аср бошларида бу фан Петербург археологик институтида, Москва университетида ўқитилган. Тарихий картофафия
фанининг ривожида рус олимлари М.Тихомиров, В.К.Яцунский, И.А.Голубцов ва бошқалар хизмат қилганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |