Microsoft Word олма касалликлари документ Microsoft Office Word docx


МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ БОШҚА БАКТЕРИАЛ



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/20
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#223414
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
ОЛМА КАСАЛЛИКЛАРИ Документ Microsoft(1)

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ БОШҚА БАКТЕРИАЛ 
КАСАЛЛИКЛАРИ 
Мевали дарахтларда бактериал куйиш, олмада бўртмали бактериал 
доғланиш ва пуфакли бактериал рак, нокда гуллар бактериал чириши, 
данакли мевали дарахтларда бактериал рак касалликлари учрайди.
Pseudomonas syringae қўзғатадиган бактериозлар. МДҲда мавжуд 
бўлган маълумотларга кўра мевали дарахтларда бактериал ракни P. syringae 
бактерияси қўзғатади, аммо замонавий адабиётларда бу бактериоз учта 
алоҳида касалликка бўлинган. Уларнинг қўзғатувчилари ушбу бактериянинг 
иккита патовари (махсус шакллари) ҳисобланади, булар P. syringae pv. 
papulans (олма бўртмали бактериал доғланишининг қўзғатувчиси) ва P. 
syringae pv. syringae (нок гуллари чириши ва олма пуфакли ракининг 
қўзғатувчиси). 
Касаллик 
Ўзбекистонда 
турли 
мевали 
дарахтларни 
зарарлайди, аммо касалликни бактериянинг қайси патоварлари қўзғатиши 
ўрганилмаган. Касаллик белгиларини таҳлил қилиш асосида, ҳар икки шакли 
ҳам учраши эҳтимол қилинади. Бактерия табиатда кенг тарқалган. У ўсув 
даврида ҳар хил дарахтлар барглари ҳамда бегона ўтлар устида оддий эпифит 
(сапротроф) шаклида ҳаёт кечиради, қўзғатувчига мойил дарахтлар 
органларига тушганда эса уларни зарарлайди. Дарахтларга бактерия ёмғир, 
суғориш суви ва ҳашаротлар ёрдамида ўтади. Ёмғирли об-ҳаво касаллик 
ривожланиши ва тарқалиши учун муҳим шартдир. 
Олманинг бўртмали бактериал доғланиши. Қўзғатувчи бактерия P. 
syringae pv. papulans. Зарарланган баргларнинг асосий томири қўнғир тус 
олади ва нобуд бўлади, барглар буралиб, буришиб қолади, хунук шакл олади, 
баъзан устида оқ некротик доғлар пайдо бўлади, барглар қуриб қолади. 
Дарахт гулларининг чечевичка (кавакча) ларида тўқ-қизғиш – қора доғлар 
ҳосил бўлади, гулбарглар тўкилгандан сўнг 2-3 ой ўтгач, мевалар устидаги 
устьицалари (оғизчалари) да кичик, яшил, сув шимганга ўхшаш, бўртмалар 
пайдо бўлади. Бир мева устида 100 тадан кўп бўртма ҳосил бўлиши мумкин. 
Вақт ўтиши билан улар ўсади, диаметри 4-5 ммга етади, мева ичига 1-2 ммга 
ўтади. Зарарланган мевалар одатда чиримайди, ҳосил сезиларли пасаймайди, 
аммо меваларнинг ташқи кўриниши хунуклашади ва улар бозорбоплигини 
йўқотади. Касаллик билан дарахтларнинг ёғоч қисмлари зарарланмайди. 
Қўзғатувчи зарарланган куртаклар, поя ва шохлардан барглар тушганда 
қоладиган чандиқлар ва тўкилган меваларда қишлайди.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish