Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Мирзиёев Ш.М. “Буюк келажакимизни Мард ва Олийжаноб 
халқимиз билан бирга қурамиз” . – Т., 2017. 
2.Мамаражабова З ва б. Она тили ўқитиш махсус методикасида 
педагогик технологиялар. Тошкент, 2015. -76 бет. 
3. Холиқов А. Педагогик маҳорат. Ўқув қўлланма.- Тошкент, 2010. 


28 
4.Абу Носир Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. Тошкент. Абдулла 
Қодирий нашриёти, 1993 йил. 
 
СИНФДАН ТАШҚАРИ ЎҚИШ ДАРСЛАРИНИ СИФАТ ВА 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ 
Ҳ.ШУКУРОВА-ЖДПИ катта ўқитувчи 
Аннотация:Ушбу мақолада бошланғич синфларда синфдан ташқари ўқиш 
дарсларини ташкил этиш бўйича методлар баён этилган. 
Аннотация: В этой статье вводится Аннотация: В статье описываются 
методы организации внеклассных уроков чтения в начальных классах. 
Annotation:This article describes methods for organizing extracurricular reading 
lessons in primary grades. 
Юртимизда бу йилни юртбошимиз томонидан “Ёшларни қўллаб 
қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб бежизга 
аталмади. 
Зеро йилнинг бундай аталиши ёшларни замон талабига хос бўлган 
интеллектуал салоҳиятли, билимли ва энг асосий соғлом фикрловчи кадр 
бўлишларига қаратилган. 
Шунинг 
учун ўқитувчи томонидан фақат синфда ўқиш 
дарсларнигина эмас, балки синфдан ташқари ўқиш дарсларини ҳам 
сифатли ва самарадорлигини ошириш бош вазифаси ҳисобланади. 
Бошланғич синфларда мактабда ўқитувчи болани ўқиш малакаси 
билан қуроллантиради, шунинг билан бирга, китобни мустақил ўқиб 
оладиган, уни тушунадиган, мунтазам ўқиб боришни талаб қиладиган, 
маълум бир мавзуга доир китобларни танлай оладиган, уни тушунадиган, 
мунтазам ўқиб боришни талаб қиладиган, маълум бир мавзуга доир 
китобларни эмас, балки газета ва журналларни ўқиб оладиган фаол 
китобхон қилиб тарбиялашда синфдан ташқари ўқиш дарсларининг ўрни 
беқиёс. 
Синфдан ташқари ўқиш таълим ва тарбиянинг ажойиб қуроли 
сифатида хизмат қилади. Синфдан ташқари ўқиш дарслари эркин дарс 
ҳисобланади ва у ўқувчиларнинг дарсдаги фаоллигини ошириш билан бир 
қаторда дарсга бўлган қизиқишларни янада оширади. 
“Навоий бобомиз-бизнинг бобомиз” мавзусидаги синфдан ташқари 
ўқиш машғулотидан намуна. (3-синф) 
Азиз болажонлар! Бугун биз бобомиз Алишер Навоийнинг 580 
йиллик таваллудига бағишланган машғулот ўтказамиз деб хаттахтага 
мавзуни ёзиб қўяди.
Синф хонада Алишер Навоийнинг каттапортрети илиб кўйилган. 
Бир ўқувчи томонидан А.Навоийнинг болалик йиллар ҳақида сўзлаб 
берилади. Ўқувчилар қўлларида гуллар билан чиқиб, эҳтиром билан 
А.Навоий портрети олдига қўйишади. Доскада А.Навоий қаламига мансуб 
бўлган рубоий ва ғазаллар туширилган китобларни видеоролик орқали 
намойши этилади. 
Ўқувчилар томонидан А.Навоий қаламига мансуб бўлган шеърлар, 
ғазаллардан намуналар келтирилади. Навоийнинг машҳур “Хамса” 


29 
достони болалар китоб шаклида олиб чиқиб, ундаги достонларни бирма-
бир изоҳлашади. “Ҳамса” достонларидан 5 та достоннинг китобларини 
намойиш этилади. 
А.Навоий томонидан айтилган ҳикматли иборалар бирма-бир 
изоҳланади. Машғулат жараёнида “Нон иси” номли саҳна кўриниши 
намойиш этилади. Унда Навоий ҳазратларини донишманд ва ўта доно 
эканликлари ҳақида тўхталиб ўтилади. Шундан сўнг, бир ўқувчи 
томонидан “Алишернинг ширин тили” драмматик парча ўқилади.
Ҳатто икки олма, бир-бирин
Ҳурмат ила, 
Тез-тез йўқлаб келишар, 
Меҳмон, мезбон бўлишар 
Шундай ота-онаси 
Топиб қулай хонасин,
Наврўз, ҳайит кунлари, 
Байрамни бирга қилар,
Шунақа тотув улар,
Алишеру, Ҳусайн 
Бир-бирин йўқлар доим. 
Ўқувчи қизлар томонидан А.Навоий қаламига мансуб бўлган 
“Муножот” рақси ижро этилади. Ўқитувчи томонидан видеороликда 
“Оқилона жавоб” номли ривоят кўрсатилади: 
А.Навоий Хуросон ҳокими Ҳусайн Байқоро саройида бош вазир 
экан. Подшо ҳамма вақт Навоийнинг маслаҳатларига қулоқ солар эди. 
Кунлардан бир кун Ҳусайн Байқоро эрталаб саройга кириш олдидан 
Навоийга кўриниш берибди-да, кўрсатғич бармоғи билан бошини 
кўрсатибди. Навоий ҳам худди ўша бармоғи билан тилини кўрсатибди. 
Ҳусайн Байқоро бошини чайқабди-да саройга кирмай, изига 
қайтибди. 
Воқеани 
кузатиб 
турган 
Навоийнинг 
шогирдлари 
имо-
ишораларнинг сабабини сўрашибди. Навоий бу жумбоқни ечишни 
уларнинг ўзларига ҳавола қилибди. Шогирдлар ўйлаб-ўйлаб топиша 
олмабди. Шогирдлардан бири Навоийни гапга солиш мақсадида сиёҳдонни 
ағдариб юборибди. 
Шунда Навоий: 

Абдуллатиф, ҳаёлингиз нега бунча паришон бўлиб қолди? 
Сиёҳдон ағдарилди-ку,-дебди. 

Кечиринг, устоз,-узр сўрабди 
Абдуллатиф-ҳалиги муаммонинг сабабини ўйлаб. 
Навоийбояги имо-ишорамаъносини айтишга мажбур бўлибди. 

Ҳусайн “Бошга балони нима келтиради?”-деб сўраб эди, “Тил” 
деб жавоб қилдим. 
Шогирдлар Навоийнинг зийраклигига қойил қолишибди. Ушбу 
ривоят айтиб берилгандан сўнг дарсга хулоса ясалди. 


30 
- Навоий бобомиз-бизнинг бобомиз, ўзбек халқининг буюк 
шоиридир, биз ҳам Навоий бобомиздек ўқиш, илм олим, чин инсон 
бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. 
Мана шу усуллар билан ташкил этилган синфдан ташқари ўқиш 
дарслари ўқувчиларда қизиқиш, ҳаяжон, жонланиш, китобга ҳавас 
уйғотиб, уларда унутилмас таассурот қолдиради. 
Ўқиш дарсларида синфдан ташқари ўқиш айниқса, бошланғич синф 
ўқувчилари учун катта аҳамият касб этади. Уларнинг нутқини ўстириш, 
олинган билим ва малакаларни мустаҳкамлаш учун ёрдам беради. Янги 
қўшимча маълумотлар манбаи ҳисобланади. 
1. 
Синфдан ташқари ўқиш дарсини таълимий ва аҳамияти 
ўқувчиларга қўшимча билим, малака ва кўникмалар беришга; 
2. 
Тарбиявий 
аҳамияти-ўқувчиларнинг 
ижодий 
фаолият 
кўрсатишга, нутқ одобига, ёрдам беришга; 
3. 
Ривожлантирувчи аҳамияти – ўқувчиларни эркин фикр 
юритиши ва нутқ маданиятини шакллантиришга замин яратади. 
Ўқиш дарсларида синфдан ташқари олиб бориладиган ишлар ҳам 
таълимий, ҳам тарбиявий мақсадларни кўзлайди. Унинг таълимий 
аҳамияти шундаки, ўқувчи бу жараёнда қўшимча билим ва кўникма ва 
малакаларга эга бўлади. Тарбиявий аҳамияти эса, нутқ одобини тарбиялаш, 
зукколик, тезкорлик ва ҳозиржавоблик фазилатларини шакллантириш, 
мустақил фикрлаш, ижодий фаолият кўрсатиш, нутқ одобини тарбиялаш 
сингариларда ўз ифодасини топади. 
Синфдан ташқари ўқиш дарслари ўқув дастури билан чамбарчас 
боғлиқ ҳолда ташкил этади. Болаларда эзгуликка муҳаббат, ёвузликка 
нафрат уйғотиш, уларнинг боғланишли нутқини ўстириш, адабий-эстетик 
тафаккурини юксалтириш синфдан ташқари ўқиш дарсида шакллантириш 
ўқитувчининг бош вазифаси ҳисобланади. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish