264
феълларнинг ҳам ўрни бор. Бу феълларнинг қўлланилиши гап мазмунига
инсон руҳий ҳолати, турли инсоний муносабатлар таъсирида юзага
келувчи ҳолатлар ва уларнинг инсон ички ва ташқи кўринишида акс
этишини англатувчи маъно нозикликларини киритади. Муаллиф гапининг
таркиб топишида сўзловчи ёки ёзувчи коммуникатив мақсади ва
матн
мазмунидан келиб чиқиб,
сесканмоқ, пайқамоқ, ҳайрон бўлмоқ, ҳовлиқмоқ,
безовта бўлмоқ, қизишмоқ, аччиқланмоқ, жаҳли чиқмоқ, шошмоқ,
қалтирамоқ, қувонмоқ каби феъллар фаол қўлланилади. Масалан:
Аминнинг тепа сочи тикка бўлди:
– Ҳа, ҳўкизни уйларига элтиб берилсинми?! Ахир, борилсин,
арзқилинсин-да!Фуқаронингарзгаборишиарбобнингиззатибўлади!
(А.Қаҳҳор. “Ўғри”)
– Гумонингизни айтинг, бўлмаса! – деди элликбоши тажанг бўлиб, –
ким олганини мен билмасам, авлиё бўлмасам! Олган одам аллақачон сўйиб
саранжомлади-да! Узоқ демасангиз, эринмасангиз, кўнчиликка бориб
териларни бир қараб чиқинг. Аммо териси кўнчиликка тушган бўлса,
аллақачон чарм бўлди; худо билади, кавуш бўлиб бозорга чиқдими...
(А.Қаҳҳор. “Ўғри”)
Сезги ва ҳолат ифодаловчи феълларнинг бадиий матнда персонаж
холати тасвирини беришда муҳим аҳамият касб этиши Абдулла
Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидан олинган қуйидаги парчада яққол
кўзга ташланади:
Аҳли мажлис Отабекни кўкларга кўтариб махтар эди, лекин Ҳомид бу
махташларға иштирок этмас ва нимадандир ғижинғандек кўринар эди.
Шу орада қутидорнинг “Уйланганми?” деб Ҳасаналидан сўраши Ҳомидга
яна бошқача ҳолат берди. Ҳасаналининг сўрағучиға бекнинг қиз
ёқдирмаслиғини сабаб кўрсатиб, шу кунгача уйланмай келганлигини
тафсили билан ҳикоя қилиб беришидан сўнг ул тоқатсизланғандек бўлди:
– Балки, бегингизнинг тамаълари хон қизидадир, – деди истеҳзо
билан Ҳомид, – бундоғ йигитлар уйланганларида ҳам киши қизини умр
бўйи азоб ичида ўтказадирлар...
Нутқий мулоқот жараёнида юқорида кўриб ўтилган лисоний
бирликлардан ташқари нолисоний воситаларнинг тутган ўрни ҳақида
тилшунос олим Н.Маҳмудов шундай фикрларни айтган: “Одатда,
коммуникатив вазиятнинг уч асосий унсури мавжуд бўлади, яъни
сўзловчи, тингловчи ва мавзу ёки ахборот. Сўзловчи муайян ахборотни
тингловчига
етказиш учун, албатта, восита – тегишли канални танлайди.
Табиийки, асосий канал тилнинг ўзидир. Аммо ахборотни тўла етказишда
умумий вазият ва мақсадга мувофиқ бошқа каналлар ҳам ишга
туширилади. Бу ўринда паралингвистик ва экстралингвистик воситалар
назарда тутилади. Чиндан ҳам, турли жестлар, юз
ифодаси, бошни
қимирлатиш, гавда ҳаракатлари, макон яқинлиги, овоз табиати, кийимлар,
сўзловчи ва тингловчининг ижтимоий ёки бошқа мақоми каби хилма-хил
омиллар коммуникация жараёнида алоҳида қимматга эга. Узатилмоқчи
265
бўлган
ахборотнинг мазмуни, мақсади ва табиатига уйғун тарзда
коммуникация канали танланади” [3].
Юқорида таҳлил қилинган матнда лисоний воситалардан ташқари
сўзловчининг ўзини тутишига хос хусусиятлар (
нимадандир ғижинғандек
кўриниши, тоқатсизланғандек бўлиши, истеҳзо билан сўзлаши, ерга
қаратиб, лом дейишка мажол бермай қўйиши)ни акс эттирувчи воситалар
умумий тарзда муаллиф гапи ва кўчирма гапларни ўзаро боғлашдан
ташқари танбеҳ нутқий актининг воқеланишига ҳам хизмат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: