Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

4. соф 2 
4. кич 6 
4. катта 
5. соф 4 
5. кич 7 
5. катта 
Уқувчиларга берилган шакларда қайси интервал ортиқча эканлигини 
аниқлаш ва буни исботлаб бериш вазифаси топширилади. 
Жавоблар: 1-шаклда соф интервалларнинг сони тўртта бўлиши 
лозим. Маълумки, соф секунда (с 2) умуман учрамаслиги, секундалар 
одатда кичик ёки ката бўлиши мумкинлиги ҳамда секунда интервал 
кулоққа ёқимсиз эшитилиши, соф интерваллар эса қулоққа ёқимли 
эшитилиши ҳақида фикр билдирган ҳола соф интерваллар сафидан соф 
секунданинг ортиқча эканлигини исботлаб беради. 
2- шаклда эса кичик кварта ( кич 4) нинг рўйхатга нотўғри 
киритилганлиги ҳамда 3-шаклда катта квинта интервали бўлмаслигини 
эътироф этади. Айни пайтда орттирилган кварта ва камайтирилган 
кварталар мавжуд бўлиши ҳамда бу интервал "Трион" деб аталиши ҳамда 
маълумот берилади. 
Бундай методдан фойдаланиш ўқувчиларнинг интерваллар ҳақидаги 
билимларини аниқ бир схема асосида фикрларига жойлаб олиш имконини 
беради. 
"Қора қути" методи 
Ўқувчиларнинг эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлаш учун 
кўл келади. Айни пайтда ўкувчиларни ҳамкорликда ишлашда ҳамда 
уларнинг ўз-ўзини бошқариш малакаларини оширишга ҳам имкон беради. 


23 
Ҳар бир методдан фойдаланишда шу методга мос келадиган мазудан 
келиб чиқишга алоҳида эътибор бериш лозим бўлади. 
Мазкур методдан ўқувсиларнинг эгаллаган билимларини 
мустаҳкамлаш мақсадида унумли фойдаланиш мумкин. Хусусан, 6-синфда 
композитор В.А.Моцартнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги дарсда ўқувчиларга 
интернационал туйғуларни сингдириш, мумтоз мусиқага бўлган қизикишини 
мустаҳкамлаш мумкин. 
Дарсда композиторнинг болалиги ва ижодий ютуклари ҳакида 
маълумот бериш, унинг ҳаёти ва ижодига хос хусусиятлар, яратган 
асарларини таҳлил этиш, ўқувчиларда чет эл мусиқа намоёндаларининг 
ижодини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, ўкувчиларни миллий ва 
байналминал рухда тарбиялаш каби вазифалар ҳал этилади. 
"Қора қути" методидан фойдаланиш учун дастлабки ҳар бир партада 
ўтирган икки ўқувчининг ҳамкорликда ишлашига имкон берилади. Улар 
В.А.Моцартнинг ҳаёти ва ижодига таалуқли асосийсаналарни тарқатилган 
карточкаларга қайд этиб борилади. Маълум вақтда ўкувчилар бу фазифани 
бажарганларидан сўнг, ўқитувчи уларнинг карточкаларини текшириб 
кичади. Топшириқни тўғри бажарган партадаги икки ўқувчининг бири 
доскага чиқиб, 
топширилган вазифанинг тўғри жавобини ёзув тахтасига бўр билан ёзиб 
қўяди. Доскага қуйидаги сонлар ёзиб белгиланади. 
1756 йил, 1762 йил, 1786 йил, 1788 йил, 1791 йил. Сўнгра ўқитувчи бу 
саволларнинг аҳамияти ҳақида тўхталади. Саналарнинг маъносини тўғри 
изоҳла берган ўқувчи ўкитувчилик вазифасини бажаради ва дарс ўз-ўзини 
бошқариш тарзида олиб борилади. 
Уқитувчи вазифасини ўтаётган ўқувчи синфдошларига ҳар бир 
партага 6 тадан карточка такатиб чикади ва ўкувчиларга В.А.Моцарт 
ҳаётига оид энг муҳим саналар ва унинг яратган асарларидан энг 
муҳимларини ёзиш топширилади. 
Доскада куйидаги ёзувлар пайдо бўлади. 
1. 1756 й. - В.А.Моцартнинг туғилган йили. 
2. 1762Й. - 6 ёшли Моцартнинг концерт ижроси. 
3. 1786 й. - "Фигароннинг тўйи" операси кўйилган. 
4. 1788 й.- "Донжуан" операси қўйилган. 
5. 1791 й. - "Сеҳрли флейта" операси ва "еквилл" ёзилган. 
6. 1792 й. - В.А.Моцарт 36 ёшида вафот этган. 
Ўтказилган тажрибалар бу методлардан фойдаланиш дарсда илгари 
фойдаланилган анъанавий методларни янгилаш имконини бериши, 
ўқувчилар бу методларни кўллашда фаол иштирок этишлари, дарсни 


24 
қизиқарли 
ташкил 
қилишга 
эришиши, 
бериладиган 
билим 
ва 
ахборотларнинг ўқувчилар онгига чуқур сингдиришга эришишини 
таъминлашини кўрсатади. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish