429
Натрий глутамат озиқ-овқат таркибида мавжуд бўлиб, у организмдаги
оқсилларни таркибида учрайдиган 20 аминокислотадан бирининг тузидир.
Бу глютамин аминокислотасининг натрийли тузи бўлиб органик кимё
адабиётларида ёзилганидек гўштга асосий гўшт таъмини берувчи моддадир.
Японияда асосан соядан олинган паста таркибида мавжуд бўлиб
Японияда
тайёрланадиган деярли барча таомларга қўшилади.
Натрий глутамат овқат таъмни кучайтириб беради-ю, аммо...
Оммавий ахборот воситаларининг берган ахборотига кўра Россиялик бир
талаба кечки овқатдан кейин ўзини нохуш сезади. Боши оғриб, харорати кўтарилади,
терисига турли хилдаги доначалар тошади, оғиз бўшлиғи атрофида қандайдир
оғирлик хис қилади. Талабани зудлик билан шифохонага олиб боришади. Докторлар
ушбу талабага бу касаллик сабаби таркибида "таъм кучайтирувчи" сунъий кўшимча-
глутамат натрий бўлган фаст-фуд, яримфабрикатлар, чипслар, соуслар, қуритилган
зираворлар, бульонли кубиклар ва тез тайёр бўлувчи
бизнес-ланч махсулотларини
кўпроқ истеъмол қилиш туфайли пайдо бўлганлигини айтишган.
Табиий махсулотлардан ўрнига кимёвий реакциялар оркали олинадиган
глутамат натрий яъни (Е 621) озиқ-овқат қўшилмаси сувда яхши эрийди, оқ кристалл
кукун. Таъмсиз, ҳидсиз бу модда ҳар кандай таомни лаззатли қилиш, тез тайёр
бўлувчи хамирли озиқ-овқат махсулотларига гўшт, товук булони, қўзиқорин ва баъзи
сабзавотлар таъмини бериш хусусиятига эга. Шундан бўлса керак, баъзи олимлар уни
мўъжизавий озиқ-овқат қўшимчаси деб аташади.
Америкалик олимлардан нейрофизиолог Жон Олне ўтган асрнинг 70-
йилларида глутамат натрий таъсирини айрим жониворларда синаб кўрган ва ушбу
модда каламушларнинг миясини зарарлашини аниқлаган. Кейинги изланишлар ушбу
"таъм кучайтиргич" овқат ҳазм қилиш тизимида гастрит, ошқозон яраси каби
касалликларни келиб чикишига сабаб бўлишини кўрсатиб ўтган.
Япон олимларидан
эса Хироши Огуро глутамат кўз пардасига салбий таъсир этишини исботлади.
Қолаверса, Е 621 озиқ-овқат қўшилмаси қўшилган овкатларни мунтазам истеъмол
килувчи кишиларда бош оғриғи, жиғилдон қайнаши, юракнинг нотекис уриши,
мускулларнинг бўшашиши холатлари кузатилади. Бундан ташқари, у организмдаги
инсулин миқдорини уч бараварига ошириб юборади ва семиришга мойиллик
туғдиради. Умуман олганда натрий глутамат озиқ-овқат қўшилмасидан ташқари
барча углеводларга бой яъни хамирли озиқ-овқатлардан доимо истеъмол қилишдан
ўзимизни тийиб юришимиз, ўзимизни соғлигимизни сақлашга ва ортиқча вазн
ортишидан ўзимизни сақлашга сабаб бўлишини унитмаслигимиз керак.
Оммавий
ахборот востиларини берган ахборотларига кўра кўплаб хорижий давларларда аҳоли
орасида ортиқча вазнга эга бўлганлар сони йилдан йилга тезлик билан ортиб
бормоқда. Бундай ҳолат эса аҳоли саломатлигига ҳам жиддий хавф солиши барчага
маълум.
Юқоридаги айтиб ўтилган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда тез тайёр
бўлувчи озиқ-овқат маҳсулотлардан фойдаланишда эхтиёт бўлиш мақсадга мувофиқ
эканлигини барчамиз унитмаслигимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: