40
ОРГАНИК СИНТЕЗ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ
ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ТУТГАН ЎРНИ
Юсупова М.Ў.
УрДУ, Кимёвий технологиялар факультети
Халқ хўжалиги тармоқлари орасида органик моддаларни ишлаб чиқариш
саноати муҳим ўринни эгаллайди. Оддий моддалар
асосида мураккаб органик
моддалар синтез қилиш ХIХ аср ўрталарида пайдо бўлди. Органик моддалар
ишлаб чиқаришнинг асосий манбаи нефть, табиий ва йўлдош газлар, тошкўмир
ҳисобланади. Дастлаб тошкўмир смоласидан ароматик углеводородлар синтез
қилина бошланган. Кейинчалик ХХ асрга келиб органик бирикмалар олишда,
хомашё манбаи сифатида, нефть ва табиий газ муҳим ўринни эгаллади [1].
ХIХ асрнинг бошларида органик кимё мустақил
фан сифатида вужудга
келди. Органик кимёнинг мустақил фан сифатида ажралиб чиқиши
Я.Берцелиуснинг номи билан боғлиқ. Я.Берцелиуснинг фикрига кўра анорганик
ва органик моддалар орасидаги энг муҳим фарқ шундаки, анорганик модда-
ларни синтез йўли билан олиш мумкин, органик моддаларни фақат “ҳаётий
куч” таъсирида ҳосил қилинади деган “виталистик” назарияни илгари сурди.
1824 йилда Ф. Вёлер дициандан органик модда-оксалат кислотани синтез
қилди. 1828 йилда эса унинг ўзи аммоний цианатни мочевинага айлантирди.
Шундан кейин дунё олимлари томонидан кўпгина органик моддалар синтез
қилина бошланди.
Жумладан, 1854 йилда М.Бертлонинг ёғларни, 1861 йилда
А.М.Бутлеровнинг шакарсимон моддаларни синтез қилиши “виталистик”
назариянинг узил-кесил рад этилишига сабаб бўлди.
1842 йилда Н.Н. Зинин ароматик нитробирикмаларни аминларга қадар
қайтаришни биринчи марта амалга оширди, у нитробензолни аммоний сульфид
таъсирида анилинга айлантирди. Бу кашфиёт анилин–бўёқ
саноатининг
ривожланиши учун асос бўлди. Анилин бўёқчилик саноатининг ривожланиши
органик кимё фанининг олдига бир қатор асосий ечилиши лозим бўлган
масалаларни қўйди, яъни бўёвчи моддалар турини янгилаш, хоссаларини
ўрганиш, юқори сифатли бўёвчи моддалар ишлаб чиқаришни ривожлантириш,
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқалар. Анилин, шубҳасиз, энг муҳим
ароматик амин ҳисобланади. У турли –туман бўёқлар, дори препаратлар, резина
учун вулканизаторлар ва эскиришга қарши
воситалар, анилин-формальдегид
смолалар ва бошқа кўпгина маҳсулотлар олиш учун ишлатилади [2].
Бўёвчи моддалар синтезининг ривожи оралиқ маҳсулотлар миқдори ва
сифатига узвий боғлиқдир. Шу сабабли кам миқдордаги оралиқ маҳсулотлар
асосида турли-туман cифатли бўёвчи моддалар ишлаб чиқариш мақсадга
мувофиқдир.
Тўқимачилик саноати ривожланиши билан ишлаб чиқарилган матоларга
ранг бериш учун кўп миқдорда бўёвчи моддалар керак эди. Табиий бўёвчи
моддалар эса бу мақсад учун етарли эмас эди. Бундан ташқари, табиий бўёвчи
моддаларнинг кўпчилиги хира рангли, мустаҳкамлиги паст бўлиб, бўяш
жараёни мураккаб бўлган ва кўп вақт талаб қилган. Бўёвчи моддага талабнинг
41
ўсиши, ҳамда органик, аналитик кимё фанларининг тараққиёти ва металлургия
саноатини кескин ривожланиши натижасида кўп миқдорда тошкўмир
смоласини ҳосил бўлиши ва ундан турли ароматик бирикмаларни ажратиб
олиш технологиясини яратилиши синтетик бўёвчи
моддалар синтези устида
илмий текширишишлар олиб боришни тезлаштиришни тақозо қилди.
Бу даврга келиб Бутлеровнинг органик бирикмалар тузилиш назарияси
яратилди, кўпгина табиий бўёвчи моддалар тузилиши аналитик усуллар билан
аниқланди. Инглиз кимёгари Гоффман ўз даврида синтез қилинган бўёвчи
моддаларнинг тузилишини, уларни олиш жараёнининг қонуниятларини
ўрганди ва бўёвчи моддалар кимёсини ривожланишига катта ҳисса қўшди.
1858 йилда П. Грисс томонидан бирламчи аминлардан диазобирикма-
ларнинг олиниши ва диазотирлаш реакциясининг кашф этилиши азобўёвчи
моддалар синфига асос солди ва уларни синтез йўл билан олишни бошлаб
берди.
1870 йилда А.Байер
синтетик индигони олди, лекин уни ишлаб чиқариш
1896 йилдан бошланди. Бу илмий ютуқлар асосида антрахинонли ва индигоид
бўёвчи моддалар синфлари ривожлана бошлади. ХХ асрнинг бошларига келиб
мустаҳкам рангли бўёвчи моддалар синтез қилина бошланди [3].
Ҳозирги вақтга келиб бутун дунёда муҳим физик ва кимёвий хоссаларга
эга бўлган органик моддалар синтез қилинган ва ҳали олиниши мумкин бўлган
бирикмаларнинг сони чексиз. Органик моддалар олишнинг янги усуллари
яратилмоқда, кимёвий бирикмаларни тадқиқ қилишнинг янги усуллари жорий
этилмоқда. Замонавий органик синтез кўп қиррали ва
у исталган органик
моддаларни олиш имконига эга. Синтез жараёнининг тўхтовсиз кўпайиши,
унинг алоҳида йўналишларини шаклланишига сабаб бўлмоқда.
Органик синтез саноати иккита асосий вазифани бажаради: 1) бошқа
саноат тармоқлари учун йирик масштабда ярим маҳсулотлар ишлаб чиқаради;
2) умумий аҳамияга эга бўлган мақсадли маҳсулотлар олади. Органик синтез
табиий муҳитда кам учрайдиган саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган ва
табиийга нисбатан анча яхши, фойдали хоссаларга эга бўлган янги моддалар
олиш имкониятига эга. Бу айниқса, синтетик доривор препаратлар олишда
муҳим аҳамиятга эга. Органик моддалар ишлаб чиқариш саноатининг
ривожланишидаги муҳим омиллардан бири, унинг хомашёсини табиий
манбалар асосида олинишидадир. Бунинг учун, арзон, қулай хомашё
манбаларини излаш ва уларни тежамли қайта ишлаш йўлларини топиш керак
бўлади. Асосий органик синтез саноатини ривожланиши иқтисодий
самарадорлик ва маҳсулот сифатини оширишга қаратилган
асосий
тенденциялар хомашё ва маҳсулотларнинг сифатини ошириш, энергия, капитал
харажатларни тежаш ва атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: