174
индустриал зона ва Жиззах иқтисодий индустриал зоналар шаклида Тошкент,
Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ташкил қилинди. Ҳозирги вақтда
қадимий шаҳарлар ҳудудида эркин туризм ҳудудлари ташкил қилинмоқда.
Туризм соҳасида кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантириш миллий иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашнинг
муҳим макроиқтисодий омилларидан бири ҳисобланади.
Ҳунармандчилик жамият учун бошқа корхоналарга нисбатан кўпроқ янги
товарлар етказиб бера олади ва бу билан истеъмол товарлари бозорида ҳамда
истеъмолчиларнинг талабини кенгроқ ўрганиб, ўз фаолиятини талабга
мослаштира олади.
Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Шаҳбоз-Шаҳром»
хусусий
фирмасини бугунги кунда республикамизда яхши билишади. Ушбу фирмани
раҳбари Муҳаббат Тешаева 2006 йилда Президент соврини учун ўтказилган
«Ташаббус» кўрик танлови республика босқичида «Энг яхши тадбиркор»
номинациясида ғолиб чиққан.
Йилига 700 минг квадрат метр гилам тайёрлаш қувватига эга корхона
яқин вақтгача муҳим хом-ашё синтетик ип-калавани хориждан импорт қиларди,
2010 йилнинг бошида бунга зарурат қолмади,
чунки Европа Ривожланиш ва
тараққиёт банкининг бир миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити асосида
синтетик ип-калава ишлаб чиқариш цехи ташкил этилди. Ҳозир бу корхонада
43 киши меҳнат қилиб, йилига 3000 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда,
ушбу ип-калаванинг бир қисми ички ишлаб чиқаришга кетмоқда, қолганлари
республикамиздаги турдош корхоналарга юборилмоқда.
Бундан
ташқари,
Бухоро
вилоятидаги
тадбиркорлар
фақат
республикамизда эмас, балки хорижлик шериклар билан ҳам яқин ҳамкорлик
алоқаларини ўрнатмоқдалар, бунинг сабаби, улар учун қулай
инвестицион
шароитнинг яратиб берилиши ва чет эл сармоясини жалб этиб, ундан ўринли ва
самарали фойдаланишдир.
Бухоро вилоятида хунармандчиликни ва бу оркали иш билан бандликни
янада ошириш учун қуйидаги тадбирларни бажариш муҳим деб ҳисоблаймиз:
Ўзбекистон Республикасидаги ҳунармандлар ҳамда уларнинг ишлаб
чикарган маҳсулотлари, уларнинг сифати, маҳсулот нархлари, сотиб олинганда
кўрсатилаётган хизматлар ва бошқалар тўғрисида тўлиқ маълумот берувчи
каталоглар ишлаб чиқаришни йулга қуйиш ва мамлакатнинг барча ҳудудларига
етказилишини таъминлаш;
Вилоят оммавий ахборот воситаларида ҳунармандлар
хукукларини
мухофаза киладиган курсатувлар ва нашрларни ташкил килиш ва кўпайтириш.
Масалан, “Ҳунарманд - тадбиркор” телекўрсатувини ташкил килиш;
Ўзбекистонда
ҳунармандларни
руйхатдан
ўтказишда
уларни
рўйхатдан ўтказиш тизимини автоматлаштириб, бу жараёнда худудлар
макомини ошириш зарур. Вилоят марказидаги шаҳарларда
корхонага ном
сўраш фаолияти 3-4 кунга, вилоятнинг чекка ҳудудидаги туманларда 1-2 ҳафта
вақт сарфланишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси
Статистика Қўмитаси томонидан бундай ишларда анча қулайликлар яратилган,
лекин баъзи ҳолатларда электр ва интернет билан бўлаётган муаммолар