Ўзбекистон республикасида таълим



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
 
 


22 
Узлуксиз таълим тизимида педагогнинг инновацион фаолиятини 
такомиллаштириш 
 
Б.С. Абдуллаева, педагогика фанлари доктори, профессор 
Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар бўйича проректор 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Яна бир 
муаммони ҳал этиш ўта муҳим ҳисобланади: бу педагоглар ва профессор-
ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус 
билимларидир. Бу борада таълим олиш, маънавий маърифий камолот 
масалалари ва ҳақиқий қадриятларини шакллантириш жараёнларига фаол 
кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур”
1
, – деб айтган фикрлари аҳамият касб 
этади. 
Ўзбекистон Республикасида таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ 
қилиш, ҳамда уни ривожланган давлатлар даражасига кўтаришга давлат 
сиёсатининг устувор йўналиши сифатида катта эътибор бериб келинмоқда. 
Ҳозирги кунда узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ҳар қандай 
давлатни замон талабларига ҳамоҳанг равишда инновацион ривожланишида 
ҳал қилувчи ва муҳим омилга айланганлиги ҳаммага маълум. Ҳозирги кундаги 
илмий-техникавий тараққиёт нафақат ишлаб чиқаришнинг кўп сонли 
тармоқларига, балки маданий, ижтимоий-гуманитар билимлар, таълим соҳасига 
ҳам инновацион технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда. Маълумки, 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да “.....ўқув-тарбиявий жараённи илғор 
педагогик технологиялар билан таъминлаш”
2
таъкидланиб, узлуксиз таълим 
сифатини ошириш ва такомиллаштиришнинг босқичларида бажариладиган 
жиддий вазифалардан бири сифатида белгиланган эди. 
Шу маънода мустақил Ўзбекистон Республикаси тараққиётида халқнинг 
бой маънавий салоҳияти ва умуминсоний қадриятларга ҳамда ҳозирги замон 
маданияти, 
иқтисодиёти, 
илм-фани, 
техникаси 
ва 
инновацион 
технологияларнинг сўнгги ютуқларига асосланган мукаммал таълим-тарбия 
тизимини, шунингдек, миллий педагогика ва инновацион педагогик 
технологияларнинг назарий ва методик асосларини яратиш ҳамда амалиётга 
татбиқ этиш зарурияти миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш, унинг 
салоҳиятини жаҳон миқёсига олиб чиқиш, таълим бозорини яратиш ва 
рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш керак. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада 
ривожлантириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги қарорида: “Ҳар бир олий 
таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин 
ҳамқорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига 
асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий 
материалларини кенг жорий қилиш, ўқув-педагогик фаолиятга, мастер-класслар 
1
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар 
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Тошкент, 2017, 45-б. 
2
Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –Т.: Шарқ, 1997, 3-бет


23 
ўтказишга, 
малака 
ошириш 
курсларига 
хорижий 
ҳамкор 
таълим 
муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш 
...”
3
таъкидланиб, муҳим аҳамият касб этади. 
Олий 
таълим 
тизимида 
педагогнинг 
инновацион 
фаолиятини 
такомиллаштиришда ўқитувчи компетенцияси, бир-бирига боғлиқ бўлган 
талабларнинг бу мажмуи педагог-ўқитувчининг умумлаштирилган моделини ва 
асосий талабларни ифодалай олиши керак, яъни ўқитувчининг таълим бериш 
маҳорати, тарбиялай олиш маҳорати, таълим олувчиларнинг билимларини 
холисона баҳолай олиш ва назорат қила олиш маҳоратини билиши керак; ўқув-
тарбиявий жараённи ташкил этишда инновацион педагогик технологиялардан 
фойдаланишини билиши керак. 
Педагог-ўқитувчи ўз олдига қўйилган масъулиятли ва долзарб вазифаларни 
бажариш, қарашларни шакллантириш, ривожлантириш ҳамда таълим-тарбия 
жараёнига бўлган янгича қуйидаги хислатларга эга бўлиши керак: замонавий 
илмий, маданий ва инновацион технологик тараққиётнинг моҳиятини чуқур 
тушуна билиши; дунё ва инсон ҳақидаги билимлар тизимини чуқур ва кенг 
нуқтаи назардан англаши; компьютерли таълим ва ўқитишнинг бошқа техник 
воситаларини таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиши; интернет тармоғи 
тўғрисида тушунчага эга бўлиши ва ундаги ахборотли технология мазмунини 
теран таҳлил қила билиши; педагогик меҳнатнинг самарадорлигини таҳлил 
этиш усулларини билиши; умуминсоний ҳамда миллий маданият ва 
қадриятлар, миллий ғоя ва миллий мафкура ҳамда иқтисодий, маънавий-
маърифий ислоҳотлар моҳиятини тўлиқ тушуниб етиши; инновацион педагогик 
технологиялар моҳияти ва тамойиллари ҳамда унинг анъанавий ўқитиш 
жараёнидаги афзалликларни билиши, шахс манфаати ва таълим устуворлигини 
таъминлаш учун педагогик инновацияларни қўллай олиши; талабаларга ўз фани 
бўйича таълим беришда инновацион технологияларни қўллай олиши, ўқув 
жараёнини фаоллаштириш ҳамда ўқув материалларини ўзлаштиришнинг юқори 
даражасига эришиш ва талабаларни мустақил фикрлашга ва ўз фикрини эркин баён 
этишга ўргатиши; ўз фанининг моҳир устаси ва фидойи бўлишига эришиши; 
талабаларнинг баркамол инсон бўлиши учун уларга ўзининг изланишлари, 
ижодкорлиги орқали таълим-тарбия бериши ва ҳоказо. 
Замонавий таълим тараққиётида пайдо бўлаётган Инновацион ёндашув”, 
“Инновацион фаолият”, “Инновацион педагогика” тарздаги тушунчалар 
эҳтиёжлар асосида келиб чиққан бўлиб, уларнинг мақсади таълим соҳасида 
ўқув-тарбия жараёни натижасини кафолатлайдиган ўзгариш, янгиланишлар 
киритишдан иборат
4

3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори. “Халқ сўзи” газетаси. 2017 йил, 21 апрель, № 79 (6773)
4
Маллаев О. Янги педагогик технологиялар. - Т., 2000. Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури». - Т.:Ўзбекистон, 1997. Азизходжаева Н.Н. Педагогические технологии и педагогическое мастерство. 
Т.: ТГПУ им. Низами, 2003. Баубекова Г.Д., Халикова Г.М. Образование: опыт, проблему, перспективу. – Т., 
2001. Махкамова М.А. Инновацион менежмент. Ўқув қўлланма. – Т: Фан ва технология, 2013. Махкамова 
М.А. Инновацион технологиялар бошқаруви. Монография. – Т.: Алоқа, 2011. Махкамова М.А. Инновацион 
менежмент асослари. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДТУ, 2009. Махкамова М.А. Организация и управление 
инновационной деятельностью. – Т.: Иқтисодиёт, 2007. Фатхутдинов Р.А. Инновационный менеджмент: 


24 
Умуман, инновациялар деганда, педагогик тизимга янгиликларни 
киритиш, ўқув-тарбиявий жараёнини такомиллаштириш, оптималлаштириш 
орқали ижобий, самарали натижаларга эришиш кўзда тутилади. 
Инновация - (инглиз тилидан олинган бўлиб innovation - янгиликни 
киритиш, янгилик бўлиб, бу педагогик тизимдаги ўзгаришдир. Инновация 
мавжуд бўлган ҳолатдан ўзгарган, фарқ қилувчи деган маънони билдиради. 
Инновация - ғоя, концепция, жараён ва восита бўлиб, унинг натижалари 
педагогик тизимнинг янгиланиши, такомиллашуви ҳисобига таълим сифатини 
кафолатлайди. 
Шу сабабдан дунёдаги илғор педагогик олимлар анъанавий, классик 
педагогикани танқид остига олмоқдалар. Мавжуд бўлган истеъмолдаги 
назарияни ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишни инновацион педагогика 
асосида қайта кўриб чиқишни таклиф этмоқдалар. Ишни нимадан қандай 
бошлаш керак? Энг аввало, мавжуд классик педагогикани ўқувчининг табиати, 
ривожланишига, хоҳиш-эҳтиёжига мослаштириш керак бўлади. 
Кўпинча инновацион педагогикани анъанавий педагогикага нисбатан 
алтернатив педагогика деб юритмоқдалар. Бу фикрга қўшилмаслик мумкин 
эмас, ҳеч бўлмаганда энг оддий тушунчалар бўйича: синф, ўқувчи, мазмун ва 
дастур, дарсликлар ҳам бу ҳолда сақланиб қолади. Агар умумпедагогик тизим 
сақланиб қолса, унда уни модернизация қилиш, такомиллаштириш, 
ривожлантириш, технологиялаштириш ҳақида гапириш мумкин. Умуман, ҳар 
қандай янги педагогик жараён ҳам педагогик тизим асосида кечади. 
Таълимдаги сифат ва самарадорликни ошириш фақат таълим тизимини 
модернизация қилиш, такомиллаштириш, узвийлик ва узлуксизликни 
таъминлаш, ўқитувчи-педагогларни инновацион фаолиятда ишлаш, ўқувчи- 
болаларнинг фаоллигини ва маъсулиятини ошириш билан боғланиб 
қолаверади. 
Янгиланаётган педагогика қандайдир идеологияга хизмат қилмай, инсон ва 
унинг маънавияти, маданияти ва тарбияси хақидаги инноватика фани ютуқлари 
асосида қайта кўриб чиқилиши керак. Унда ўқувчи ва талабанинг маънавий 
жиҳатдан шаклланиши, ёш хусусиятлари, уларнинг табиатига мослаштириш 
зарур. Ҳаммага бирдек қараш, бирдек талаб, бирдек мазмунни ўзлаштириш 
масаласини, ўйлаб, ўлчаб кўришни тақозо этади. Талабанинг, ўқувчининг 
қобилияти, эҳтиёжи, қизиқиши, мойиллиги, фаоллигини ошириш диққат 
марказида турмоғи талаб этилади. 
Таълим-тарбия марказида ўқувчининг қадр-қиймати, маънавияти турмоғи 
керак, барча олиб бориладиган ишлар унинг шахсига қаратилмоғи , яъни 
ўқувчи ва талабага ҳар томонлама билим бериш учун уни ҳар томонлама билиш 
талаб этилади. 
Учебник для вузов. 5-е изд. – СПб.: Питер, 2005. Эргашходжаева Ш.Ж. Инновацион маркетинг. Ўқув қўлланма. 
ТДИУ, Иқтисодиёт, 2014, 177-б. Шамшиева Н.Н. Стратегия инновационного развитиявысших учебных 
заведений в условиях интеграции «вуз-производство. Монография. - Т.: Iqtisodiyot, 2016. С.156. Толипов Ў., 
Усмонбоева М. Педагогик технология: назария ва амалиёт. – Т., 2005.


25 
Ўқувчи ва талаба табиатидаги бир хиллик, бир хил ёндашув, бир хил 
талабларга, маълум даражада табақалаштирилган, индивидуал ёндашувлар 
зарурати керак деган фикр илгари сурилмоқда. 
Бундай ёндашувлар асосида олиб борилган таълим-тарбияда ўқувчи, 
талабаларнинг ривожланиши, соғломлиги, зўриқиш ҳолатларидан холи бўлади. 
Ҳозирги кунда таълим-тарбиявий ишларни узвийлик, узлуксизлик, ўқув 
фанларида такрорланиши, интеграцион жараёнларни олиб бориш асосида
кутилган натижаларни олиш мумкин.
Баркамол авлодни тарбиялаш, ривожланиши, интеллектуал салоҳиятини 
оширишда, унинг фаоллигини ошириш, ўқув-билувга бўлган маъсулиятининг 
илдизлари қаерда деган савол туғилади. Унинг учун ўзимизнинг ўтмишимизга, 
миллий педагогикамизга мурожаат этишимиз зарур. Оила ва миллий 
педагогикамиз, устоз-шогирд анъаналаримизни кўпроқ ўрганишимизни тақозо 
қилади. Буюк алломаларимиз янги ғоялар, янгича ёндашувларни таълимга 
жорий қилиш бўйича тинмай кураш олиб борганларини кўриш мумкин. 
Шарқнинг буюк алломалари Муҳаммад Ибн Мусо ал-Хоразмий, Ахмад ал-
Фарғоний, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий, 
Заҳиритддин Мухаммад Бобурлар ўз даврининг янги илғор педагогик ғоялар, 
фикрлар намояндаларидир. 
Мустақил таълим-ўша даврдаги энг самарали усуллар ҳисобланган. 
Юқорида номлари зикр этилган алломалар, дунёдаги энг машҳур даҳолар 
ҳисобланиб, асосан, мустақил, мутолаа қилиш натижасида оламшумул янгилик, 
кашфиётларни ихтиро қилишга муяссар бўлганлар. Мустақил таълим, ўзликни 
англашдан бошланади. 
Ўз-ўзини ривожлантириш, тарбиялаш, ўқиш, ўрганиш, меҳнат қилиш, 
тинимсиз изланувчанлик, кузатувчанлик, бунёдкорлик, ташаббускорликлар 
асосида юксак маънавиятли баркамол авлодни тарбияланишига олиб келади. 
Педагогик инновацияларнинг яна бир йўналиши педагогик тизимга 
инсонпарварлик асосида ёндашув муносабатларини ўрнатишдан иборат. 
Ўқувчи, талабалар шахсига юқори даражадаги талаблар асосида унга самимий, 
дўстона, меҳрибонликни намойиш қилиш асосий мақсадга айланмоғи керак. 
Ўқувчи, талабани мустақил ўқиш, ишлаш, ривожланишини йўлга қўйишда, 
унга зарурий муҳит яратиб беришдан иборат. 
Инсонпарварлик ўқувчи, талабага ёрдам қўлини чўзиш, ғамхўрлик 
кўрсатиш, меҳрибонлик, яхши натижаларга эришишга кўмаклашишдир. Жаҳон 
амалиётида педагогик тизимни такомиллаштиришнинг иккита бош ва асосий 
йўли мавжуд: интенсив, экстенсив 
Педагогик тизимни такомиллаштиришнинг интенсив усули таълим 
муассасасининг ички имкониятларига суянади. Яъни ўзининг педагогик 
кадрлари маҳоратига, ўз ўқувчиларининг фаолликларини оширишга, ўзида 
мавжуд бўлган моддий базасига, янги илғор технологияларни қўллаш, ички 
бошқарув механизмларини такомиллаштириш, ижодий фаолият юритувчи 
педагогик 
жамоани 
шакллантириш, 
ўқитувчи 
ва 
ўқувчи, 
талаба 
муносабатларини (субъект - субъект) асосида йўлга қўйишга ҳаракат қилади. 


26 
Экстенсив йўл билан педагогик тизимни такомиллаштиришда эса таълим 
муассасаси қўшимча куч, инвестиция киритиш, моддий базасини 
мустаҳкамлаш, қўшимча даромадлар топиш, янги лаборатория жиҳоз ва 
воситалар, технологиялар, компьютерлаштириш, интернет тармоғига улаш, 
ахборот ресурс марказлари ташкил қилиш ҳисобига амалга оширадилар. 
Ғарб 
мамлакатларида 
ўқув 
жараёнини 
табақалаштириш, 
индивидуаллаштириш, инсонпарварлаштиришни афзал кўрмоқдалар. Шунинг 
ҳисобига таълим маҳсулдорлигини, сифати, самарадорлигини оширишни кўзда 
тутмоқда. 
Умуман, таълим сифати ва самарадорлигини таъминлашнинг ўзига хос 
йўли “интеграцияланган инновациядир” деган фикрлар мавжуд. 
Бу синергетик ҳолат бўлиб, интенсив ва экстенсив йўлларни бирлаштириш 
орқали педагогик тизимга таъсир этиш орқали такомиллаштириш йўлидир. 
Унда қуйидаги педагогик муаммоларнинг ечими топишга ҳаракат 
қилинади: 

қандай қилиб ўқув-тарбия фаолиятининг мотивациясини ошириш; 

қандай қилиб дарсда, машғулотларда ўқув материалларининг ҳажмини 
ошириш; 

қандай қилиб ўқув жараёнининг сифат-самарадорлигини ошириш; 

ўқув жараёнида вақтдан унумли фойдаланиш. 
Қуйида инновацияларни педагогик жараёнга киритиш босқичларини 
келтирамиз: 

янги педагогик ғояларни шакллантириш; 

концепцияларни ишлаб чиқиш; 

дастур яратиш; 

ижро механизми (тажриба-синовни ўтказиш); 

амалиётга жорий этиш. 
Кўпинча тайёр янгиликлар интернет ва бошқа манбалардан тўпланади. 
Уларнинг банки яратилади. Таълимни олиб борувчи технологиялар тайёр ҳолда 
технологик харита асосида амалга оширилади. Тайёр холдаги технологиялар 
аввал тажриба-синовдан ўтган юқори кўрсаткичлар берганлари - истеъмолга 
киритилаверади. 
Инноватиканинг айрим тушунча ва калитли сўзларига тўхталамиз.
Инноватика фан сифатида янгиликларни яратилиш қонуниятлари, уларни 
ўзлаштириш ва тарқатиш, татбиқ этиш жараёнларини ўрганади. 
Инноватиканинг объекти инновацион жараённи ташкил этувчи янгиликни 
яратиш, ўзлаштириш, янгиликни таълимга қўллашдир. 
Инноватиканинг предмети инновацион таълим жараёнида шахслар 
орасидаги фаолият - муносабатлар, янги таълим масканлари, ўқувчи, ўқитувчи, 
раҳбар ходимлар орасидаги субъект-субъектли муносабатлардир. 
Инновацион муҳит педагогик янгиликларнинг вужудга келиши, уларнинг 
жадал ўзлаштирилиши ва амалиётга татбиқ этилишини ўз ичига олади. 
Инновацион педагогик лойиҳа қабул қилинган ва қисмларга ажратилган 
инновацион педагогик ғоя, фикрлар мажмуидир. 


27 
Инновацион педагогик режа тасдиқланган, амалга ошириладиган 
инновацион ўқув лойиҳаси (қисқа муддатли, ҳафталик, узоқ муддатли)дир. 
Инновацион педагогик ғоя:
1. Таълим соҳасига киритилган ва киритилаётган янгиликлар. 
2. Янги технологиялар, лойиҳалар, модуллар асосида ташкил этилаётган 
таълим жараёни. 
Инновацион ўқитиш: 
1. Янгича ўқитиш тизими. 
2. Ўқувчи, талабаларни янги киритилган илғор технологиялар асосида 
ўқитиш жараёни (алгоритмланган, лойиҳали, модулли ва ҳоказо.) 
Инновацион технология - педагогик тизим тараққиётини таъминлашга 
қаратилган ташкилий фаоллик жараёни (интерфаол, дидактик ўйинлар, 
муаммоли, контестли, иммитацион эвиристик, креатив, лойиҳали, ахборот- 
коммуникацион технологиялари.) 
Инновацион таълим муассасалари: 

мактабгача таълим комплекси (бошланғич синфлар ҳамкорлигидаги). 

иқтидорли ўқувчиларига ихтисослашган 2-4 - синфлар. 

5-9 - синфларда фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослашган синфлар, 
умумтаълим мактаблари. 

Фанларни чуқур ўрганадиган ихтисослашган мактаб интернатлар. 

Университет ва институтлар қошида ташкил этилган академик 
лицейлар. 

Инновацион йўналишга ихтисослаштирилган янги типдаги касб-ҳунар 
коллежлари, мусиқа мактаблари, социал-ижтимоий йўналишлардаги касб-ҳунар 
коллежлари. 

Хориж 
давлатлари 
билан 
хамкорликда 
турли 
йўналишли
ихтисослашган университет ва институтлар. 

Университетларнинг кўп босқичли тизимга ўтиши (4+2) бакалавр, 
магистратура. 

Таълимни замонавий ахборот технологиялари билан бойитиш, 
интернетга улаш, масофавий таълимнинг жорий қилиниши. 

Олий 
таълим 
муассасаларининг 
ўз-ўзини 
маълум 
миқдорда 
молиялаштириш, контракт асосида абитуриент ва магистрантларни қабул 
қилиш. 

Янгиликларни киритиш мақсадида янги ўқув режа, дастурларни 
тажриба-синов ишларини олиб бориш. 
Юқоридаги маълумотлар асосида иш юритиш учун янгиликларни аста-
секинлик билан, кетма-кетликда унинг натижавийлигига ишонч ҳосил қилган 
ҳолда ҳар томонлама ўйлаб, ўлчаб навбатдаги қадамларини ўйлаб босиш жуда 
муҳим аҳамиятга эга. 
Бетартиб инновациялар таълим сифатига зарар ҳам келтириш мумкин. 
Олдиндан 
ўйламай 
киритилган 
ўзгартиришлар 
педагогик 
тизимни 
такомиллаштиришга эмас, унинг ёмонлашуви, кутилмаган салбий оқибатларга 
олиб келиши мумкин. 


28 
Инновацияларнинг ўқув жараёнига қандай шаклда жорий қилиниши 
ҳақида тўхталамиз: 

Инновацион янгиликнинг тақдимоти ташкил этилади. 

Илғор инновацион тажрибанинг намойиши ўтказилади. 

Ўқитувчи устахонасида уста-шогирдлик мактаби ташкил қилинади. 

Инновацион режимдаги дарс намуналари намойиш этилади. 

Тренинг-семинар ва иш намуналари кўргазмаси ташкил этилади. 
Юқорида биз педагогик инновациялар ҳақида фикр юритдик. Қуйида 
инновацияларни таълим – тарбия жараёнига қўллаш ҳаҳида фикр юритамиз. 

Агар ўқитувчи-педагог инновацион муҳитда иш юритса, унинг 
янгиликка интилувчанлиги, уларни излаб топиш, таълим жараёнига қўллаш 
кўникмалари шаклланади. 

Унда узлуксиз ўз устида ишлаш, янгиликларни педагогик фаолиятга 
тизимли олиб кириш маҳорат ва малакалари шаклланади. 

Инновациялар, илғор педагогик технология, лойиҳалаш, интерфаол, 
модулли таълимни амалга ошириш кундалик иш фаолиятига айланади. 

Ўқувчи талабани фаоллигини ошириш, мустақил фикрлашга ўргатиш, 
уни мустақиллигин, эркинлигини таъмин этиш, қизиқиши орқали ички 
имкониятларини ишга солишга мухит яратилади. 

Инновацион жараёнларда ўқувчининг фаоллиги ошиши туфайли 
субъект-субъектли ҳамкорлигидаги таълимига ўтиши таълимни ҳаракатлан-
тирувчи кучига айланади. 
Бундай ҳолат жараёнининг кечиши, таълимда давлат таълим 
стандартларининг тўла ўзлаштирилиши, сифат ва самарадорлигини 
кафолатлайди. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish