Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.Vahobov H. Umumiy Yer bilimi. Darslik. –T.: Bilim, 2005.
2. Солиев А.С., Усмонов М.Туризм географияси. Самарқанд-2005.
3. Самойленко А.А. География туризма. Ростов-на-Дону.,2006.
4.Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент, 7- том.-2000-2006 йй.
Тошов Ҳ.М., ўқитувчи,
Бухоро давлат университети
МЕҲМОНХОНАЛАРДА ХИЗМАТЛАР ХИЛМА-ХИЛЛИГИ
МУВАФФАҚИЯТ ГАРОВИ
Мамлакатимиз иқтисодиётида янги суратлар билан ривожланаётган
туризм соҳаси бугунги кунда ўзининг кенг ва алтернати муносабатларга
асосланишга
ўтаяпти
десак
менимча
муболаға
бўлмайди.Анжуман
шўбаларидан бири бўлган меҳмондорчиликдаги инновациялар бўғини ҳам
сўзимизнинг яққол исботидир.
Бугунги кунда қурилаётган бир-биридан чиройли, ҳашамдор, чел элникидан
қолишмайдиган меҳмонхоналарнинг аксарияти ташқи кўриниши жиҳатдан
миллийлигимизни сақлаб қола олган.Мана шу миллийлик ва миллий
хусусиятлар, меҳмонхоналар хизматларига ҳам кириб бориши хорижликлар ва
республикамиз сайёҳларига ижобий таъсир кўрсата олади, ҳамда музкур жой ва
ҳудуд меҳмонхонаси ҳақида илиқ таассуротлар шаклланади.
Меҳмонхоналаримизнинг иш фаолиятида, хизмат кўрсатиш тармоқларида
хорижликлар учун бир қанча қилиниши зарур бўлган жиҳатлар ҳам мавжуд
бўлиб уни аста секинлик билан бартараф этиш мақсадга мувофиқдир.Жумладан
хорижий фуқороларнинг деярли барчасига жуда зарур бўлган энг оддий
ҳисобланган 30-40 сўздан иборат бўлган ўзбекча луғатларни, қайси тилда
гапирса ўша тилнинг ўзбекча-тегишли тил электрон дастури яратиб берилса
сайёҳнинг яна бир имконияти ошган ҳисобланади.Қайси сўзларга эҳтиёж
сезишини
эса
сўровнома
ўтказиб
бемалол
аниқласа
бўлади.Меҳмонхоналаримизда қўшимча яна миллий анъаналаримизни
ифодаловчи маданий тадбирлар, ўйинлар, турли хил бепул тўгараклар,
кўнгилочар мусобақалар, миллий рақс ва қўшиқлар ёхуд бирор бир (тезда
78
ясаладиган ) ҳунармандчилик буюмлари мусобақалари ўтказишга имкон
берадиган тўгаракларни ташкил этилса бу ҳолатлар сайёҳларга ўзгача қувонч ва
шодлик улашишига ишонамиз ва бу фойдадан холи бўлмайди.
Меҳмонхоналаримиздаги миллийлик тўғрисида сўз кетганда улар
хоналарининг жиҳозланишига алоҳида урғу бериш зарур.Биз ҳар бир хона, ҳар
бир жиҳоз учун масъуллигимизни ҳис қилиб шароит яратишимиз керак.Бунда
аждодларимиздан бизгача етиб келган ҳунармандчилик дурдоналари ,
деворларга чизиладиган гул нақшлари, урф-одатларимиз ифодаланадиган ва
халқимизнинг яшаш тарзи кўрсатилган расмлардан унумли фойдаланишимиз,
турли даврлар акс этган деворий суратлар ва бошқаларнинг ўз ўрнида
ишлатилиши ватанимизнинг сайёҳликдаги муҳим инновацияларидан дея айта
оламиз. Меҳмонхонада турли хизматларнинг жорий этилиши тегишли шахар
ёки ҳудудда сайёҳ бўлиб турган кимнингдир фикрини ўзгартиришни, уни керак
бўлса яна қайта келишигача таассурот қолдирилишини кўзда тутиши керак
Мисол учун овқатланиш жараёнида янгича усул, овқатни тахта
қошиқларда ейишни таклиф қилиш, бу ҳам кишида ўзгача ҳисни уйғотади, ёки
бўлмаса меҳмонхона хонасининг бир бурчагида халқимиз шаҳару-
қишлоқларида тарихда кўп фойдаланилган араванинг кичик нусхасини ясаб
қўйиш ёки кичкинагина бешикча ясаб қўйиш, буларнинг барчаси миллий
анжомларимизни эсдан чиқармаганлигимиз, биз учун қадрли эканлигини
ифодалаб туради.
Биз меҳмонхона фаолиятини шундай ташкил этишимиз керакки бунда
миллийлик ва замонавийлик меҳмонхонанинг ҳар бир бурчаги ҳар бир
элементида ўзаро уйғун ҳолда сайқалланиб сайёҳни ўзига жалб қила олсин.
Меҳмонхоналаримизда психология хизматининг ташкил этилиши ҳам
айни муддаодир.Чунки сайёҳлар орасида турли касб эгалари турли ёш
кишилари бўлиши табиий ҳол уларни маълум маънода бир гуруҳ бўлиб
шаклланиши, ўзаро дўстлик рухини шакллантира олиш учун киши яхшигина
психолог бўлиши талаб этилади.
Шунингдек сайёҳларнинг шаҳар ёки тегишли ҳудудда эркин
ҳаракатланишларини таъминлайдиган қўшимча чора тадбирларнинг ишлаб
чиқилиши(албатта хавфсизликни таъминлаган ҳолда ) маълум маънода улар
учун қўшимча қулайлик ҳисобланади.Бунга мисол қилиб сайёҳларни барча
қулайликларга эга бўлган ва вақтинча фойдаланишни таъминлайдиган
ҳужжатлар асосида енгил автомашиналарни (бунда jps ва бошқа қурилмалари
билан жиҳозланган) ижарага бериш ёки улар учун қўшимча имкониятли
автомашиналар сотиб олишни ҳам ўйлаб кўрилса, бу ҳам арзийдиган
тадбирлардан саналади .
Республикамизда сайёҳлик соҳасида улкан имкониятлар мавжуд ва лекин
уни янада такомиллаштиришни, имкон қадар бу соҳа фаолиятини камчиликсиз
олиб боришни назарда тутиб вақти-вақти билан сайёҳлардан анкета
сўровномалари олиб бориш ва уни таҳлил қилиб фаолиятларида қўллаб
боришни ташкил этиш, такомиллашишнинг энг мақбул йўли саналади.
79
Юқорида айтиб ўтилганидек меҳмонхоналар хизматларининг кенг
қамровли бўлиши, унинг келажакдаги истиқболи, ҳамда мамлакатимиз туризм
салоҳиятини юксалиши таъминланишида муҳим меъзон бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |