Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. Qurbonov A., O ‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasini o‘rganish.T.: 
“Iqtisod moliya”, 2009. 
2. Jumayev M.E., Tojiyeva Z.G‘. Boshlang‘ich sinflarda matematika o‘qitish 
metodikasi. – T., 2002. 
3. Nuriddinova M.I. Tabiatshunoslikni о‘qitish metodikasi. T., 2005 yil.
ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР МЕТОДИКАСИ ФАНИНИ ЎҚИТИШ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
Фарсахонова Дилафруз Ризахоновна - ЖДПИ катта 
ўқитувчиси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори 
(PhD) 
Аннотация. В данной статье рассматриваются формы и методы духовно-
нравственного воспитания студентов педагогических вузов, методы и средства, 
используемые при преподавании предмета «Методы воспитательной работы», 
разработанный электронный учебник, содержание духовно-нравственных качеств, 
разработанных у студентов на основе компетенций. 
Annotation. This article discusses the forms and methods of spiritual and moral 
education of students of pedagogical higher education institutions, the methods and tools 
used in teaching the subject "Methods of educational work", the developed e-textbook, the 
content of spiritual and moral qualities developed in students on the basis of competence. 
Жамият тараққиётида тарбия жараёнининг аҳамияти беқиёс. Бунда 
инсонни тарбиялаш, уни билим олишга, меҳнат қилишга ундаш ва бу 
хатти-ҳаракатини 
секин-аста 
кўникмага 
айлантириб, 
таянч 
компетенцияларни шакллантириб бориш лозим. Бугунги кунда замонавий 
таълим модели жамиятда эркин фикрловчи шахсни шакллантиришга олиб 
келади. Бу эса ҳаётий мақсадларга эга ва иродали, ўз қадрини биладиган 
инсонларни тарбиялаш имкониятини беради. Таълим ва тарбия мунтазам 
равишда замон талабларига мос ҳолда ривожланиб, янгиланиб бораверади. 
Шу ўринда узлуксиз таълим шароитида ижтимоий ҳаётнинг барча 
жабҳаларида ўзлигини намоён қила оладиган компетентли кадрларни 
тайёрлаш вазифаси устуворлик касб этади.
Президентимиз таъкидлаганидек, “Биз ёшларга доир давлат 
сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат 


229 
давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устивор вазифамиз сифатида 
бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. 
Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва 
маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси 
соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб, камол топиши, бахтли бўлиши 
учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар 
этамиз” [1; 14-б]. Бунинг учун, аввало, ёшларнинг маънавий-ахлоқий 
тарбиясига катта эътибор қаратиш зарур. Биз ҳам мазкур ишимиз орқали 
Президентимиз таъкидлаган асосий мақсадга эришишга ҳаракат 
қилмоқдамиз.
Педагогика олий таълим муассасалари талабаларини маънавий-
ахлоқий тарбиялашда “Тарбияий ишлар методикаси” фанинишахсга 
йўналтирилган таълим-тарбия технологиялари асосида ўқитиш ижобий 
натижа беради. Шахсга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнида 
маънавий-ахлоқий тарбия тузилмаси алоҳида ўрин тутади. Чунки, 
маънавий-ахлоқий тарбия тузилмасининг барча компонентлари бевосита 
шахсга йўналтирилган бўлиб, унинг марказида талаба шахси туради. 
Педагогика олий таълим муассасаларининг “Бошланғич таълим ва 
спорт-тарбиявий иш” йўналишида ўтиладиган “Тарбиявий ишлар 
методикаси” фанининг мазмуни ҳамда олиб бориладиган таълим-тарбия 
технологиялари 
асосида 
талабаларда 
юқоридаги 
ижтимоий 
компетенциялар ривожлантирилишига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар 
бир мавзу доирасида компетенциявий ёндашув асосида талабанинг касбий 
тайёргарлиги ҳамда маънавий-ахлоқий сифатлари такомиллаштириб 
борилади.
“Тарбиявий ишлар методикаси” фанини ўқитишда талабалар 
қуйидагилар билан таништирилади: 
1) фаннинг мақсад ва вазифалари; 
2) миллий тарбиянинг мазмун-моҳияти; 
3) тарбия усуллари ва шакллари;
4) тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари; 
5) синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб 
борадиган ишлари;
6) мактабдаги тарбиявий ишлар тизимида синф раҳбарининг 
фаолияти; 
7) синф раҳбарининг тарбиявий фаолияти самарадорлигини ошириш 
усуллари;
8) синф тарбиявий соатлари мазмуни;


230 
9) синф жамоасини ташкил этиш ва тарбиялаш, ўқувчилар 
жамоасини шакллантириш усуллари;
10) тарбиявий жараён ва тарбиявий ишларни ташкил этиш ва ҳ.к.
Мазкур мавзуларни ўзлаштириш мобайнида талабаларда маънавий-
ахлоқий сифатлар ҳам ривожлантирилиб, уларни келгуси педагогик 
фаолиятда тарбиявий ишлар тизимини самарали ташкил этишга тайёрлаб 
борилади. Ёш авлодни маънавий етук қилиб тарбиялаш учун бўлажак 
ўқитувчиларни замонавий фан-техника ютуқларини кенг қўллашга, 
ахборот-коммуникацион технологиялардан ҳамда тарбиянинг самарали 
усул ва воситаларидан фойдаланишга, суҳбат, учрашув ва баҳс-
мунозаралар уюштиришга, танловлар ва тарбиявий тадбирлар ташкил 
этишга ўргатиш ижобий самарасини беради. 
“Тарбиявий 
ишлар 
методикаси” 
фанидан 
аудитория 
ва 
аудиториядан 
ташқари 
машғулотлар 
жараёнида 
фойдаланилган 
методларни қуйидагича таснифлаш мумкин: 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish