Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»


Муратова Г.С., Мирзоева И.Э



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

Муратова Г.С., Мирзоева И.Э 
Бухоро ш., Ўзбекистон 
ТУРИСТИК РЕСУРСЛАР ЖОЙЛАШУВИНИНГ ГЕОГРАФИК 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Маълумки, география энг қадимги фанлардан бири сифатида бутун ер 
шари, унинг қисмлари, қуруқликлар, океан ва денгизлар, уларнинг табиати, 
табиий бойликлари, аҳолиси, ҳўжалиги ҳақида кўплаб билимларни тўплаган. 
Узоқ вақт мобайнида тўпланган географик билимлар инсонлар томонидан 
табиат ва унинг бойликларидан фойдаланиш имкониятларини очиб беради. 
Инсонлар учун янги ерлар, табиий бойликлар кашф этилди.[1]
Ресурс - сўзи французча бўлиб “яшаш воситаси” деган маънони 
билдиради. Табиий жисмлар ва кишилар фойдаланадиган энергия турлари 
ресурслар дейилади. Жумладан, туристик ресурслар ва уларнинг географик 
жиҳатларига тўхталамиз. 
Туристик ресурс миллий бойлик ҳисобланади. Лекин, улардан алоҳида 
муҳим аҳамиятга эгалари халқаро миқёсдаги объектлар ва эсдаликларга киради. 
Туризмнинг мақсадига қараб табиий ресурсларни бир нечта турларга бўлиш 
мумкин. Муҳим туристик ресурсларга ноёб сиғимли иншоотлар - эҳромлар, 
мақбаралар, ҳайкаллар, ибодатхоналар, меъморчилик анжомлари, парклар, 
музей коллекциялари ҳамда замонавий иншоотларнинг кўп қаватли бинолари 
ва бошқа катта гидротехник иншоотлар киради.[4] 
Маълумки, БМТнинг 1972 йилда қабул қилган конвенциясида халқларнинг 
нодир маданий ёдгорликларини авайлаб асрашга келишилган. Ҳозирги кунда 
дунё бўйича 500 дан ортиқ маданий ёдгорликлар рўйхатга олинган бўлиб, улар 
ўзига хос такрорланмас тарихий-маданий ансамбллар, меъморчилик 
ёдгорликлари, табиий қўриқхоналар ва бошқа туристик аҳамиятга молик 
объектларни қамраб олган.
Масалан, Франция шимолида жойлашган Монт Сант - Мишел табиий 
туристик ресурсида ақл бовар қилмас даражадаги (сув сатҳи билан ажралиб 
турувчи) денгизнинг кўтарилиши ва пасайиши ҳодисаси мавжуд. Ёки, 
Хитойдаги йирик дарёлардан бирининг делтаси кунига икки марта сув 
кўтарилишида денгиздан дарёнинг оқимига қарши қудратли тўлқин юзага 
келади. Бу ажойиб холат ҳар куни Ченг- ху - фа дарёсида бўлиб ўтади. Тўлқин 
баландлиги 7 м., тезлиги соатига 27 км. Бундан табиий холат (тўлқин 
баландлиги 14 м.) Амазонка дарёсида ҳам кузатилади. 
Индонезиядаги Бали оролида туристлар учун жозибадор табиий ресурс 
"бетакрор қуёш ботиши" ҳисобланади. Аниқ айтиш мумкинки, бундай қуёш 


76 
ботиши бошқа қўшни оролда ҳам, яъни ушбу кенгликда жойлашган бошқа 
океанлардаги оролларда ҳам кузатилади. Туристлар энг чиройли кун ботиш 
манзараси деб ишонишади ва ушбу манзарани тамоша қилиш учун eрнинг 
ўндан бир қисмини босиб ўтишади. Ушбу туристик маҳсулотни харакатга 
келтириш учун ҳаддан ташқари кўп маблағ ажратилган. Жойнинг ўзида эса энг 
юқори даражадаги сeрвис ташкил қилинган.
Айтиб ўтиш кeракки, туристлар нафақат ибодатхоналар, эҳромлар ва 
инсон тамонидан яратилган бошқа қадимий иншоотларни, балки eр юзининг 
турли худудларидаги замонавий ютуқларни ҳам - автомобил заводларининг 
йиғув конвейерлари, туристлар томонидан ҳайрат билан қабул қилинадиган 
колбаса заводлари, пиво ишлаб чиқариш ва шахталар, гидротехник 
қурилмаларни бажону дил кўриб кетишади.[3]
Eр таги шахта ва тоғ қазув ишларини кузатувчи туристлар гуруҳи ҳам 
мавжуд. Масалан, барча туристлар Жанубий Африка Республикасидаги олмос 
конлари, олтин шахталарини келиб кўришади. Баъзи шахталардан экскурцион 
мақсадларда эмас, балки eр тагида табиат томонидан яратилган ўзига хос микро 
иқлимда даволаниш мақсадида фойдаланилади. Масалан, Алп тоғидаги олтин 
руда эски шахтасида (юқори ҳарорат ва намликда радон ингаляцияси) таклиф 
қилинади.
Туризм ва экскурсиянинг кенг тарқалган турларидан бири ғорларга 
ташриф бўлиб, фақат Грецияда туристлар тамоша қилиши мумкин бўлган 3500 
дан ортиқ ғорлар ва ундан хам кўпроқ томоша қилинмайдиган ғорлар мавжуд. 
Жуда улкан ғорлар Мексика, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси, Россия ва 
бошқа мамлакатларда жойлашган, уларнинг катта қисмига хавфсизликни 
таъминлаш мақсадида осон бўлган залларга қисқа муддатли ташрифлар билан 
чегараланишади. Спортчи туристлар узоқроқ ва чуқурроққа тушадилар, лекин 
бунинг учун тегишли тайёргарлик, қуролланиш ва туристик гуруҳ кузатуви 
бўлиши кeрак. 
Акваториялар - муҳим туристик ресурслардан ҳисобланади. Дунёда 50 
млн сув ости туризми ишқибозлари маска билан унча катта бўлмаган 
чуқурликларда ва акваланг билан 70 м.гача бўлган чуқурликда сузишади. 
Бундай саргузаштлар ишқибозлари учун сув ости дунёсини ўрганиш ҳақиқий 
ором ҳисобланади. Масалан, Қизил денгиз сув остида сузиш учун чексиз 
имкониятларга эга ва курортга келганлар учун кўнгил очишининг энг муҳим 
турларидан бири ҳисобланади.
Сув ости хазиналарини, қадимий ёдгорликлар ва чўккан кемаларни 
қидириш ва тамоша қилиш туризмнинг энг муҳим туридир. Греция, Кипр, 
Италия, Туркия ва Ўрта eр денгизидаги бошқа мамлакатлар ўзининг сув ости 
хазиналаридан унумли фойдаланишади.[2] 
Чўккан кемаларни тамоша қилиш - энг машҳур саргузашт турларидан 
бири. Фин кўрфазида викинглар (8- аср охири ва 11- аср ўрталарида Европа 
мамлакатларига денгиз йўли орқали савдо - сотиқ учун борган, қароқчилик ва 
босқинчилик юришлари қилган скандинавлар) ва швед - рус урушлари 
давридан иккинчи жаҳон уруши давригача бўлган турли вакилларга хос 5000 га 
яқин сув ости объектлари аниқланган. Крест бурни атрофидаги Виборг райони 


77 
алоҳида қизиқишга эга. У eрда бир вақтнинг ўзида курашда ҳалок бўлган 150 
дан ортиқ швед кемалари топилган. Сув ҳарорати совуқлиги туфайли кемалар 
яхши сақланган. Фин қўлтиғи сувида (архив маълумотларига қараганда) 
биринчи фин авлиёси - авлиё Генрих ётибди. У 1720 - йили келтирилган ва 
ибодатхонанинг бошқа хазиналари билан бирга сувга бутунлигича туширилган. 
Тарихий қийматга эга бўлган шунга ўхшаш объектлар Ладога кўли (Россия) 
сувида топилган. Бу худудларда сув тагига тушишларни ташкил қилувчи 
махсус туристик фирмалар фаолият кўрсатади.
Қайд этиш жоизки, туристик объектлар ўзининг тарихий келиб чиқиши, 
географик жойлашуви, табиий шароит таъсирида юзага келади. Туристик 
ресурслар бўлсагина туризм амалга ошади. Шундай экан туристик ресурслар 
географиясини кенгайтириш ҳамда уларни асрашимиз лозим. 

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish