FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR:
1 Karimov.I.A. O‘zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida. –T.:
O‘zbekiston, 2011.-B.15-16.
2. Sh.M.Mirziyoev “Maktab ta’limini rivojlantirish umumxalq
harakatiga aylanishi zarur” Toshkent:23. 08.2019 yil yig‘ilish materiallaridan
4.b.
3. O‘zbekiston milliy ensiklopeiyasi. Zebuniso-Konigil / 4-tom. Bosh
tahrir hay’ati a’zolari: M.Aminov va b. – T.: “O‘zbekistan milliy
ensiklopediyasi” Davlat ilmiy nashriyoti, 2002. – 169-bet.
4. N. A. Muslimov, M. Usmonboyeva, M. Mirsoliyeva “Innovatsion
ta’lim texnologiyalari va pedagogik kompitentlik” o`quv-uslubiy majmua. – T.:
2016. – 33-bet
ШАРҚ ТАРБИЯСИ-ТАРБИЯ ДУРДОНАСИ
Г.САТТАРОВА – А. Қодирий
номли ЖДПИ 4-босқич талабаси
Аннотация:Ушбу мақолада ҳозирги таълим-тарбия ишларини ташкил
этишда, учрайдиган муаммолар ҳақида тўхталиб ўтилган.
Annotation:This article discusses the problems encountered in the organization of
current educational work.
“Таълим билан тарбияни бир-биридан ажратиб бўлмайди бу
шарқона қараш фалсафасидир” деган эди биринчи Президентимиз
И.А.Каримов.
Ҳақиқатдан ҳам ушбу фикрларга эътибор берсак, ҳар қандай замон
ва маконда таълим-тарбия биргаликда амалга оширилгандагина ижобий
натижаларга эришилган.
Агарда чуқур мулоҳоза қилсак, мактабларда кичик ёшдаги
ўқувчиларга фақат билимнигина берсагу, лекин тарбияни четга суриб
қўядиган бўлсак, нияҳоятда билимли болаларни вояга етказишимиз
мумкин, аммо маънавий жиҳатдан тарбияланмаган шахсларни бевосита
ҳаётга тайёрлаган бўламизку.
Ана шундай катта мауммога дуч келмаслигимиз учун ҳар қандай
таълим соҳасида “Таълим бериб тарбиялайлик, тарбия бериб
тарбиялайлик” деган ақидага амал қилишимиз керак.
Ҳозирги кунда таълим-тарбия ишларини ташкил этиш, унинг
мазмунини, формаларини, аниқлаш борасида ҳар хил фикрлар
билдирилмоқда. Кўпчилик “Миллий мактаб”лар яратиш керак деса,
111
бошқалар ўқувчиларни миллий кийимда келишни, мактаб биноларини
миллийлаштиришни, ўғил ва қиз болаларни ажратиб ўқитишни, диний
таълимни йўлга қўйишни миллийлаштириш деб баҳоланмоқдалар.
Бизнингча, инсонлар киядиган кийимлар, бинолар ҳам давр ўтиши,
тараққиёт билан боғлиқ равишда ўзгариб боради. Булар миллий мактаб
яратишнинг асосий муаммолари бўла олмайди. Миллий мактабларни
яратиш учун таълим-тарбия соҳасида ҳозиргача мавжуд бўлган ютуқ ва
камчиликларимизни ва хатоларни эса тузатмоғимиз зарур ҳисобланади.
Буҳунги кунга қадар таълим-тарбия соҳасида йўл қўйилган
камчиликлардан энг муҳими уни миллий заминдан ажратиб қўйилган
бўлди. Таълим-тарбия жараёнида кўпроқ европача хулқ-одат ўқувчиларга
сингдирилди. Оддий бир мисол, кўпгина мактабўқитувчилари “болалар
тўғри саломлашишни билмайдилар”-деб нолийдилар. Аслида бундай
бўлишга ўзлари сабабчи эканликларини англамайдилар.
Ўзбекона ўнг қўлни чап кўкракка қўйиб салом бериш аксарият
ёшларда
камдан-кам
учрайди.
Кейинги
йилларда
саломлашиш
одобинимактаб ўқитувчилари томонидан тўғри ташкил этилмаганлиги
сабабли, ёшлар орасидаги саломлашиш ачинарли ҳолга келди, десак
муболаға бўлмайди. Масалан, ўғил болаларни бошларини бир-бирига
тегизиб, гўёки шохлашаётгандай саломлашиши, қиз болаларнинг эса
қийқириб бир-бирларини қўлларига уриб қўйишлари, ёки айрим ҳолларда
“Хелло”деб қўйишлари фикримизнинг далилидир.
Ўқувчилар эса, салом берганларида “ссалайкум”, “саломалайкум”,
“ссалом” каби сўзлар билан мурожаат қилишади. Ваҳоланки, саломлашиш
одобига кўра, “Ассалому алайкум” деб айтишларикерак эмасми? Шунга
кўра, биз аввало ўқитувчи сифатида болаларга саломлашишни қандай
ҳолда шакллантириш бўйича қуйидаги тавсияни бериб ўтамиз.
Фан она тили.
Мавзу: Диктант.
“Саломлашиш одоби”
1.Таълимий мақсад:
Ўқувчиларни имловий саводхонлигини ошириш.
2.Тарбиявий мақсад:
Ўқувчиларни саломлашишодобига ўргатиш.
3.Ривожлантирувчи мақсад:
Ўқувчиларни оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантириш.
4.Дарсни жиҳози:
4-синф она тили дарсига мўлжалланган диктант.
5.Дарснинг типи:
Анъанавий.
6. Дарснинг методи:
Оғзаки, тушунтириш, ёзма.
7. Дарснинг методи:
1. Ташкилий қисм:
а) саломлашиш;
112
б) давоматни аниқлаш;
в) навбатчини аниқлаш;
8.Янги мавзу баёни:
Азиз болажонлар! Бугун сизлар билан диктант ёзамиз.
Диктантимизнинг сарловҳаси “Саломлашиш одоби” деб сана ва мавзуни
хаттахтага ёзиб қўяди. Энди ўқувчилар хаммангиз диққатингизни доскага
қаратинг? Мен сизларнинг олдинги ёзган ишларингиздаги хато ва
камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтаман деб, хаттахтада хатоларни кўрсатиб
ўтади.
Азиз ўқувчилар, мен ушбу мавзуни танлаганлигимни сабаби,
сизларнинг орангизда саломлашиш қонун-қоидаларига амал қилмайдиган
ўқувчилар учраб турибди. Мен сизга бугун саломлашиш одоби ҳақида
диктант олар эканман, қуйидаги жараёнларга эътиборингиз ҳавола
этмоқчиман. Ўзбекона ва шарқона урф-одотларимизга кўра, “Салом бериш
ҳар бир мусулмон ва муслима учун ҳам қарз, ҳам фарз”. Шунга кўра, сиз
ҳар бир учраган инсонга салом беришимиз керак, фақат қуйидаги
ҳолатларда салом бериш мумкин эмас:
-икки киши суҳбатлашганда;
-номоз ўқиётган одамга;
-китоб ўқиётган одамга;
-овқатланаётган кишига;
Шунингдек, ўқитувчи томонидан салом бериш қоидалари
тушунтирилади. Сўнгра матн ўқиб эшиттирилади.
Саломлашиш одоби.
Инсоннинг хулқ-одоби, аввало унинг бошқа кишиларга бўлган
муносбатида кўзга ташланади. Одатда хушодоб, маданиятли кишилар
одамларга нисбатан эътиборли ва сезгир бўладилар. Халқимизда
“Сухандонлик саломдан, иш интизомдан бошланади”, деган ҳикматли
ибора бор. Дарҳақиқат, салом билан бошланган суҳбат, ёмон ният
қайтариб ёпиқ эшикларни очар ва нифоқни йўқотар экан. Ривоятда
айтилишича, йўлда кетаётган бир киши олдидан дев чиқиб қолибди. У
киши шоша-пиша “Ассалому-алайкум” деб юборибди. Шунда дев саломга
алик олатуриб; “Гар саломинг бўлмаганда, икки ямлаб бир ютардим, тила
тилагингни”, деган экан. Демак, ассалому алайкум деган икки оғиз сўз
ёмонлигини яхшиликка, хасисликни саҳоватга айлантирар экан.
Ушбу матн яхшилаб ифодали ўқиб, сўнгра ҳар бир гапни алоҳида
ўқиб эшиттиради. Ўқувчилар ёзиб бўлгач, бошидан матн қайтадан
ўқилганда, ўқувчилар ёзганматнларини текшириб, тегишли тиниш
белгиларини қўйиб бўлгач, ўқитувчи томонидан дафтарлар йиғиб олинади.
Ушбу дарсда ўқитувчи жуда кўп муваффақиятга эришади:
-болаларга саломлашиш маданиятини ўргатади;
-муомала маданиятини шакллантиради;
-ўқувчиларга аҳлоқий фазилатларни сингдиради;
-имло саводхонлигини оширади;
-оғзаки ва ёзма нутқлариниўстиради.
113
Умуман олганда, мактабларда ҳар бир дарсда ўқувчиларга
бошланғич синфданоқ, ўзбек халқига хос бўлган муомала маданиятини
ўргатиб боришимиз муҳим аҳамият касб этади.
Бошланғич синфларда диктант учун матн танлашда бир қанча
тамойилларга риоя қилиш зарур.
-матнинг монологик нутқ шаклида бўлиши;
-матн ҳажмли 1-4-синф ўқувчиларининг ўқиш суръатига асосланган
бўлиши;
-диктант матни ўқувчиларга билим бериш билан бир қаторда
тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши;
-тасвирланган диктант, ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак бўлиши
ҳиссиётга таъсир қилиши;
-матнда ўрганилаётган ҳодиса 5-6 марта учраши.
Умуман олганда, мактабларда ҳар бир дарсда ўқувчиларга
бошланғич синфданоқ, ўзбек халқига хос бўлган муомала маданиятини
ўргатиб боришимиз муҳим аҳамият касб этади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Мирзиёев Ш. –Эркин ва фаровон, демократик давлатни
биргаликда барпо этамиз. Тошкент “Ўзбекисток” 2016 йил.
2.
Умарова М., Ҳакимова Ш. – Ўқиш ва ёзув дарсларининг
самарадорлигини ошириш. Тошкент “Ўқитувчи” 2002 йил.
3.
Матчонов С., Ғуломова Х., Йўлдошева Ш., Нисанбаева А. –Ана
milin okыtu cистемасын. –Тошкент ТДПИ 2013 йил.
4.
Қосимова К., Матжонов С., Ғуломова Х., Йўлдошева Ш.,
Сариев Ш.
– Она тили ўқитиш методикаси. Тошкент, Ношир нашриёти 2009
йил
Do'stlaringiz bilan baham: |