Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

7.Тўғри муомала қила олиш қобилияти - талабаларга яқинлаша 
олиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан жуда самарали ўзаро 
муносабатлар ўрната билиш, педагогик назокатнинг мавжудлигини 
билдиради. 
8. Келажакни кўра билиш қобилияти - ўз ҳаракатларининг 
оқибатини кўра билишда, талабанинг келгусида қандай одам бўлишини 
тасаввур қила олишида, тарбияланувчида қандай фазилатларни тараққий 
эттириш лозимлигини олдиндан айтиб бера олишда ифодаланади. Бу 
педагогик оптимизмга, тарбиянинг қудратига боғлиқдир. 
9. Диққатни тақсимлаб олиш қобилияти- педагог учун диққатнинг 
барча хусусиятлари - ҳажми, кучи, кўчувчанлиги, идора қилина олиши,
сафарбарлиги кабиларнинг тараққий этиши билан изоҳланади. 
Эътиқод, одоб, фуқаролик бурчини англаш- педагогнинг асосий 
сифатларидан биридир. Мактаб педагогси ўзи таргғб қилаѐтган ғоянинг 
фазилатларини шахсий намунасида кўрсатиши керак. 
Педагогнинг одоби, маданияти, юксак бўлсагина, одамларга нисбатан 
меҳрибон, саҳоватли бўла олади, уни ҳамма ҳурмат қилади. Бунинг учун 
очиқ кўнгил қатъиятли бўлиши, ўзини тута билиши, бардошли бўлиши керак.
Болаларга нисбатан талабчан бўлиш билан бирга ўз шахсга танқидий нуқтаи 
назардан қарай олиши керак. 
Педагог педагогик этиканинг нормаларини ўзлаштириб олиши,
тажрибада қўллаши, ўзининг дунѐқараши ва аҳлоқий тажрибаси билан 
таққослаши лозим. Фикрлаш ва ҳис этиш, турмушда синаб кўриш 
натижасида педагогик этиканинг қоидалари педагогнинг ўз эътиқодига, 
интилишига, ўз ахлоқий сифатига айланади. Ахлоқ назариясида яхшилик энг 


103 
муҳим категория ҳисобланади. Яхшилик — ахлоқий ижобий фазилат бўлиб, 
норматив этиканинг идеалини, индивидуал ахлоқда ижобий – хулқий 
фазилатларнинг мазмунини инсон фаолияти ѐки бирор хатти - ҳаракатига 
ижобий муносабатнинг йиғиндисини акс эттиради. 
Педагогик этикада яхшилик тушунчаси педагог фаолияти билан боғлиқ 
ҳолда 
аниқлаштирилади. 
Унда 
педагог 
ва 
талабалар 
жамоаси 
манфаатларининг бирлиги, муаллим ва талаба мақсадининг бирлиги, таълим 
ва тарбиянинг самараси учун курашнинг бирлиги акс этади. Яхшилик 
фазилати иккала томоннинг ҳам яхши ниятли, хайрихоҳ, меҳрибон бўлишини 
тақозо қилади. Яхшилик қарор топиши учун ѐмонликка муросасиз бўлиш 
лозим. Яхши истак билан хушмуомалалик, яхши қилиқ, яхши хатти - 
ҳаракатнинг бирлиги зарур. 
Педагогнинг масъулияти — масъулият тушунчасининг бутун 
мазмунини сақлаган ҳолда муаллимнинг фаолияти ва таълим - тарбия 
жараѐнининг аниқ вазифаларини ҳам ўз ичига олади. Педагог зиммасига бола 
шахсини ҳар томонлама камол топтириш масъулияти юкланади. Муаллим 
талабага чуқур назарий билимлар бериши, уни ҳаѐтга, меҳнатга тайѐрлаши 
лозим. Шу билан бирга, у боладаги мавжуд лаѐқат ва қобилиятларни пайқаб, 
индивидуал муносабатда бўлиши, унда мавжуд бўлган ижобий ахлоқий 
сифатларни авайлаб ўстириши даркор. 
Муаллим синфда жамиятнинг вакили сифатида талабалар жамоаси 
билан ѐлғиз иш олиб боради. Бундай шароитда педагогнинг масъулияти 
унинг хулқини тартибга солиб турадиган, бошқарадиган куч, талабаларга 
таъсир ўтказиш даражасининг асосий мезони ҳисобланади. 
Педагог деярли ҳар куни талабалар билан учрашади, савол - жавоб 
қилади, уларнинг яхши ишларини маъқуллайди, билимини баҳолайди,
ножўя хатти - ҳаракатлари учун танбеҳ беради. Албатта, педагогнинг 
бундай хатти - ҳаракатида мулоҳазаларида нисбийлик, субъективлик 
аломатлари мавжуд. У ҳамма айна бирдек жуда тўғри муносабатда бўла 
олмаслиги мумкин. Лекин у ҳамма талабаларга нисбатан холис ниятли, 
яхшилик қилишга интилувчи, адолатли киши эканлигига барчанинг ишончи 
комил бўлмоғи даркор. Синфда педагог "яхши кўрадиган", "ѐмон
кўрадиган" талабалар бор деган таассурот туғилмаслиги керак. 
Хуллас, обрў педагоглик фаолияти учун зарур хусусиятдир. Обрў 
кишининг чуқур билим, юксак ахлоқий сифатлари, ҳаѐт тажрибаси, илмий 
тадқиқот ва жамоат ишларида фаол иштирок этиши туфайли орттирилган, 
кўпчилик томонидан эътироф этилган таъсири нуфузидир. 
Ҳозирги замон фан ва техника тараққиѐти педагогнинг ижодкор
бўлишини, фаннинг муҳим муоммолари юзасидан эркин фикр юрита 
олиши, фан ютуқларини талабаларга етказа олиши ва ниҳоят талабаларни 


104 
ҳам ижодий фикрлашга, тадқиқот ишларига ўргата олишини талаб қилади. 
Шунинг учун педагог аввало тадқиқотчилик малакаларини эгаллаши зарур. 
Педагог илмий – тадқиқот ишлари олиб бориш давомида омилларни 
тўплайди, таҳлил қилади, улар асосида хулосалар чиқаради. 

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish