103
муҳим категория ҳисобланади. Яхшилик — ахлоқий ижобий фазилат бўлиб,
норматив этиканинг идеалини, индивидуал ахлоқда ижобий – хулқий
фазилатларнинг мазмунини инсон фаолияти ѐки бирор хатти - ҳаракатига
ижобий муносабатнинг йиғиндисини акс эттиради.
Педагогик этикада яхшилик тушунчаси педагог фаолияти билан боғлиқ
ҳолда
аниқлаштирилади.
Унда
педагог
ва
талабалар
жамоаси
манфаатларининг бирлиги, муаллим ва талаба мақсадининг бирлиги, таълим
ва тарбиянинг самараси учун курашнинг бирлиги акс этади. Яхшилик
фазилати иккала томоннинг ҳам яхши ниятли, хайрихоҳ, меҳрибон бўлишини
тақозо қилади. Яхшилик қарор топиши учун ѐмонликка муросасиз бўлиш
лозим.
Яхши истак билан хушмуомалалик, яхши қилиқ, яхши хатти -
ҳаракатнинг бирлиги зарур.
Педагогнинг масъулияти — масъулият тушунчасининг бутун
мазмунини сақлаган ҳолда муаллимнинг фаолияти ва таълим - тарбия
жараѐнининг аниқ вазифаларини ҳам ўз ичига олади. Педагог зиммасига бола
шахсини ҳар томонлама камол топтириш масъулияти юкланади.
Муаллим
талабага чуқур назарий билимлар бериши, уни ҳаѐтга, меҳнатга тайѐрлаши
лозим. Шу билан бирга, у боладаги мавжуд лаѐқат ва қобилиятларни пайқаб,
индивидуал муносабатда бўлиши, унда мавжуд бўлган ижобий ахлоқий
сифатларни авайлаб ўстириши даркор.
Муаллим синфда жамиятнинг вакили сифатида талабалар жамоаси
билан ѐлғиз иш олиб боради. Бундай шароитда педагогнинг масъулияти
унинг хулқини
тартибга солиб турадиган, бошқарадиган куч, талабаларга
таъсир ўтказиш даражасининг асосий
мезони ҳисобланади.
Педагог деярли ҳар куни талабалар билан учрашади,
савол - жавоб
қилади, уларнинг яхши ишларини маъқуллайди, билимини баҳолайди,
ножўя хатти - ҳаракатлари учун танбеҳ беради. Албатта, педагогнинг
бундай хатти - ҳаракатида мулоҳазаларида нисбийлик, субъективлик
аломатлари мавжуд. У ҳамма айна бирдек жуда тўғри муносабатда бўла
олмаслиги мумкин. Лекин у ҳамма талабаларга
нисбатан холис ниятли,
яхшилик қилишга интилувчи, адолатли киши эканлигига барчанинг ишончи
комил бўлмоғи даркор. Синфда педагог "яхши кўрадиган", "ѐмон
кўрадиган" талабалар бор деган таассурот туғилмаслиги керак.
Хуллас, обрў педагоглик фаолияти учун зарур хусусиятдир. Обрў
кишининг чуқур билим, юксак ахлоқий сифатлари, ҳаѐт тажрибаси, илмий
тадқиқот ва жамоат ишларида фаол иштирок
этиши туфайли орттирилган,
кўпчилик томонидан эътироф этилган таъсири нуфузидир.
Ҳозирги замон фан ва техника тараққиѐти педагогнинг ижодкор
бўлишини, фаннинг муҳим муоммолари юзасидан эркин фикр юрита
олиши, фан ютуқларини талабаларга етказа олиши ва ниҳоят талабаларни
104
ҳам
ижодий фикрлашга, тадқиқот ишларига ўргата олишини талаб қилади.
Шунинг учун педагог аввало тадқиқотчилик малакаларини эгаллаши зарур.
Педагог илмий – тадқиқот ишлари олиб бориш давомида омилларни
тўплайди, таҳлил қилади, улар асосида хулосалар чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: