Ўзбекистон республикасида таълим


Қийин (қисман-изланишли) (III) –



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 Қийин (қисман-изланишли) (III) – таҳсил олувчилар томонидан аввал 
ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган вазиятларда 
қўллаш, объектларни таҳлил қилиш, синтезлаш, қиёсий таққослаш, қонун ва 
қонуниятларни қўллаб, умумлаштириш орқали хулоса ясашни талаб қилувчи 
даража; 

 Энг қийин (креатив) (IY) - таҳсил олувчилар томонидан аввал 
ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни кутилмаган вазиятларда 
вужудга келтирилган ўқув муаммоларни ҳал этишда қўллаш, таҳлил, 
синтезлаш, қиёсий таққослаш, умумлаштириш, хулоса ясаш каби ақлий 
операцияларни бажаришни талаб қилувчи даража; 
Талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ва 
баҳолаш баробарида, уларнинг таянч ва фанга доир хусусий компетенцияларни 
эгаллаганлик даражасини аниқлаш мақсадида ностандарт адаптив тест ва ўқув 
топшириқларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар тайёрлашни йўлга қўйиш 
лозим. 
Хулоса қилиб айтганда, кадрларни тайёрлашда компетенциявий ёндашув 
талаблари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, 
таълим мазмунини янгилаш давр талаби саналади. 
 
 
 
 


32 
Узлуксиз таълим жараёнида мустакил фикрловчи шахсни тарбиялашнинг 
ижтимоий-педагогик муаммолари 
 
Б.М. Умаров,
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси 
институти маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, психология 
фанлари доктори, профессор
Маълумки, мустақил фикрловчи, ақлан етук, руҳан тетик, маънан баркамол
шахсни тарбиялаш ғояси инсониятнинг пайдо бўлиши давридан бошланган 
бўлиб, у шу даврлар оралиғида босқичма-босқич ривожланиб келмоқда. 
Мустақил фикрловчи, ижодкор шахсни тарбиялаш билан боғлиқ ибтидоий 
тушунчалар бугунги кунда ҳам ўрни келганда қадимий реликтлар тарзида 
талқин қилинмоқда. 
Манбалардан маълум бўлишича, исломгача бўлган халқларнинг соғлом 
маънавий ва интеллектуал ҳаёт учун хос бўлган хусусиятлари табиат ва жамият 
ҳодисаларига муносабатда анимистик (ҳар нарсанинг жони, руҳи бор деган 
эътиқод), магия (сеҳргарлик, жонсиз нарсаларга ғайритабиий қудратга эга деб 
сажда қилиш), тотемизм (ҳайвонлар, ўсимлик, нарсаларга сиғинишнинг 
етакчилиги), мажусийликнинг расм-русумлари ва маросимларидан тарбия 
жараёнида аралаш фойдаланиш, қадимий ахлоқий-маънавий тасаввурлар 
замирида таянч нуқта ҳисобланган ишонч ва тарбияда муҳим аҳамиятга эга 
бўлган руҳий жараён, эзгу фикр, эзгу калом, эзгу амалнинг ёвуз фикр, ёвуз 
калом, ёвуз амал устидан ғалабаси учун кураш ғоясининг етакчилиги, ахлоқий-
маънавий тафаккурни тарбиялашда асосий усул кўргазмалилик, ишонтириш, 
намуна, тан жазоси ҳисобланган. Таълим-тарбия воситаси эса ғайритабиий 
кучга эга деб, тасаввур қилинган нарса ва ҳодисалардан иборат бўлган. 
Мустақил фикрловчи, ижодкор шахсни тарбиялаш бўйича бугунги кунда 
таълим-тарбия тизимидаги, ўрни келганда, айрим анъанавий дарс шаклини 
сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим олувчилар фаолиятини 
фаоллаштирувчи, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундовчи интерфаол таълим 
методлари билан бойитиш мақсадга мувофиқдир. Таълим олувчиларни 
мустақил фикрлашга ундовчи интерфаол таълим методларининг педагогик-
психологик моҳияти шундаки, оддий мунозарада баҳслашувчилар кўпроқ 
онгли, асосли фикрларни баён этишга ҳаракат қиладилар ва мустақил фаолият 
юритиш натижасида таълим олувчи шахсида ижодкорлик хислатлари 
шаклланади. Бунда баҳслашувчиларга мияга қандай фикр қуйилиб келса, уни 
танқидсиз ва асосламай, эркин “тилга нима келса”, лекин навбатма-навбат
айтиш имконияти берилади. Бу нарса кўпроқ, муаммо анча нотаниш, савол 
мураккаб ёки ноаниқ бўлган шароитларда қўл келади. Яъни бунда “эркин 
ассоциациялар”га имкон берилади ва охир-оқибат талабанинг ўзи муаммонинг 
маълум оқилона “мағзини” ажратиб олади.
Шунингдек, дарс жараёнини оқилона ташкил этиш, таълим берувчи 
томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим 
жараёнидаги фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув 


33 
материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда 
турли хил замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш ва таълим 
олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади.
Маълумки, рақобатчиликка асосланган бозор иқтисодиёти тезкор, 
тадбиркор, шароитга кўра иш тута биладиган, мақсадга эришиш йўли, усул ва 
воситаларини зудлик ва оқиллик билан янгилай оладиган фаол шахсларга 
муҳтожлик сезмоқда. Шунинг учун Ғарбда таълим ва тарбия тизимига 
бихевиористик ёндашувдан когнитив ёндашувга қараб силжиш кузатилмоқда. 
Инсон фаолиятини баҳолашда когнитивизм ўтган асрнинг 60 йилларигача 
бўлган педагогика ва психологияда ҳукмрон бўлган бихевиористик ёндашувдан 
қуйидагича фарқланади: 
а) бихевиористик ёндашувда инсон хатти-ҳаракатлари ташқи муҳит 
таъсири билан белгиланадиган, кўп ҳолларда онгсиз реакциялар мажмуаси 
сифатида тушунилса; 
б) когнитив ёндашувда бу хатти-ҳаракатларда онглилик, таълим асосида 
ҳосил қилинган малака ва кўникмалар устунлиги тан олинади
5

Кўриниб турибдики, бихевиористик ёндашувда инсон таълим-тарбияси 
суст, когнитив ёндашувда эса улар фаолдир. Бозор иқтисодиётида яшаш шарти 
эса инсоний фаолликни талаб қилади. Шунинг учун АҚШ ва Ғарбда ўтган 
асрнинг 60 йилларидаёқ когнитивизм зудлик билан педагогика, педагогик- 
психология ва дидактика тизимларига кириб кела бошлади.
Кузатишларимиздан маълум бўлишича, мустақил фикрловчи, ижодкор 
шахсни тарбиялаш жараёнида воқелаштириш омиллари, усуллари жуда кўп ва 
ранг-барангдир. Улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни санаб ўтишимиз 
мумкин: 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish