320
«БЕШ АЪЗОЛИ ГЕТЕРОЦИКЛИК БИРИКМАЛАР» МАВЗУСИНИ
ЎҚИТИШДА ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Мадаминова К.Н., Яхшимуратов М.Р., Курязов Р.Ш.,
Тахиров Ю.Р., Душамов Д.А.
Урганч давлат университети
Таълим соҳаси кучли ривожланган мамлакатларда муваффақият билан
қўлланиб келаётган педагогик технологияларни ўрганиб, ҳалқимизнинг миллий
педагогика анъаналаридан ҳамда таълим соҳасининг шу кундаги ҳолатидан
келиб чиқиб, замонавий интерфаол методларни қўллаган ҳолда
таълим-тарбия
бериш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларидан бири бўлган олий
таълим муассасаларида ўқитиладиган органик кимё фани умумий ўрта таълим
мактаблари, академик лицейлардаги органик кимё фанининг узвий давоми
ҳисобланади. Олий таълим муассасаларида ўқитиладиган органик кимё фани
талабаларнинг мактаб, академик лицейларда ўзлаштирган органик кимёдан
билим, кўникма ва малакаларини умумлаштиришни, хулоса ясаш ва
тизимлаштиришни амалга оширади.
Олий таълим муассасаларида кимёни ўрганишда
талабаларнинг билиш
фаолиятини фаоллаштириш учун дарснинг талабаларга ўтган мавзу юзасидан
ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш, уларни тизимлаштириш,
янги мавзу юзасидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни назорат қилиш
ва баҳолаш, шунингдек, янги мавзуни ўрганиш жараёнида хусусий методик ва локал
технологиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Адабиётлардан маълумки, органик кимё фани бўйича
замонавий интерфаол
методлар қўлланилган маълумотлар, дарс ишланмалари ва тавсиялар асосан,
ароматик углеводородлар,
спиртлар, углеводлар, аминокислоталар мавзуларига оид
бўлиб, бу борада органик кимёнинг бошқа синф бирикмалари орасида қўлланилиши
бўйича маълумотлар камлигича қолмоқда.
Шу сабабли биз органик бирикмалардан “Беш аъзоли гетероциклик
бирикмалар” мавзусини ўқитишда турли хил интерфаол методларнинг қўлланилиши
бўйича тавсиялар ишлаб чиқдик.
Беш аъзоли гетероциклик бирикмалар синфига кирувчи “Фуран, тиофен,
пиррол” бўйича ўқув материаллари талабаларга академик лицейлардан (2-курс)
маълум. Уларнинг мавзу бўйича билимини аниқлаш, умумлаштириш учун ўқитувчи
талабаларга фуран, тиофен ва пирролларнинг олиниши ва хоссалари бўйича 10
дақиқалик вақт бериб, билган нарсаларини ёзишни талаб қилади, яъни
“Эркин хат”
методи қўлланилади.
Бунда талабалар қўйилган муаммо юзасидан қуйидаги
ишларни амалга
оширади:
- 10 дақиқа давомида ўрганилаётган муаммо тўғрисида талабага маълум
бўлган барча фикрлар ёзилади.
321
- 10 дақиқа ўтгач, эркин хат тарзида ёзилган фикрлар талаба томонидан
ўқиб эшиттирилади, асосланади ва талабаларнинг
бири иккинчисининг
маълумотларини тўлдиради.
Талабалар билимини чуқурлаштириш ва кенгайтиришда фуран, тиофен ва
пиррол бўйича янги маълумотлар маъруза шаклида келтирилади, уларнинг
ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари бўйича маълумотлар келтирилади,
талабалар
гуруҳига саволлар ташланиб, аудитория жонлантирилади, яъни
“Ақлий
хужум” уюштирилади.
Талабалар билимини оширишда фуран, тиофен ва пиррол хоссалари ўзаро
солиштирилади ва уларнинг ўхшаш жиҳатлари ҳамда ўзаро алоқадорлигига
эътибор берилади. Масалан, фуран, тиофен, пиррол ва уларнинг ҳосилаларини
генезиси ҳамда хоссаларидаги умумийлик таҳлил қилиниши мумкин. Яъни
талабалар
томонидан
келтирилган
фикрлар
Do'stlaringiz bilan baham: