12-13-маъруза
Алмаштириб аниқлаш усули. Солиштириш усули. Носозликларни
қўшимча аниқлаш усуллари.
Радиоўлчов аппаратуралар носозлигини аниқлаш. Рақамли
вольтметрда учрайдиган носозликларни аниқлаш.
Режа:
1. Аппаратдаги бузилишларни аниқлаш
2. Носозликларни қўшимча аниқлаш усуллари.
3. Радиоўлчов аппаратуралар носозлигини аниқлаш.
4. Схема компонентларини алмаштириш усули.
Аппаратдаги бузилишларни аниқлаш
Тиббиёт асбоблари инсон саломатлигида мухим аҳамиятга эга
ҳисобланади. Шунинг учун улар доимо хавфсиз бўлишлиги ва тўғри
натижалар бериши назорат қилиб борилади. Асбоб ва аппратларни назорат
қилиш мутахассислар томонидан олиб борилади ва доимий равишда маълум
оралиқда амалга оширилади.
Асбоб ва аппаратлардаги носозликларни аниқлашнинг бир қанча
усуллари мавжуд. Бундай усулларидан бирини кўриб чиқамиз.
Носозликни аниқлашдаги биринчи қадам бўлиб, аппаратни ташқи
томонидан текшириш ҳисобланади. Агар аппарат ёқилаётган бўлса,
унинг
предохранителлари текширилади. Аппарат юзасидаги тугмаларнинг
ишлаши, таркибидаги компонентларнинг ранги ўзгармаганлги, блокларни
боғловчи
симлар узилмаганлиги, босма платадаги боғланиш йўллари
бузилмаганлиги кўриб чиқилади. Аппарат таркибидаги трансформатердан
куйган хид келаётганлигига ишонч хосил қилинади. Бундай текшириш йўли
билан ташқи носозлик аниқланиши мумкин.
Агар ташқи текширишлар орқали носозликлар аниқланмаган бўлса, уни
ички текшришига киришилади. Бундай усулда биринчи навбатда “источник
питания” тармоқ манбаси текширилади. Унинг тўғри ишлашини аппарат
нормал ишлаши учун керакли даражадаги кучланишнинг қийматини ўлчаш
орқали текширилади. Агар блок питания ҳам нормал ишлаётганлигига
ишонч ҳосил қилинса аппаратдаги носозлик “чиқишдан бошланишига қараб
текшириш” усулига ўтилади. (12.1- расм)
12.1-расм. Текшириш усули
Аппаратура тўғрисида ахборот берувчи
энг асосий манба унинг
ишлатилиши ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича инструкция
хисобланади. Инструкцияда, қурилма тўғрисидаги
барча техник шароитлар,
унинг изохи, ишлаш тамоили, схемалари,
деталлар компановкаси ва
носозликларни излашга кўрсатмалар берилади. Унда кўп учраб турадиган
бузулишлар хақида маълумотлар берилади. Аппарат тўғрисида энг яхши
ахборот берувчи, бу аппаратни ишлаб чиқувчи бўлиб хизмат қилади,
инструкцияда эса шу маълумотлар берилади.
Созловчи
аппаратурадаги
носозликларни
излашнинг
барча
воситаларидан, яъни диагностика қилувчи
дастурлардан, хисоблаш
техникаси воситаларидан кенг фойдаланиланиши керак кўпгина холларда
аппаратураларнинг
ўзлари,
юз
берган
деффектларни
аниқлаш
имкониятларини яратиб беради.
Носозликларни аниқлаш учун назорат- ўлчаш аппаратларини тўғри
танлаш хам мухим ахамиятга эга.
Спектр
анализатори боғланиш
тизимларидаги носозликларни
аниқлашда яхши фойда беради, лекин ундан рақамли аппаратураларни
текшириш учун қўллаб бўлмайди. Оддий
авометр занжирларидаги
узулишларини аниқлашда жуда фойдали хисобланади. Рақамли
аппаратуралардаги носозликларни аниқлашда мантиқий анализатордан
фойдаланиш яхши натижалар беради.
Аппаратурани
созловчи
мутахассис
бузилиш
юз
берган
аппаратуранинг ишлаши бўйича ва техник хизмат кўрсатиш бўйича
келтирнилган инструкцияни тўлиқ ўрганиб чиқиш ва шу аппаратура
имкониятларини ва ишлаш тамойилларини яхши билиш керак бўлади.
Масаслан, спектр анализатори экранидаги 50
мгц сигнал бузилган
қурилмада ёғон сигнал бўлиб хисобланмайди, у маркер вазифасини
бажаради. Аппаратуралардаги юз берган носозликларни аниқлашда назорат-
ўлчаш воситалари турларини ва қандай бузулишлар тахмин қилинганда
улардан қандай фойдаланишни билиш жуда мухим хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: