Ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган мажбурий
минимал талаблар
28
Умумий ўрта таълим икки босқичдан иборат бўлиб, бошланғич (1-4-
синфлар) ва умумий ўрта таълим (1 – 9-синфлар)ни қамраб олади.
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти бошланғич ҳамда
умумий ўрта таълим ниҳоясида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим,
кўникма ва малакаларнинг минимал даражасини белгилаб беради.
Ҳар бир синф якунида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим,
кўникма ва малакалар таълим предметлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув
дастурларида ўз аксини топган.
Бошланғич синфларда ўқувчилар мусиқа маданияти фани бўйича
қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
– мусиқа бадиий санъат эканлигини билишлари, куйга тавсиф бера
олиш;
– халқ мусиқа мероси ҳақида тушунчага эга бўлиш;
– чолғу асбобларини билиш ва товуш тембрларидан уларни фарқлай
олиш;
– мусиқага оид оддий атамаларни билиш;
– нота ёзувларини билиш ва амалда қўллай олиш;
– биргаликда ва якка ҳолда куйлай олиш;
– мусиқанинг ифода воситаларини билиш;
– ижрочилик турларини ижро садоларидан фарқлай олиш;
5-7синфларда ўқувчилар мусиқа маданияти фани бўйича қуйидаги
билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
Ўқувчилар мусиқа маданиятига оид қуйидаги билим, кўникма ва
малакаларни эгаллашлари шарт:
– ҳар бир маҳаллий услубда ўзига хос ижрочилик услублари ва чолғу
асбобларини билиш;
– Фарғона-Тошкент, Самарқанд-Бухоро, Сурхондарё-Қашқадарё,
Хоразм ижрочилик услублари хусусиятлари, машҳур мусиқа жанрлари
(достон, катта ашула, яллачилик)ни билиш, уларнинг машҳур
ижрочиларини билиш;
– мақом ҳақида тушунча, ўзбек мақомлари ва уларни асосий
туркумлари, шашмақом, унинг чолғу ашула йўллари, Фарғона-Тошкент
мақомлари, Хоразм мақомлари, чолғу ва айтиш йўлларини билиш;
– Ўзбекистон ҳудудида мумтоз мусиқанинг кўп тармоқли ва маҳаллий
анъаналарга эга эканлиги, уларнинг ўхшашлиги ва ўзига хослиги, маҳаллий
мусиқий анъаналарнинг замонавий мусиқа, бастакорлик ва композиторлик
ижоди соҳасида намоён бўлишини билиш;
– икки овозли қўшиқларни соф оҳангда куйлаш, мажор уч
товушлигидан минор уч товушлигига мустақил куйлаб ўта олиш;
29
– куйлашда форте ва пиано динамик тусларини бажариш, ўзи ва
ўртоқлари ижро этган қўшиқларнинг ижрочилик савияси ва бадиий
сифатини бахолай билиш;
– машҳур қўшиқ ва ашулалар, ёр-ёрлар ҳамда ушоқларнинг маҳаллий
услуб вариантларини тинглаб ажрата олиш;
– куйлаш ва тинглаш маданиятига эга бўлиш;
– мусиқа нақадар қадимий санъат эканлиги, ўзбек халқ мусиқасининг
илдизлари узоқ даврларга тақалиб, асрлар, йиллар давомида сайқал топиб,
ривожланиб келганлиги, шу боис халқимизнинг бой маданиятини, миллий
қадриятларимизни ўзида акс эттиришини ва ниҳоят, ўзбек миллий
мусиқамиз умумбашарий жаҳон мусиқа маданиятининг ажралмас бир
бўлаги эканлигини тасаввур қила олиш.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни,
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида таълим
тизимида рўй бераётган ўзгаришлар умумий ўрта таълим мактабларидаги
бошқа ўқув фанлари қатори мусиқа ўқув фанинг ўқитилишини ҳам тубдан
янгилашни талаб этмоқда.
Мусиқа маданияти ўқув предмети ўқувчиларнинг маънавий, бадиий
ва ахлоқий маданиятини шакллантиришга, миллий ғурур ва ватанпарварлик
тарбиясини амалга оширишга, ижодий маҳорат, нафосат ва бадиий дидни
ўстиришга,
фикр
доирасини
кенгайтиришга,
мустақиллик
ва
ташаббускорликни тарбиялашга хизмат қилади. “Мусиқа маданияти” ўқув
фани умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган барча ўқув фанлари,
жумладан тарих, география, физика, адабиёт, тасвирий санъат, жисмоний
тарбия, меҳнат ва бошқа фанлар билан боғланади.
Барча ўқув фанлари қатори мусиқий таълимда ҳам давлат таълим
стандартининг жорий этилиши миллий мусиқий мерослардан тўлақонли
фойдаланиш имконини беради. Булар оммавий халқ куй ва қўшиқларида,
хонанда ва созандаларнинг ижодий фаолиятлари, мақом, шашмақом,
достонлар ва бугунги замонавий мусиқий фаолиятда ўз аксини топди.
Мусиқа санъатининг бу каби имкониятлари янги авлодни тарбиялаш,
уларнинг баркамол бўлиб етишларида ўзига хос ва такрорланмас манба
бўлиб хизмат қилади. Азалдан шарқ, жумладан, ўзбек мусиқа таълим-
тарбияси педагогикаси ва унинг мукаммал услубиятлари устоз ва шогирд
анъаналари мисолида такомиллашиб борган.
Давлат таълим стандартлари оммавий халқ мусиқа педагогикаси,
профессионал мусиқа ижодкорлари, мусиқа ижрочилари (созанда,
хонандалар), катта ашулачилар, мақомчилар, достончилар асарларининг
элементар асосларини ўргатишни меъёрлаштиради.
30
Мусиқа таълимидан Давлат таълим стандартлари асосида янги таълим
мазмуни ўқувчиларнинг мусиқий билим ва малакалари билан бирга уларда
кузатувчанлик, хотирани мустаҳкамлаш, образли тасаввур қилиш, уларда
ижодкорлик, мустақиллик, ташаббускорлик, бадиий ва мусиқий дид каби
хислатларни ривожлантиришни таъминлайди. Шу боис, мусиқа маданияти
таълимининг янги мазмуни ёш авлодни миллий мусиқий меросимизга
ворислик қила оладиган, умумбашарий мусиқа бойлигини идрок эта
оладиган маданиятли инсон даражасида вояга етказишни назарда тутади.
Бунда ўқувчилар мусиқа санъатини бутун нафосати билан ўрганишлари,
оммавий мусиқа фаолиятлари: мусиқани бадиий идрок этиш, якка ва жамоа
бўлиб қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш ва ижодкорлик малакаларини
шакллантириш асосий мақсад ҳисобланади.
Шунингдек, ўқувчилар мусиқий иқтидорини ривожлантириш, мусиқа
санъатига меҳр ва иштиёқни ошириш, мусиқа санъатига қизиқувчи
ўқувчиларнинг иқтидорини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитлар
яратиб бериш, уларнинг бадиий эҳтиёжларини қондириш мусиқа таълим-
тарбиясининг асосий вазифасини ташкил этади. Шу билан бир қаторда
жаҳон халқларининг умуминсоний мусиқий қадриятларини ҳам чуқур
ўрганиш ёш авлодни халқаро нуфузга молик бўлган маданий
дурдоналардан баҳраманд бўлишини таъминлайди.
Мазкур стандартда умумий ўрта таълим доирасида ўқувчилар
ўзлаштириши лозим бўлган минимал билим ва малакалар баён этилди ва шу
асосда Республика вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ
таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси
мусиқа маданияти фанининг таълим мазмунини ишлаб чиқадилар. Таълим
мазмунида ҳудудий воҳаларнинг санъати ва маданияти, у ердаги маҳаллий
халқ анъаналари ўз ифодасини топмоғи лозим.
Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фанини
ўқитишда асосий тарбиявий вазифалар ўқувчиларда қуйидагиларни
шакллантиришдан иборат:
ўз халқининг тарихий анъаналарига содиқ бўлиш
яшаб турган муҳитини эзозлаш
маҳаллий шароитда мавжуд бўлган табиат бойликларни қадрлаш ва
тежаб-тергаб фойдаланиш
келажакда ўз халқи ва Ватанига садоқат билан ҳизмат қилиш
маданият эътиқодни ҳосил қилиш
билимларни мустақил эгаллаш кўникмаларини шакллантириш
кундалик ҳаётда кузатилаётган ҳодисаларнинг мусиқа маданият
моҳиятини билиш ва тегишли ҳулосалар шиқара олиш
31
дарсликлар, қўлланмалар, ва турли хилдаги илмий-оммабоб адабиётларан
фойдалана билиш ва тегишли хулосалар чиқариша олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |