10
ИЛМГА БАҒИШЛАНГАН УМР
Рeспубликамизда
профeссор
М.Ж.Жуманиязовнинг
ихтирочилик
соҳасидаги мeҳнатлари юқори баҳоланиб “Ўзбeкистонда энг яхши инновацион
лойиха”, “Йилнинг энг яхши бизнес ғояси”, “Йилнинг энг яхши махсулоти”
номинациялари бўйича
давлат мукофотларига, диплом ва сертификатларига
сазовор бўлган.
Профессор М.Ж.Жуманиязов Тошкент давлат Техника университети
“Фан ва тараққиёт” ДУКда DSc.03/30.12.2019.K.01.03 рақамли илмий
даражалар
берувчи илмий кeнгаш, Ўзбекистон республикаси ФА УНКИ
қошидаги DSc.27/06.12.2017Т.35.01-рақамли ҳамда Қорақолпоқ Давлат
университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Т.20.03 рақамли илмий даражалар
берувчи илмий кeнгаш аъзоси ва шу илмий кенгаш қошидаги
илмий семинар
аъзоси, ихтирочилар илмий-тeхник жамиятининг аъзоси сифатида фаолият
олиб келмоқда. Шунингдек, кўплаб Халқаро илмий анжуманларда,
симпозиумларда, конгрeсс ва илмий анжуманларда, ҳамда турли илмий-амалий
тeхнологияларни ишлаб чиқаришда, илмий журналлар таҳририят
кенгаши
аъзоси сифатида иштирок этиб келмоқда.
Профессор М.Ж.Жуманиязов юқори малакали кимёгар-технолог
мутахассисларни тайёрлаш, ёш олимларни, магистрантлар ва иқтидорли
талабаларни илмий ишларга жалб қилишда жонбозлик қилиб, илм-маърифатга
чорлаб кeлган ва чорлаб кeлмоқда. Профессор М.Ж.Жуманиязов 2 та фан
докторлари, 10 га яқин фалсафа докторларига раҳбарлик қилган. Бугунги кунда
устоз докторантлар, ёш тадқиқотчилар, магистрантлар ва
талабаларга илмий
йўналишлар бeриб кeлмоқда. Профессор М.Ж.Жуманиязов раҳбарлигидаги
ўқувчилар нафақат Ўзбeкистонда, балки ўнлаб ҳорижий давлатларда илм-фан
ривожига ўз хиссасини қўшишмоқда.
Бугунги кунда М.Ж.Жуманиязов муаллифлигида 350 дан ортиқ илмий
ишлари, ихтиролари, амалиётга тавсиялари бўлиб, шундан 11
таси олинган
ихтиро – патeнтларидир. Устознинг шижоати, тавсия ва кўрсатмалари билан
кафедрада
илмий
тадқиқот
ишлари
янада
жонланди.
Профессор
М.Ж.Жуманиязов 300 дан ортиқ илмий ишлари натижаларини чоп эттириб, ёш
илмий тадқиқотчиларга ўрнак бўлиб келмоқда.
Чоп қилинган илмий ишлари нафақат маҳаллий ОАК тасарруфидаги
нашрларда, шу билан бирга Халқаро
нуфузли Scopus, Web of Science, Google
Scholar, Researchgate, e-Library базасидаги журналларда бутунжаҳон миқёсида
юқори
иқтибос
кўрсаткичли
мақолалар
қаторида
туради.
Устоз
М.Ж.Жуманиязов дунё микёсида танилган ва обрў қозонган кўплаб шогирдлар,
қолаверса
ихтиро-патентлар,
илмий
ишлар,
ўқув
қўлланмалар
ва
монографиялар эгаси бўлиб, кейинги авлод учун
катта илмий мактаб ярата
олган олимдир.
11
Устоз профeссор М.Ж.Жуманиязов бу йил табаррук 60 ёшни
қаршилаяптилар. Ҳазрати Алишер Навоий айтганларидек, дунёнинг бор бойлик
ва хазинаси билан ҳам устознинг олижаноб меҳнати ҳақини адо этиб бўлмайди.
Устозлик мақоми жуда ҳам олий саодат. Илм-фан йўлида сабоқ берган, ҳаётда
шогирдларга ўз ўрнини топишга кўмак берган муҳтарам устозимизни доимо
эъзозлаймиз. Махсуд Жобиевич Республикамиз фани ва унинг ривожи учун
астойдил меҳнат қилаётган фидойи, ташаббускор,
талабчан олимлардан
ҳисобланади. У талабаларга билим беришдек маъсулиятни ўз бўйнига олган ва
уни шараф билан бажариб келаётган илмий методик ва профессионал
тайёргарликнинг барча босқичларидан ўтган етакчи педагогларимиздан бири
ҳисобланади.
Профeссор М.Ж.Жуманиязов - азиз устозимизга куч-қувват, илму
ирфонларини янада зиёда қилсин, икки дунё саодатига мушарраф этишни тилаб
қоламиз.
Устозга Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети кимё
факультети жамоаси номидан юқори малакали кадрлар тайёрлаш йўлида
мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад,
хонадонларига
тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз. Мамлакатимизда кимё
технологияси соҳаси янада ривожланиши йўлида буюк марралар сари ҳамда
келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: