310
ДАРСЛАРДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ДАСТУРИЙ
ВОСИТАЛАРНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ҳ. Бакиева, Н.Саримсақова, О.Олимова, М.Шарипова
НамМҚИ, "Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари" кафедраси
Олий ўқув юрти ўқув жараёнида ўқитишнинг
ноанъанавий усулларидан
фойдаланиш - юқори билим даражасига эришишни ва такрорланувчан ўқув
жараёнини ташкил этишни таъминлайдиган, талабаларнинг мустақил билим
олишларини фаоллаштирувчи, фикрлаш қобилиятларини
ривожлантирувчи
ўқитишнинг замонавий усули сифатида қаралмоқда. Юқори даражадаги
умумкасбий маданиятга, мустақил фикрлаш қобилиятига эга бўлган, ечимларни
мустақил равишда тақдим эта оладиган баркамол авлодни шакллантириш биз
педагоглар зиммасига юклатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги “Компьютерлаштиришни
янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий
этиш тўғрисида”ги қарори республикамизнинг
барча таълим муассасаларида
компьютерлаштириш ишларини ва таълим жараёнида ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни ривожлантиришга туртки бўлди. Шу
сабабли олий ўқув юртларида ўқитишнинг янги педагогик технологиялари ва
замонавий компьютер технологиялари асосида ташкил этиш замон
талабларидан бирига айланди.
Олий ўқув юртига ўқишга кирган талабага имкон қадар
замонавий
компьютер воситаларидан фойдаланиб дарс беришни ўргатиш ҳозирги куннинг
энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда қайси соҳа эгаси бўлишидан қатъи назар ҳар қандай
мутахассис шахсий компьютернинг дастурий воситалари ва мультимедиа
имкониятлари, замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан самарали
фойдаланган ҳолда турли шаклдаги ахборотларни қайта ишлаш ва улардан
касбий фаолиятда фойдаланиш бўйича билимларга эга бўлиши, ўзининг иш
фаолиятини замонавий ахборот технологиялари
асосида ташкил эта олиши
керак.
Таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир таълим берувчи ҳам
ўзининг иш жараёнида хусусан, ўқув жараёнини ташкил этишда ахборотларни
қайта ишлашнинг автоматлаштирилган усулларидан оқилона фойдалана
билиши зарур. Бунга имкон берувчи дастурий таъминотлар жуда кўплиги ҳеч
кимга сир эмас. Масалан, видеодарслар яратувчи ҳамда тақдимотлар яратиб
берувчи замонавий воситалардан бугун кўпчилик самарали фойдаланмоқда.
Шундай дастурларга Crocodile Chemistry ҳамда Camtasia studio дастурлари
воситасида видеодарслар тайёрлашдаги қулайликларни мисол қилишимиз
мумкин.
Crocodile Chemistry дастури ўтказиладиган кимёвий тажрибаларни кимё
фани бўйича амалга ошириш имконини беради. Унда тажриба ўтказиш учун
керакли жиҳозлар ва реактивлар бўлими бўлиб,
талаба тажриба иши
бажаришдан олдин тажриба учун керакли жиҳозларни ва реактивларни танлаш
311
имконига эга бўлади. Тажриба ишини бажариш тартибини билмаган талаба
тажриба ишини бажариш давомида қийинчиликларга учраши мумкин ва
кейинги тажрибалар вақтида шундай камчиликларга йўл қўймаслик учун
тажриба ишини бажариш тартибини олдиндан мукаммал ўрганишга ҳаракат
қилади.
Тажриба ишлари мобайнида модданинг ички тузилишида содир
бўлаётган ўзгаришларни, яъни атомларнинг қайта гурухланишини ҳам, реакция
ҳарорати ўзгаришини ҳам, реакция вақтида иссиқлик ажралиб чиқиши ёки ранг
ўзгаришини ҳам бевосита кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.
Дастурда
тажриба учун керакли реактивлардан фойдаланиб, жиҳозларни йиғиш
йўлларини ҳам ўрганиб боради. Шунингдек, тажриба ишини бажариш
жараёнини Camtasia studio дастури воситасида жараённи видеотасвирга олиши,
овоз бериши ва монтаж қилиб, компьютер хотирасига сақлаб қўйиш ҳам
мумкин.
Ушбу усул билан тажриба машғулотларини ташкил этишнинг қуйидаги
имкониятлар ҳамда ўзига хос устунликлари мавжуд - тасвирга олиш ва қайта
таҳрирлаш, видеодарсларда овозли маълумотларни киритиш мумкин.
Фойдаланувчига, айниқса янги ўрганувчига дастур ва унда бажарилаётган
амаллар ҳақида тўлалигича
маълумот олиш, дастур ёрдамида тайёрланган
видеодарсни .avi кенгайтмали файл этиб сақлаш имконини беради. Ҳозирги
online дарс машғулотлари ўтилаётган бир вақтда ушбу
дастурий воситалардан
фойланиш талабалар билим олишларида янада яхши самара беради.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур педагогик дастурий воситалар ҳамда шу
каби
яратилган
янги
дастурий
воситалар
ўқув
жараёнида
янги
фойдаланувчиларга жуда кўплаб қулайликлар яратади, видео дарсни кўриш
давомида фойдаланувчи кўриб, эшитиб ва бажарилаётган амалларни ўзи
мустақил равишда такрорлаб, керакли натижани олиш имкониятига эга бўлади.
Бу жараён фойдаланувчининг ўтилаётган машғулотларни ўрганишга бўлган
қизиқишини янада ошишига ва тезроқ эгалланишига туртки бўлади. Ўқувчи
ўрганилаётган материални осонроқ ўзлаштиради ва кейинги тажрибаларни
бажаришга бўлган интилиши уйғонади. Замонавий дастурий воситалардан
фойдаланиш таълим соҳасида кутиладиган самарадорликни сезиларли
даражада ошишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: