Microsoft Word олма касалликлари документ Microsoft Office Word docx


Йиғиб олинган меваларнинг касалликлари билан кураш чоралари



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/20
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#223414
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
ОЛМА КАСАЛЛИКЛАРИ Документ Microsoft(1)

Йиғиб олинган меваларнинг касалликлари билан кураш чоралари
Меваларни териб олишдан олдин дарахтларга таркибида бензимидазол 
бўлган билан бирор фунгицид ёки (бензимидазолга чидамли Penicillium 
турлари мавжуд бўлса) бензимидазолли фунгицидга дифениламин қўшиб 
пуркаш; меваларни териш, яшикларга жойлаш ва омборхонага ташиш 
пайтида механик жароҳатлардан асраш; териб олинган меваларни дарҳол 
рефрижераторларда совитиш (жуда муҳим); мева қўйишдан олдин 
омборхоналарнинг девори, шипи, поллари ва полкаларни пухта дезинфекция 
қилиш; агар сақлашга қўйиладиган мева олдин ювилса, мева ювиладиган 
сувга бензимидазол ва дифениламин ёки каптан қўшиш ёхуд меваларни 
хлорланган ёки илиқ сув билан ювиш; омборхоналарда мевалар совуқ 
ҳароратда (0-4
o
C) ёки назорат остидаги шароитда (0-4
o
C, 1-3% кислород ва 
8% дан кам карбонат ангидрид) сақланишини таъминлаш тавсия қилинади. 
 
МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР ИЛДИЗ БЎҒЗИНИНГ БАКТЕРИАЛ РАК 
КАСАЛЛИГИ 
Касаллик мевали дарахтларда бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам 
тарқалган.
Касаллик белгилари. Олма ва нокнинг асосан илдиз бўғзида (кўпинча 
пайванд қилинган жойларида), камроқ даражада илдизида ва баъзан поянинг 
пастки қисмларида ўлчами бир неча мм дан 15 см га етадиган, юмшоқ ёки 
қаттиқ (ёғочсимон) галлар (шишлар) пайдо бўлади (55-расм). Баъзи олма 
навларида ён томирлар йўғонлашиши кузатилади. Илдиз системаси яхши 
ривожланмайди, шишлар ёнидаги поя тўқимаси қораяди. Кичик шишларни 
нематодаларнинг галлари билан адаштириш мумкин. 
Касалликнинг зарари. Касалликнинг энг катта зарари кўчатзорлардаги 
ниҳолларда кузатилади. Одатда асосан бу касаллик туфайли ёш 
ниҳолларнинг 5-10 фоизи, баъзан эса 80 фоизгачаси бракка чиқарилади. 
Кўчатзорларда зарарланган ниҳоллар кўпинча сўлиб қолади, биринчи йил 
боққа кўчириб экилганлари эса ўсмасдан, жуда паст бўйли бўлиб қолади ва 
баъзилари нобуд бўлади. 


Кураш чоралари. Мевали дарахтлар илдиз бўғзининг бактериал 
рак касаллиги билан курашда калмараз, ун-шудринг ва Pseudomonas syringae 
бактериясига қарши тавсия қилинган барча агротехник чора-тадбирларни 
қўллаш; 
дарахтларни 
ҳар 
хил 
механик 
жароҳатланишдан 
асраш; 
кўчатзорларда шишлари бўлган ниҳолларни қазиб олиб, ёқиб юбориш; 
бактерияга чидамли илдиз пайвандтаглари қўллаш; иложи борича куртак 
билан пайвандлаш усулини қўллаш; пайванд жойларига 1% ли мис купорос 
суртиш ва сув билан бир неча марта ювиш; кўчатзор яратиш учун ерости 
сувлари тўпланмайдиган, олдинги йиллари шишлар билан зарарланган 
мевали дарахтлар ва ток бўлмаган, нордонроқ тупроқли ерларни танлаш, 
тупроққа фосфор ва калийли ўғитлар солиш, пайванд учун материални 
соғлом ўсимликлардан олиш лозим; токзорда ишлатилган токқайчи ва бошқа 
асбоб-ускуналарни 5%-ли формалин билан зарарсизлантириш лозим. 
Пайванд 
учун 
ишлатиладиган 
материални 
қўллашдан 
олдин 
қуйидагилардан бирига ботириш бактерияга қарши яхши самара беради: 1) 
ZnSO
4
тузининг 0,2%-ли эритмасига
5 мин давомида (сўнгра тоза сув билан яхшилаб ювиш лозим); 2) 
окситетрациклин гидрохлорид эритмаси; 3) галлекс препарати (таъсир этувчи 
моддаси ароматик гидрокарбон, АҚШ да қўлланилади); 4) стрептомицин 
эритмаси билан Agrobacterium radiobacter бактерияси К84 штаммининг 
стрептомицинга чидамли мутантининг суспензияси аралашмаси (биологик 
усул).



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish