Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга
бўлишлари керак:
- асарнинг мусиқий тавсифлари таҳлилида қатнашиш ва ўз нуқтаи
назарини баён эта олиш;
- чолғу асбобларини товуш тембридан ажрата олиш;
- тинглаш орқали мусиқанинг ижро турлари якканавоз, яккахон даста
ёки оркестр эканлигини ажрата билиш;
- дирижорлик ишоралари ёрдамида хор бўлиб куйлай олиш.
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга
бўлишлари керак:
- асарнинг мусиқий тавсифлари таҳлилида қатнашиш ва ўз нуқтаи
назарини баён этиш;
- чолғу асбобларини товуш тембридан фарқлаш;
- тинглаш орқали мусиқанинг ижро турлари якканавоз, яккахон,
ансамбл эканлигини бир-биридан фарқлаш;
- дирижорлик ишоралари ёрдамида хор бўлиб куйлаш.
3-синф
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга
бўлишлари керак:
- ансамбль, оркестр ва хор ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш.
-ўрганилган қўшиқларнинг
мазмуни ва муаллифлари ҳақида
тушунчага эга бўлиш;
- мусиқа саводига доир куй, усул, ритм, суръат, ўлчов ноталар шакли
ва паузалар чўзими, нота ёълидаги ўрни; мажор ва минор лад (тузук)лари
хусусиятлари, уларнинг уч товушликлари;
- оддий мусиқа шакллари волта, реприза ҳақида умумий тушунчага
эга бўлиш;
- тингланган мусиқа асарларининг мазмуни, жанри (қўшиқ, марш,
рақс) ва муаллифлари ҳақида умумий билимларга эга бўлиш.
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга
бўлишлари керак:
- Қўшиқлар куйлаш ва уларнинг жанри, шакли, ифода воситалари
ҳақида фикр билдира олиш;
- машқ ва қўшиқлар куйлаганда ўқитувчининг дирижорлик
ишораларига қараб ансамбл бўлиб куйлай олиш
- ўз ўрнида нафас олиш, қўшиқ сўзларини тўғри талаффуз қилиш,
динамик белгиларга риоя этиб куйлай олиш;
37
-
мусиқа асарини диққат билан тинглаш, унинг шакли,
қисмлари(жумлалари), қайтариш ва тугатиш жойлари, жанр (қўшиқ, рақс,
марш) ундаги мажор ёки минор тавсифи, ижро тури ва асбоблар
иштирокини аниқлай олиш;
- оддий нота ёзувларидан ўрганилган нота белгиларини топиб аниқлай
олиш;
- мусиқа тавсифини рақс, турли ҳаракатларда ифодалаб кўрсата олиш;
- чапак ва болалар кичик урма чолғу асбобларида чалиб мусиқага
ритмик жўр бўла олиш;
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга
бўлишлари керак:
- Қўшиқлар куйлаш ва уларнинг жанри, шакли, ифода воситалари
ҳақида фикр билдириш;
- машқ ва қўшиқлар куйлаганда ўқитувчининг дирижорлик
ишораларига қараб ансамбл бўлиб куйлаш, ўз ўрнида нафас олиш, қўшиқ
сўзларини тўғри талаффуз қилиш, динамик белгиларга риоя этиб куйлаш;
- мусиқа асарини диққат билан тинглаш, унинг шакли, қисмларини
(жумлалари), қайтариш ва тугатиш жойлари, жанр (қўшиқ, рақс, марш)
ундаги мажор ёки минор тавсифи, ижро тури ва асбоблар иштирокини
аниқлаш;
- ижрочилик турларини ижро садоларидан фарқлаш;
- чапак ва болалар кичик урма чолғу асбобларида мусиқага ритмик
жўр бўлиш.
- чолғу асбобларини тембридан ажратиш.
4-синф
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга
бўлишлари керак:
- Халқ мусиқа ижоди ҳақида тушунчага эга бўлиш;
- ўзбек халқ мусиқасининг оммавий жанрлари: қўшиқ, алла, лапар,
ялла, терма, болалар қўшиқлари, оммавий куйлар ҳақида тушунчага эга
бўлиш;
- ўзбек мусиқасида бастакорлик услуби ҳамда композиторлик ижоди
ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш;
- рус, дунё халқ мусиқаси ва Ўзбекистонда яшовчи халқларининг
мусиқаси ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш.
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга
бўлишлари керак:
- Халқ мусиқа жанрларини оҳанг ва ифода тавсифларига кўра ажрата
билиш;
38
- бастакорлик ва композиторлик услубига мансуб асарларнинг
тузилиши ва ижро услубидан ажрата олиш:
- оммавий халқ мусиқа жанрларини касбий мусиқа (ашула, ката
ашула)дан фарқлай олиш;
- машқ ва қўшиқларни нота ёзувига қараб куйлай олиш;
- кичик чолғу асбобларида чалиб, мусиқага ритмик жўр бўла олиш;
- маълум шеър парчаларига куй басталай олиш.
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга
бўлишлари керак:
- Тинглаш ва куйлаш орқали асарнинг мажор ва минор ладини
фарқлаш;
- мусиқа тинглаш орқали дамли, зарбли ва торли чолғу асбобларининг
овоз тембридан фарқлаш;
- нота ёзувларига қараб куйлаш;
- мусиқий чолғу асбобларида куй ва қўшиқлар характерига мос
ритмик жўр бўлиш.
5-синф
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга
бўлишлари керак:
- Оркестр, ансамбл ва хор тузилишини билиш;
- хор турлари - болалар хори, хотин-қизлар хори, эркаклар хори,
аралаш хор;
- овоз турлари - болалар овози (алт, сопрано, дискант), аёллар овози
(алт, сопрано), эркаклар овози (тенор, баритон, бас)ни билиш;
- симфоник оркестр;
- вокал симфоник асарлар - сюита, кантата; рақс санъати
(хореография), балет;
- саҳнавий мусиқа асарлари; халқ қўғирчоқ театри, мусиқали драма ва
комедия;
- опера санъати, ўзбек мусиқасида опера жанри;
- опера ижодкорлари - Ж. Верди, В. А. Моцарт, Н. Римский-Корсаков,
А.Хачатурян, П.И.Чайковский ва бошқалар; - ўзбек мусиқасида опера ва
драма ижодкорлари - М.Ашрафий, Р. Глиер, С.Василенко, Т.Жалилов,
Ю.Ражабий, С.Юдаков, С.Жалил, С.Бобоев, М.Левиев;
- вокал-чолғу сюита ва кантата ижодкорлари - С.Юдаков, М.Насимов;
- драма мусиқаси ижодкорлари - Т.Жалилов, Ю.Ражабий, С.Жалил;
- атоқли ўзбек дирижорлари - М.Ашрафий, Д.Зокиров, М.Бафоев,
Н.Халилов, Б.Умиджонов, А.Султонов, А.Ҳамидов;
- болалар хор жамоаси дирижори - Ш.Ёрматов;
39
- мусиқанинг санъат турлари билан ўзаро боғлиқлиги (кино, тасвирий
санъат, адабиёт ва бошқ). Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги
кўникмаларга эга бўлишлари керак:
Do'stlaringiz bilan baham: |