185
Агротуризм – мегаполис аҳолиси ўртасида актуал саналади. шаҳар
аҳолиси қишлоқ, табиат қўйнидаги оромгоҳ ва ўрмонларга саёҳат қилади,
шунингдек фермер хўжаликларига бориб деҳқончиликни ўрганади.
Экотуризм саёҳатнинг бошқа турларидан фарқ қиладиган ўзига хос
хусусиятларига эга. Унинг концепцияси қуйидагиларни ўз ичида мужассам
этади:
-
Табиатга салбий таъсир кўрсатишга қаршилик;
-
Очиқ ва тоза ҳавода дам олишни оммавийлаштириш;
-
Она ер маданиятини ўрганиш;
-
Табиатни асрашга доир тадбирларни қўллаб-қувватлаш;
-
Экологик таълимни тарғиб этиш;
-
Сайёҳлар учун алоҳида регионлар жозибадорлигини
оширишни назарда
тутади.
Таъкидлаш жоизки, туризм тушунчаси билан боғлиқ масалага ойдинлик
киритилгани билан, эко деган тушунча билан боғлиқ тушунчалар ҳали тўлиқ
ечимини топмаган. Ҳамма яшил нарсага мода кенг тарқалаётган бир пайтда
онгимиз турли кодли сўзлар ва рамзларга мослашиб кўникма ҳосил қилмоқда.
Оддий бир мисол, яшил япроқлар ва эко сўзи турли хил бир марталик идишлар
ва химиявий воситаларга, пластик пакетлар ва экологик тоза бўлмаган
предметларга ҳам ёрлиқ сифатида урилмоқда. Шунинг учун рекламага ҳам
ишониб бўлмайди. Мутахассислар экотуризмни масъулиятли саёҳат деб
қарайдилар. Бунда табиат ҳимояси ва маҳаллий аҳолининг турмуши,
фаровонлигига ёрдам бериш лозим. Бу таърифни Халқаро экотуризм ташкилоти
беради. Шунингдек, экотуризмни Халқаро ёввойи табиат фонди (WWF) ҳам
белгилаб беради.
Экотуризм – бу табиатга йўналтирилган туризм бўлиб, ўз ичига экологик
таълим ва маърифат дастурларини олади ҳамда экологик барқарорлик
тамойилларига мувофиқ амалга оширилади «Nature-based
tourism that involves
education and interpretation of the natural environment and is managed to be
ecologically sustainable.» (Commonwealth Department of Tourism (1992),
Australian National Ecotourism Strategy, Canberra.)
«Экологик туризм – бу табиат масканларига маҳаллий маданият ва
табиий муҳитни чуқур тушуниш мақсадидаги аниқ йўналишга эга саёҳат бўлиб,
экотизим яхлитлигини бузмайди ҳамда маҳаллий аҳоли учун табиий
ресурсларни ҳимоя қилишни фойдали қилади. «Purposeful travel to natural areas
to understand the culture and natural history of the environment,
taking are not to
alter the integrity of the ecosystem, while producing opportunities that make the
conservation of natural resources beneficial to local people.» (Ecotourism Society,
1994).
«Экотуризм – бу табиий туризмнинг барқарор шакли бўлиб, биринчи
навбатда ёввойи табиатдаги ҳаётга ва уни билишга қаратилгандир ҳамда атроф
муҳитга таъсирни, истеъмол ва харажатни камайтириш учун ахлоқий меъёрлар
асосида ташкил этилиб, маҳаллий даражага йўналтирилган бўлади (назорат,
афзалликлар ва кўлами нуқтаи назаридан).
Одатда бундай туризм шакли
қўриқланадиган ҳудудларда ривожланади ва ушбу ҳудудларни асраб қолишда
186
ҳисса қўшиш учун чақирилган. «A sustainable form of natural resource based
tourism that focuses primarily on experiencing and learning about nature, and which
is ethically managed to be low impact, non-consumptive, and locally orientated
(control, benefits and scale). It typically occurs in natural areas, and should contribute
to the conservation and preservation of such areas.» Fennell, D. (1999), Ecotourism,
Routledge.
Экотуризм концепциясини қуйидаги негиз тамойиллар кўринишида
тасаввур этишимиз мумкин. (Steck, 1999):
Хулоса
ўрнида
айтишимиз
керакки,
экотуризмни
Бухорода
ривожлантириш учун юқорида зикр этилган тамойиллардан келиб чиқиб
ёндошилса, ҳам табиий ресурслар ҳимоя остига олинади, ҳам маҳаллий аҳоли
даромади ошади. Шу билан бирга қўшимча иш ўринлари яратилиши ва ҳудуд
инфратузилмасини ривожлантириш имконияти кенгаяди.
Таъкидлаш керакки,
Бухоронинг ҳар бир туманида экотуризмни ривожлантириш имкониятлари
мавжуд. Қорақир, Оғитма, Тўдакўл ва Денгизкўл каби сув ҳавзаларида
экотуризмнинг турли йўналишларида саёҳатлар ва турлар ташкил этиш ва
транспорт йўналишларини яратиш жуда самарали деб ҳисоблайман. Бунда
нафақат ёзги, балки қишки фаслга мос кемпинглар қуриш ва шароит яратиш
талаб қилинади.
экотуризм
Табий ва ижтимоий-
маданий мослик
фунтаментал шарт-
шароит тарзида
Табиатни қўриқлаш ва
маданий онгни
ошириш
Молиявий, иқтисодий ва
ижтимоий маданий
афзалликларни яратиш
Маҳаллий
жамоаларнинг
иштироки ва назорати;
табиий ресурслардан
тенг фойдаланиш
ҳуқуқи; рекреацион
юкламалар чегарасига
риоя этиш
Экологик маърифат;
маҳаллий аҳоли
одатлари ва
анъаналарини ҳурмат
қилиш; тажриба
алмашиш ва ҳ.к.
Қўриқланадиган
жойларни
(молиялаштириш);
маҳаллий аҳолини
(даромад манбалари
билан таъминлаш)
Салбий таъсирни
камайтириш
тамойили
Кучайтириш ва кенг
кўламда қамраб олиш
тамойили
Кучайтириш ва кенг
кўламда қамраб олиш
тамойили