Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Эстрада санъатининг ривожланишида Б. Зокировнинг ўрни



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

7.2 Эстрада санъатининг ривожланишида Б. Зокировнинг ўрни. 
Ўзбек санъатининг ёрқин юлдўзи, миллий эстирада асосчиси, хонанда 
ва бастакор Ботир Зокиров ўзининг истеъдод ва маҳорати билан халқ 
эътиборини қозонган санъаткорлардан биридир. 


190 
 Зокиров Ботир Каримович 1936 йил 26 – апрелда Тошкентда устоз 
санъаткор Карим Зокиров оиласида таваллуд топган.
У ўзбек эстрада мусиқасининг асосчиси ўзбек миллий эстрада 
санъатининг йирик намояндаси, ажойиб шоир, рассом, драматург, режиссёр 
ва моҳир ҳонандадир. 
У 1965 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган. 
Ботир Зокировнинг консертлари радио,ва телевидения орқали 
чиқишлари томошабинларда жуда катта таассурот қолдирган. Қўшиқчининг 
репертуари жуда ранг-баранг эди; Опера ариялари, ўзбек халқ қўшиқлари, 
чет эл шлягерлари. 
Унинг машҳур “Арабча танго”си ретро муҳлислари томонидан 
ҳанўзгача севиб тингланади. 
Ботир Зокиров ўзбек – замонавий профессионал эстрада 
қўшиқчилигининг асосчиси. Тошкент Давлат Консерваториясининг вокал 
факультети (1952 – 1957), Тошкент Давлат театр ва рассомлик санъати 
институтининг режиссёрлик факультети (1958 – 1962)да таълим олган.
Ёшлик ансамбли (1957), ўзбек Давлат эстрада оркестри (1958-1970) 
яккахон хонандаси, Тошкент мўзикхоллининг ташкилотчиси, яккахони ва 
бадиий раҳбари (1972- 1978). 1978 йилдан “Ўзбекконсерт” нинг яккахон 
хонандаси Ботир Зокиров ўта таъсирчан тембрли, ширадор овозга эга 
бўлган. Унинг ижодида ўзбек композиторларининг романс ва қўшиқлари 
муҳим ўрин тутади. У қайси давлатга бориб гастроль сафарида бўлмасин 


191 
ўзининг ёрқин ва бетакрор овози билан, ўша халқнинг меҳрига сазовор 
бўлган. 
М. Бурҳонов – “Мафтун бўлдим”, И. Акбаров - “Ёр кел”, “Раъно”,
“Газли” “Сени эслайман”, С. Жалил “Мажнун монологи”, “Кечалар юлдўз 
санаб” ва бошқалар унинг ижросида янграб алоҳида хурматга ва халқ 
олқишига сазовор бўлган қўшиқлардандир. 
Ботир Зокиров эстрада услубида қайта ишланган ҳинд “Дил орзуси”, 
“Мейчале”, эронча “Маро бебус”, “Айрилиқ қўшиғИ” миср “Арабча 
танго,”Уйқум ўғриси” ливанча “Гўзал қиз”, мексиканча “Алвидо 
муҳаббат”, италянча “Яшасин муҳаббат” қўшиқларини ижро этган.
Киноактер сифатида Ботир Зокиров ёш муҳандис “Гуллар очилганда”, 
Рабиндранат Тагор “Оловли йўллар” Абдуллоҳ Абу Али Ибн Синони отаси 
ролида “Даҳонинг ёшлиги” каби образлар яратган. 
Ботир Зокиров 1985йил 23 январда вафот этган. Республикамизда 
Ботир Зокиров номи абадийлаштирилган. 
Хусусан, Тошкент кўчаларидан бирига Ботир Зокиров номи берилган 
Жиззаҳдаги санъат билим юрти, Самарқанддаги ёшлар санъат маркази 
унинг номи билан юритилади. 1994 йил Ботир Зокиров номида эстрада 
оркестири ташкил этилди. 1995 йил (Ботир Зокиров) жамғармаси ташкил 
қилинди. 1989 йилдан унинг номида замонавий эстрада қўшиқлари танлови 
ўтказилади. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish