Fig. 2. Structure of the management program
Main module
Tour layout module
Selection module
Parser
module for selecting and
arranging text
queries to the
database
Databas
e
Control program
81
The article analyzes one of the possible additions to the services of the tourist
business. Potential ways of using the interactive guide system are noted. The main
functions of this system and the requirements that the system must satisfy are
revealed. The structure of the system based on the relational database is described,
and the structure of the control program, providing for the exchange of data with the
database and processing of the data obtained. We can assume that the use of such
systems will allow travel companies to expand the range of services provided.
Literature:
1. Дейт К.Дж. Введение в системы баз данных / К.Дж. Дейт. – 7-е изд. – М.:
Вильямс, 2001. – 1072 с.
2. Олифер Н.А. Сетевые операционные системы /Н.А. Олифер, В. Г.Олифер. –
СПб.: Питер, 2007. – 544 с.
3. Кузнецов С.Д. Основы баз данных/С.Д.Кузнецов.–2-е изд.– М.: Интернет-
информ. технол., 2007. – 342 с.
С.Абдухамидов СамИСИ мустақил тадқиқотчиси
А.Аблақулов ТДИУ мустақил тадқиқотчиси
ТУРИЗМ СОҲАСИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Бугунги кунда бутун дунё мамлакатлари томонидан умумэътироф
этилаётган масалалардан бири маҳаллий, минтақавий ва жаҳон миқёсида
хизмат кўрсатиш соҳасининг етакчи тармоқларидан бири бўлган ва бугунги
кунда иқтисодиётнинг стретегик сектори мақоми берилган туризм соҳасининг
барқарор ривожланишига эришиш ҳисобланади.
Сўнги йилларда туризм соҳасининг тез суръатларда ўсиши ва таъсир
доирасининг
кучайиши
дунё
мамлакатлари
ўртасида
алоқаларнинг
ривожланишида муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, туризм жаҳон ва миллий
иқтисодиётга сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Туризм соҳаси кўплаб мамлакатлар ялпи ички маҳсулотининг 10-12 % ва
ундан кўпроқ кўрсаткичларни ташкил қилмоқда, бироқ турли даврларга мансуб
юзлаб тарихий меъморий обидаларга эга бўлган дунёга машхур шахарлар
(Самарқанд, Бухоро, Хива ва б.)ни ўз ичига олган Ўзбекистон туризмидаги
ялпи ички маҳсулот кўрсатгичи ҳали анча паст. Туризм хизматларини
ривожлантириш учун етарли даражада улкан туристик ресурслар мавжуд
бўлган бир пайтда ҳам мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 3 % га ҳам
етмаслиги мақсадга мувфиқ эмас.
Шунинг учун ҳам туризм соҳасининг жадал ривожланишини таъминлаш
бугунги кунги долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу сабабли,
Муҳтарам Перезидентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан туризм соҳасини
ривожлантириш, уни янги босқичларга кўтариш, туристик хизматлар
ассортиментини ва сифатини ошириш, туризм инфратузилмасини замон талаби
даражасида
шакллантириш
ва
ривожлантириш,
туризм
соҳасидаги
муаммоларнинг ижобий ечимлари бўйича кенг кўламли имкониялар ва
шароитлар яратиб берилаётганлиги, айниқса “Ҳаракатлар стратегияси”нинг
82
ишлаб чиқилиши туризм соҳаси кўрсаткичларининг барқарор ўсишини
таъминлаб бермоқда.
Бундай ўсиш кўрсаткичларининг таъминланишида Президентимиз
томонидан 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши ва туризм
соҳасида инновациялардан кенг фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Инновация”, “инновацион фаолият” ўзи нима ва уларнинг туризм
соҳасига қандай алоқаси бор? деган савол туғулади. Инновация атамасини
Й.Шумпетер қуйидагича изоҳлайди, “инновация – бу янги материаллар ва
компонентлардан фойдаланиш, янги жараёнларнинг жорий этилиши, янги
бозорларнинг очилиши, янги ташкилий шаклларнинг киритилишига асосланган
барча янги услубларнинг янгича қўшилуви ва тижоратлашувидан иборат
ҳосила функцияларининг жиддий ўзгаришидир” деб таъкидлайди
10
.
Мамлакатимиз олимларидан И.С.Тухлиев ва Б.Ш.Сафаровларнинг
хулосалари бўйича туризм соҳасидаги инновацион фаолият бу – янгисини
яратишга ёки мавжуд маҳсулотни ўзгартиришга, транспорт, меҳмонхонага оид
ва бошқа хизматларни такомиллаштиришга, янги бозорларни ўзлаштиришга,
илғор ахборот ва телекоммуникация технологияларини ҳамда ташкилий-
бошқарув фаолиятининг замонавий шаклларини киритишга йўналтирилган
бўлади
11
.
Доц. Х.М.Маматқуловнинг “Хизмат кўрсатиш соҳасига оид атамалар ва
иборалар изоҳли луғати”да инновация тушунчасига қуйидагича таъриф беради.
“Инновация –техника, технология, меҳнатни ташкил қилиш ва бошқариш
соҳасида фан ютуқлари ва илғор тажрибалардан фойдаланган ҳолда янгилик
жорий этиш” деган таърифларни келтиради
12
.
Бизнинг фикиримизча туризмда инновацион фаолият бу – янги техника ва
технологиялардан фойдаланган ҳолда, янги турдаги туристик маҳсулотларни
яратиш, янги реклама воситалари ёки усулларини қўллаган ҳолда туристик
маҳсулотлар ҳақида туристларга маълумотлар етказиш ёки мавжуд туристик
ресурслардан фойдаланишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш демакдир.
Мамлакатда фан ва ахборот технологияларнинг тараққий этиши ва
уларнинг туризм соҳасига йўналтирилиши, мамлакатнинг ижтимоий –
иқтисодий ривожланиши, инфратузилмаларни ривожлантириш, мавжуд
туристик ресурсларнинг рекламасини тўғри йўлга қўйиш, турли компютер
дастурлари асосида виртуал аннимацион дастурларни яратиш орқали туризм
сохасидаги қатор камчиликлар бартараф этилади. Бу ахборотлар Ўзбекистонга
келувчи хорижий туристлар окимини кўпайтиришга ёрдам беради ва албатта
бунинг натижасида туризм соҳасининг мамлакат иқтисодиётидаги улуши
юқори суръатлар билан ошишига олиб келади.
Туризм билан боғлиқ фаолият турларининг турли соҳаларидаги янги
технологик ўзгаришларга ўз вақтида эътибор қаратиш, ишлашнинг янги
10
Шумпетер Й. А. Теория экономического развития. М.: Прогресс, 1982.
11
И.С.Тухлиев, Б.Ш.Сафаров “Туризмда инновацион фаолият” фанидан ўқув – услубий мажмуа С.: 2011 й.
12
Х.М.Маматқулов “Хизмат кўрсатиш соҳасига оид атамалар ва иборалар изоҳли луғати”. Т.: “IQTISOD –
MOLIYA” 2010 й.
83
услубларини яратиш ва фаолият натижаларини такомиллаштириш бу соҳани
ривожлантиришнинг зарурий шарти бўлиб ҳисобланади. Инновацияларни
жорий этиш зарурияти рақобат кураши ҳамда бозорнинг бошқа бир қатор
талабларини ҳам рағбатлантиради.
Хозирги вақтда туристларнинг сервис даражасига бўлган талаблари ошиб
туристик сафарларда дам олишнинг фаол шакллари таъсири кучайиб бормоқда,
экзотик турлар туризмнинг анъанасига айланиб, саёҳатларда завқланишга ва
тез-тез алмашинадиган таасуротларга талаблар ортмоқда. Саёҳатчилар ўз
дидларига кўра танланган индивидуал сафарларни маъқул кўришмоқда.
Олдинги маълум ва машхур бўлган дам олиш жойлари, курортлар кўпларни
қониқтирмай қўйган. Шунга кўра туристик фирмалар ўз маҳсулотини умуман
туристларга йўналтирмасдан, балки мижозларнинг аниқ мақсадли гуруҳларини
қониқтиришга қаратиш лозим бўлмоқда.
Туризмнинг хусусиятлари ўзгариб бораётган бир вақтда янги
технологиялар асосида рақобатбардош хизмат кўрсатишни ташкил этиш,
оммавий, стандарт ва мажмуали туристик хизмат кўрсатиш ўрнига туристлар
талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб уларнинг буюртмаларига кўра
турмаҳсулотларни тайёрлаш талаб этилмоқда. Бунинг учун албатта
мутахассислардан талаб этилаётган асосий масалалардан бири бу, хорижий
туристларга тақдим этилаётган мавжуд турпакетларни танлаб олиш жарёнида
туристларнинг билвосита иштирокини таъминлаш яъни улар ўз мамлакатида
туриб бўлажак саёхатини режалаштириш ва бу ҳақидаги маълумотларини
туроператорларга такдим этиш имкониятини яратиб бериш масаласи
ҳисобланади.
Юқоридаги туризмнинг ривожланишига таъсир этадиган омиллар нуқтаи
назаридан келиб чиқиб шуни айтишимиз мумкинки, инновациялар хозирги
шароитда туризмнинг халқаро туризм бозорига кириб бориши ва у ерда ўз
ўрнини эгаллашида асосий восита бўлиб ҳисобланади. Албатта янгиликлар
бозор эҳтиёжларига кўра жорий қилиниши ҳамда туризм мутахассислари
уларнинг зарурлиги ва мақсадлилигини кўра билиши лозим.
Хозирги вақтда туризм сохасидаги инновацияларга мавжуд туристик
маҳсулотларни ўзгартиришга ёки янгисини яратишга, янги бозорларни
ўзлаштиришга, илғор ахборот ва телекомуникацион техналогиялардан
фойдаланишга, транспорт ва меҳмонхона хизматларини тақдим этиш ҳамда
бронлашни такомиллаштиришга, туристик корхоналарда ташкилий-бошқарув
фаолиятининг замонавий шаклларини жорий этишга қаратилган фаол-
ҳаракатлар натижаси сифатида тушунмоқ зарур.
Бугунги кунда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессор-
ўқитувчилари ҳам туризм соҳасини инновацион ривожлантиришга ўзларининг
муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Хусусан, и.ф.д., профессор И.С.Тухлиев
раҳбарлигида олиб борилаётган туристик-рекреацион ресурларнинг геоахборот
тизимини яратиш ҳамда туризм геоахборот тизимида янги замонавий
турмаршурутларни яратиш туризм соҳасини инновацион ривожлантиришда
муҳум аҳамият касб этади.
84
Мамлакатимизда туризм соҳасини инновацион ривожлантириш, туристик
оқимни кўпайтириш мақсадида илмий ва амалий жихатдан қилиниши лозим
бўлган ишларимиз хали талайгина. Жумладан:
Туризм соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича кенг кўламли
илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни ташкил қилиш;
Таълим муассассаларида ўқувчиларга туристик маршрутларни ишлаб
чиқишнинг назарий жихатларини амалий машғулотлар билан чуқур ўргатишни
такомиллаштириш;
Мавжуд туристик маршрутларни ҳар томонлама таҳлил қилиб чиқиш
ва янги маршрутлар ишлаб чиқиш тамойилларини белгилаб олиш;
туристик маршрутлар ишлаб чиқиладиган ҳудудларнинг ижтимоий-
иқтисодий салоҳиятини чуқур ўрганиш, мавжуд туристик ресурсларидан
фойдаланиш даражасини баҳолаш борасида инновацион усуллардан
фойдаланишни ташкил қилиш ва б.
Do'stlaringiz bilan baham: |