Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

Адабиётларрўйхати: 
1. Сиддиқова Ш., Ўзга гап синтаксиси ва лингвопоэтикаси. Дис. 
автореферати. Тошкент – 2019. –Б.5.
2. Ғуломов А.,Асқарова М.Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. –
Тошкент: Ўқитувчи,1987. –Б.240. 
3. Маҳмудов Н. Ўқитувчи нутқи маданияти. –Тошкент: Алишер Навоий 
номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, 2009. –Б.40. 
 
ОТА-ОНАЛАР ХАМҚОРЛИГИ АСОСИДА 
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАРНИ УМУМИЙ ЎРТА 
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС 
ТАМОЙИЛЛАРИ 
Гулноза 
 
САЛИХОВА 
-Низомий 
номидаги ТДПУ2-босқич магистранти 
В статье рассматриваются вопросы ориентации на гармонизацию своих 
социальных, эмоциональных, познавательных и физических потребностей в 
воспитании и образовании детей раннего возраста.
Ключевые слова. Инклюзивное образование, социальное, когнитивное, 
родительское взаимодействие, инновации, вариативные технологии, подход. 
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида ташкил 
этилувчи кар, заиф эшитувчи болалар учун оилада якка тартибдаги, 
ихтисослаштирилган ва инклюзив таълим мазмуни замон талаблари ҳамда 
халқаро миқёсдаги ёндашувлар асосида такомиллаштирилди.
Инклюзив таълим – таълим муассасалари учун барча болаларга 
таълим бериш имкониятидир. Ушбу таълим инсоннингасосий ҳуқуқи 
сифатида тушунишга асосланади. Инклюзия кенг маънода ҳам, тор 
маънода ҳам қўлланилади. 
Барча болалар инклюзив таълим амалиётидан яхши фойда оладилар. 
Одатда, алоҳида эҳтиёжи бор бола ривожланаётган тенгдош болалар билан 
бир гуруҳда бўлиши уларга тақлид қилишга, улар билан мулоқот қилишга, 
ижтимоий 
кўникмаларини 
ривожлантиришга 
ҳаракат 
қилади. 
Ривожланаётган болалар алоҳида эҳтиёжлари бор одамлар дуч келадиган 
муаммоларни тушуниб борадилар. Улар бошқаларнинг эҳтиёжларига 
сезгир бўлиб, фарқларни яхшироқ англайдилар. Улар барча одамлар муҳим 
муаммоларни бартараф эта олишларига ва муваффақиятга эришишлари 
мумкинлигини билиб оладилар. 


266 
Педагогларга гуруҳида алоҳида эҳтиёжли болалар бўлиши ҳам 
манфаатлидир, бунда улар ўқув услубларидаги фарқларни кузатишда 
малакага эга бўлишлари мумкин. Улар, шунингдек, болаларнинг 
индивидуал кучли томонларини баҳолашда ўзларига кўпроқ ишонч 
орттирадилар ва шу билан бирга қўллаб-қувватлаш керак бўлган 
томонларини аниқлайдилар. Бу барча болаларни ўқитишда тарбиячиларга 
боланинг индивидуал кучли томонини ва алоҳида эҳтиёжларини 
аниқлашга ва шу асосида таълим услубини яхшилашга имкон беради. 
Инклюзив таълимнинг мавжудлиги болалар бир-биридан кўп жиҳатдан 
фарқ қилишини ва бу фарқлар тўсиқ эмас, балки қимматли манба 
эканлигини тан олиш демакдир. Болаларнинг турли таълим эҳтиёжлари ва 
имкониятлари ва уларнинг турли ривожланиш суръатларини ўқув 
фаолияти 
ва 
таълим 
стратегиясини 
индивидуаллаштириш 
ва 
дифференциаллаштириш йўли билан қондириш мумкин. 
Инклюзив мактабгача таълим ташкилотларининг ўзига хос 
хусусиятлари: 
алоҳида эҳтиёжга муҳтож болаларнинг умумий таълими билан 
мунтазам гуруҳларда педагоглар билан биргаликда мутахассислар жамоаси 
шуғулланадилар; 
алоҳида эҳтиёжга муҳтож болаларнинг қанчасини бир гуруҳга 
муваффақиятли киритиш мумкинлигини аниқлаб олиш зарур. Одатда, бу 
миқдор ҳар бир боланинг хусусиятлари турига ва педагогнинг ўз 
мактабгача таълим ташкилотидан оладиган ёрдамига боғлиқ. Масалан, 
бошқа мутахассислар ёрдами билан педагог фақат битта оғир касалликка 
чалинган болани ёки енгил ташхис қўйилган бир неча болани ўз гуруҳига 
олиши мумкин. Гуруҳдаги болалар умумий сонининг 5-10% дан кўп 
бўлмаган штати бўйича алоҳида эҳтиёжга муҳтож болаларни ҳам ўз ичига 
олиш амалиёти мавжуд. Агар гуруҳда 20 нафар бола бўлса, алоҳида 
эҳтиёжга муҳтож 1-2 нафар болани қабул қилиш; 
фарзандларининг таълим-тарбияси ва ривожланишига доир қарор 
қабул қилишда ота-оналар ва бошқа оила аъзолари фаол иштирок этиши; 
барча педагоглар (гуруҳ тарбиячиси, мактабгача таълим психологи 
ва дефектологи, мусиқа раҳбари, жисмоний тарбия йўриқчиси) жамоа 
бўлиб ишлайди ва уларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиради. 
Қарорлар бир-бири билан самарали ҳамкорлик қиладиган жамоа аъзолари 
томонидан қабул қилинади; 
стратегиялар ва таълим бериш бутун болаларнинг ривожланишини 
таъминлайди ва ҳар бир алоҳида боланинг махсус ривожланиш 
эҳтиёжларини ҳисобга олади;
махсус эҳтиёжли болалар билан ишлаш индивидуал боланинг 
ривожланиш харитаси, болаларнинг кучли томони ва эҳтиёжларини 
инобатга олган ҳолда тузилган; 
дастурларнинг 
самарадорлиги 
мунтазам 
баҳоланади; 
барча 
манфаатдор томонлар жалб этилади (оила аъзолари, педагоглар, бошқа 
мутахассислар); 


267 
барча педагоглар махсус эҳтиёжли болаларни ўқитиш ва 
ривожланиш хусусиятлари ҳақида тушунчага эга бўлишлари, тренинглар 
орқали махсус тайёргарликдан ўтиб, малакасини ошириши, махсус 
адабиётларни ўрганишлари керак. 
Инклюзив 
таълим 
– 
болалар, 
ота-оналар 
ва 
таълим 
мутахассисларининг биргаликдаги фаолиятга фаол жалб этилиши: бирга 
режалаштириш, умумий тадбирлар ўтказиш, семинарлар ва байрамларни 
ташкил этиш орқали ҳақиқий жамиятнинг модели сифатида инклюзив 
жамиятни яратишдир. 
Ота-оналарнинг ҳамкорлиги нафақат болалар учун фойдали, балки 
барча ҳамкорлар учун ҳам самарали бўлиши мумкин:
ота-оналар фарзандлари билан ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, 
уларнинг эҳтиёжларига сезгир ва эътиборли, ота-оналик бурчларига янада 
кўпроқ ишонч орттириш; 
тарбиячилар оилалар маданияти ва хилма-хиллигини чуқурроқ 
англайдилар, ишда ўзларини янада қулай ҳис қилиб, руҳий ҳолатларини 
юксалтирадилар; 
ота-оналар важамоат ташкилотларини жалб қилиш орқали 
мактабгача таълим ташкилотлари ўз обрўсини мустаҳкамлашга эришади. 
Оилалар МТТ билан ҳамкорлик қилиш учун биринчи қадам 
ижтимоий ва таълим муҳитининг якдиллигидир ва шу билан бирга ота-
оналар ва болалар ўзларини ҳурматли, ишончли ва керакли эканликларини 
хис қилишлари зарур. 
Алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ота-оналари билан ишлаш 
тамойиллари: 
– бола ва оиланинг шахсий хусусиятларини инобатга олинган ҳолда 
қулай, хавфсиз шароитларни таъминлаш;
– шахсий инсонпарварлик тамойили – болага ва оиланинг ҳар бир 
аъзосига ҳар томонлама ҳурмат ва муҳаббат билан муносабатда бўлиш, 
уларга ишонч билдириш; 
– умумийлик тамойили – психологик ёрдам фақат тарбиячи, психолог, 
ўқитувчи-дефектолог, мусиқа раҳбари, ота-оналар билан умумий ҳолда 
кўриб чиқилиши мумкин; 
–эркинликтамойили – мазмуни ва усуллари ота-оналар учун аниқ 
бўлиши керак. 
Ҳамкорлик конструктив ва самарали бўлиши керак, бу жараёнда 
барча томонлар ўзларини қулай ҳис қилишлари, турли ролларни келишиб 
олишлари ва тушунишлари, ахборотлар мунтазам равишда очиқ ва 
демократик тарзда тақдим этилиши лозим. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish