Ҳамроев Шоҳрух.
БДУ, магистр
БУХОРО АРКИДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК ШАҲАРЧАСИ
ТУРИСТИК МАСКАН СИФАТИДА
Бухоро Хитойдан Римгача олиб борувчи Буюк Ипак йўлининг энг муҳим
чорраҳаларидан бирида жойлашган. Асрлар мобайнида бу шаҳар Буюк ипак
йўлининг савдо йўлида, савдогарлар ва саёҳатчилар, географлар, истиълочилар
ва забт этувчиларнинг йўлида жойлашган эди. Бу эса ўз навбатида унинг ўзига
хослигига таъсир қилмай қолмас эди. Бухоро бўйлаб юрсангиз, унинг тор
кўчаларида кезишингиз ва кўк гумбазли ҳашаматли бинолар ҳамда кичик
лойсувоқ уйлардан завқ олишингиз мумкин. Аммо, улар ичида жуда катта
потенциалга эга бўлган объект Арк ҳисобланади.
Арк қалъаси юз йиллар давомида Бухоро ҳукмдорларининг расмий яшаш
жойи бўлган. У баландлиги 16-20 метр бўлган сунъий тепаликда қурилган.
Қалъа майдони қарийб 4 гектар. Одамлар кўпинча уни “шаҳар ичида шаҳар”
деб аташган, чунки унда одатдаги шаҳарнинг ҳамма нарсалари: кўчалар, тор
кўчалар, сарой, масжидлар, устахоналар бор бўлган.Бухоро шаҳрида ҳар йили
ўтказилиб келинаётган “Ипак ва зираворлар” фестивалида кўплаб турли
21
www.stat,uz
ma’lumotlariga asosan muallif tomonidan tuzildi.
181
миллатдаги сайёҳлар амда фестивалда ўзларининг маҳсулотлари билан
қатнашиб келаётган ҳунарманд усталарнинг сони йилдан йилга ўсиб келмоқда.
19- май 2017 –йилдаги “2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро
вилояти сайёҳлик салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари”
тўғрисидаги 2980-сонли қарор қабул қилинди. Ушбу қарорда: 2017-2019
йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳиятини жадал
ривожлантириш дастурини тасдиқлаш ва унинг устувор йўналишларидан бири
сифатида қуйидаги олинган:
- Бухоро шаҳри ҳудудини ободонлаштириш, валюта айирбошлаш
пунктларини ташкиллаштириш, сайёҳлик инфратузилмаси объектларида
банкноматлар ва терминаллар ўрнатиш, совғалар ва сувенирлар дўконлари
жойлашадиган янги савдо кўчасини яратиш, сайёҳлар тўпланадиган гавжум
жойларда Wи-Фи-ҳудудларини яратиш;
Худди шунинг учун ҳам Арк қўрғонида туризм ҳунармандчидигини
ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Туризм ҳунармандчилиги турли хил
соҳа ва хизматлардан ташкил топган бўлиб, улар ўзларига хос иш
фаолиятларига эга бўлишсада, бир бирига ўхшаш эҳтиёжлари мавжуд.
Жумладан: маҳсулотни ривожлантиришга бўлган эҳтиёж; ишлаб чиқаришни
ривожлантиришга бўлган эҳтиёж ҳамда бозорга кириш кабилар.
Соҳалар турли хил бўлсада ҳаммасининг мақсад вазифаси маълум бир
маҳсулот турининг сифат даражасини ошириш, қўлда ясалган маҳсулотларнинг
ҳам маҳаллий аҳоли ҳам чет эллик ташриф буюрувчилар назаридан жой
олишини таъминлашдир. Шу боис, туризм ҳунармандчилиги соҳа вакиллари
ҳозирги замон ишлаб чиқариш даражаси ва савдо сотиқ тамойилларидан келиб
чиққан ҳолда маълум бир режа асосида иш юритишади. Ҳар бир соҳа учун, у
ерда қандай ҳунармандчилик маҳсулоти ишлаб чиқарилишига қараб, ўзларига
хос номларига эга бўлишади ҳамда барчалари Бухоро ҳунармандчилик
жамиятига қарашли ҳисобланиб, маълум бир бренд остида фаолият
юритишади. Албатта, бунда барча соҳа вакилларининг биргаликда
ҳамжиҳатликда ишлашлари муҳим бўлиб, уларнинг биргаликда фаолият
юритишлари
зарурият
саналади,
чунки
бу
ҳунармандчиликни
ривожлантиришга хизмат қилади. Лекин бундан олдин, ҳар бир соҳа
вакилларидан туризмда ҳунармандчиликни ривожлантиришга хизмат қилишга
бўлган хоҳишлари сўраб чиқилади. Шундан сўнг, рози бўлган вакиллар билан
биринчи учрашув ташкил қилиниб, бу жараён учун маълум талаб ва
стандартлар ўйлаб чиқилади. Учрашувда, тайёрлов курсларидан ўтиши керак
бўлган вакиллар аниқланади ва жараён бошланишида қайта назоратдан
ўтказилади. Тайёрлов курсларида қатнашчилар бепул ўтказилаётган курслар
эвазига ўз вақтлари ва ресурсларини харажат қилишади. Бу орқали
қатнашчиларнинг тайёрлов курсини жиддий қабул қилишликларига эришилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, тайёрлов курслардан мақсад, ҳунармандлар
маҳсулотларининг ҳозирги замон бозор талабларига жавоб беришилишига
эришиш, ҳамда бу орқали туризмни янада ривожлантириш.
Туристларни маҳсулотга келишидан, маҳсулотнинг ўзи туристда етиб
бориши осонроқ. Эътиборимизни Бухоро туризмига қаратадиган бўлсак, бу
182
ерда туристлар ҳунармандчилик маҳсулотларини кўпинча бирор ёдгорлик
чиқиш эшикларида, меҳмонхоналарда, шаҳарда жойлашган маҳаллий
дўконларда ҳамда фестивалларда харид қилишади.
Ҳозирги вақтда, қўлда ясалган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар
маҳсулот ривожи учун зарур барча ишларни ўзлари қилишсада, ишлаб
чиқарувчилар, дизайнерлар ва маркетологлар соҳани ривожлантиришлари учун
ўз жавобгарлик ҳиссига эга бўлишлари керак, яъни ўз ишларини ўзлари
бажаришлари шарт.
Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқариш жараёнида
маҳоратли бўлишлари мумкин, лекин савдо ишларида тажрибасиз бўлишлари
мумкин. Савдо иши бўлса маркетологларнинг ишлари ҳисобланади. Ҳар бир
соҳа ўз вакиллари томонидан бажарилиши лозим. Фақат шундагина,
ҳунармандчилик маҳсулотлари туризмни ривожлантиришда етарли хизмат
кўрсатади.
Ўзбекистонда туристик масканларда туристлар учун хизмат қилувчи
дўконларнинг хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларнинг ҳунармандчилик
маҳсулотларини сотишларига имконият яратиб бериш зарур. Юқорида айтиб
ўтилганидек, кенг қамровда ўтказилган тайёрлов курслари дўконлар хизмат
сифатини ошириб, уларнинг туристлар эҳтиёжини қондиришларига хизмат
кўрсатади. Бухоро туристик дўконларида маҳаллий қўлда тайёрланган
маҳсулотлар савдо сотиғини ривожлантириб, бошқа ҳудудлар, яъни Хива,
Самарқанд, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳар ва туманлар ҳунармандчилик
маҳсулотлари савдо сотиғини бошлаш керак.
Маҳсулотларга бўлган эҳтиёж ошган тақдирда, янада кўпроқ
ҳунармандчилик дўконлари очилади ёки бўлмаса мавжуд дўконлар йирикроқ
қилиниб қурилади. Бунда давлат томондан сармоялар ва банк кредитлари соҳа
вакилларига ёрдам сифатида берилиши мумкин. Ҳунармандчилик дўконлари
жойлашуви ҳам туризм ривожланишига ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Улар
кўпинча, Бухоро мисолида кўрадиган бўлсак, меҳмонхона яқинларида,
туристлар кўп қатнайдиган жойларда, масалан Минараю-калон мажмуаси ва
Арк мажмуасида қурилиши мумкин. Бундай дўконларни шаҳар четида ёки
туристлар кўп қатнамайдиган жойда қуриб, у ерга туристлар оқимини кутиш
беҳуда иш саналади, албатта. Бундан ташқари, маҳаллий қўлда ясалган
маҳсулотлар бренди ва дизайни ўзига хос бўлиши лозим, чунки чет эллик
ташриф буюрувчилар уларни импорт қилинган бошқа маҳсулотлардан ажрата
олишлари лозим.
Меҳмонхоналар ва маҳаллий ҳунарманд ишлаб чиқарувчилар биргаликда
ҳамжиҳатликда ишлашлари учун шарт – шароитлар яратиб бериш лозим.
Меҳмонхоналарни ҳунармандчилик маҳсулотларини реклама қилишга ва
сотишга жалб қилиш зарур. Уларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан
маҳсулотни келишилган нархларда сотилишини, икки томонлама фойда
бўлиши учун ҳар икки томон учун ҳам маъқул бўладиган дизайнни ўйлаб
олишлари керак. Фаолият бошланишида меҳмонхоналар ҳунармандларни
керакли маҳсулот ҳажмидан бохабар етишлари, ҳунармандлар бўлса шу
183
маҳсулотларни тез орада сифатли ҳолда етказиб бериш чорасини кўришлари
шарт.
Ҳунармандлар ўз маҳаллий бозорлари билан кифояланиб қолмасдан,
бошқа вилоятлар бозорларига ҳам ўз маҳсулотларини чиқаришлари, бунда улар
реклама, транспорт қилиш хизмати, маркетинг ва бошқа хизматларидан
фойдаланишлари керак. Юқорида келтирилганлардан хулоса қилиш мумкинки,
музей ўз фаолияти натижасида Арк территориясининг 80 фоизи вайрон бўлиб
ётган қисмини тиклаш ва обод қилиш учун маблағ топа олмайди. Яқин
келажакда давлат бюджетидан ҳам умид қилиб бўлмайди. Бу муаммони ҳал
қилишнинг оптимал йўлини таклиф этмоқчимиз.Бунинг учун жаҳон
тажрибасидан фойдаланиш, халқаро туризм экспертлари билан фикр алмашиб
музокаралар қилиш, туризм сектори учун тайёрланаётган кадрларни махсус
тарзда чет элларда малакасини ошириш ва бошқа кўплаб тадбирларни амалга
ошириш зарур. Вайрон бўлиб ётган Арк майдонини тиклашга маблағ топиш
учун Арк территориясида жойлашган музей ва вайрон бўлиб ётган майдоннинг
бир қисмида туристларни ўзига жалб қила оладиган, Бухоронинг миллий
колоритини кўрсата оладиган маҳалла ташкил қилиш керак.
Хуллас, “тарихий туристик маҳалла” ташкил қилиш керак, унда ота-
боболаримиз яратган турли хил маҳсулотларнинг музей, кўргазма,
виставкаларини ташкил қилиш мумкин. Бундай маҳаллада асосан келган
туристларга миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари яритилиши (мастер класс)
намойиш этилиши билан бирга туристлар хоҳишига кўра ҳунармандчилик
маҳсулотлари яратилиш жараёнида қатнашишлари ҳам мумкин. Бу турдаги
тарихий туристик маҳаллани Бухоро шаҳрининг Арк қўрғонида ташкил этиш
учун барча имкониятлар мавжуд бўлиб, улардан ҳар томонлама тўғри ва
оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Фақат бу маҳалла - комплексни
юртимизнинг урф-одатлари ва анъаналаридан келиб чиққан ҳолда яратсак,
кўзланган мақсадга эришиш мумкин.
Бухоро шаҳрида ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари тараққий
этганлигини инобатага олган ҳолда, тарихий туристик маҳаллада ҳунармандлар
растасини қуришни ҳам кўзда тутилади. Сайёҳлар ҳунармандлар
устахоналаридан турли хилдаги ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиб олиш
билан бирга зардўз, кулол, чилангар, кандакор, гиламдўз, мусаввир,
патдўзларнинг кўрсатадиган мастер-классларини томоша қилиб уларда
бевосита ўзлари қатнашишлари мумкин. Бу ҳам албатта юртимизга ташриф
буюрадиган туристлар онгида ўзига хос бир таассурот уйғотиши табиийдир.
Бундай туристик объектларнинг барпо этилиши юртимизга келадиган
сайёҳлар сонини кўпайтиришга хизмат қилиши билан бирга мамлакатимиз
иқтисодиётига ҳам катта фойда келтириши шубҳасиздир. Чунки, ҳисоб-
китобларга кўра мазкур маҳалладан йилига 2-3 млн АҚШ доллари миқдорида
даромад кўриш мумкин. Албаттта, бу даромаднинг асосий қисми Арк
қўрғонида археологик ишлар олиб бориш ва уни тиклашга ажратилиш керак.
Бу маҳалланинг туризм соҳасига келтирадиган фойдасидан ташқари яна бир
муҳим жиҳати шундаки, юртимизда йўқолиб бораётган анъаналар,
ҳунармандларнинг устоз-шогирд мактаблари, қадимий фольклор, лапар ва
184
ўланлар каби номоддий маданий меросимизни сақлаб қолиш учун ҳам хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |