ТИЛЛАНИ ҚАНДАЙ ЎЛЧАШДИ?
Айтишларича, бу воқеа қадим замонларда Ҳиндис тон
салтанатида рўй берган экан. Ҳинд рожаларидан бири
жуда оғир хасталикка чалинибди. Сарой табиблари уни
даволаш учун барча чораларни қўллашибди. Аммо, ҳукм-
дорнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашиб бораверибди.
Шунда унинг дардига даво топиш учун қўшни мамла-
катларга ҳам чопарлар йўлланибди. Уни оёққа турғазган
табиб учун ҳад-ҳисобсиз бойликлар ваъда қилинибди.
Орадан кўп ўтмай пойтахтга қўшни мамлакатдан бир
табиб ўз фили билан кириб келибди ва тўғри саройга
йўл олибди. Сарой аъёнларига ўзининг табиб экани ва
рожани даволашга ҳозирлигини билдирибди.
7
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Агар рожани оёққа турғизсанг, истаганингча олтин-
ни оласан. Агар бу иш қўлингдан келмаса, ҳаётинг хавф
остида қолади, – дейишибди унга аъёнлар.
– Мен розиман, – дебди табиб. – Агар мен рожани да-
волай олмасам, мени ўлдиринглар. Бордию, рожа оёққа
турса, мана шу филим оғирлигича тилла берасизлар.
Табибнинг бу талабини оғир ётган рожага ҳам етка-
зишибди. Рожа ҳеч иккиланмай унинг таклифини қабул
қилибди:
– Фақат, мени дарддан халос этсанг, бўлгани. Истага-
нингча олтинни ўлчаб берамиз.
Табиб шу куниёқ ишга киришади. Турли гиёҳлар,
дамламалар, муолажалар ўз натижасини беради. Рожа
кундан кунга соғая бошлайди. Саноқли кунлар ичида у
оёққа туриб кетади. Кўп ўтмай уни қийнаган касаллик-
дан асар ҳам қолмайди. Ниҳоят, табиб ўз ишини бити-
риб бўлгач, уйига қайтиш учун ижозат сўрайди.
Рожа ваъдага мувофиқ, унга филининг вазнига тенг
олтинни ўлчаб беришни буюрибди. Аммо, шу ўринда
битта муаммо пайдо бўлади. Бунча катта жониворнинг
оғирлигини қандай ўлчашади? Бутун мамлакатда филни
тортиб кўриш мумкин бўлган тарозини топа олишмайди.
– Менинг ҳақимни келишувга биноан аниқ қилиб ўл-
чаб беринглар, – деб оёқ тираб туриб олади табиб.
Рожа ўз сўзида туриши керак. Шу боис яна бутун
мамлакат бўйлаб жар солинади. «Ким филнинг оғир-
лигини аниқ ўлчаб беролса, унга катта совға-саломлар
инъом этилади.
Мамлакатнинг бир четида, дарё соҳилида бир қа-
йиқчи яшар, у йўловчиларни дарёдан ўтказиб қўйиб, ти-
рикчилик қиларди. Бу хабарни эшитиб саройга отлана-
ди. Сарой аъёнларига филнинг вазнини аниқ ўлчовлар
билан ўлчаб беришини билдиради. Аввалига унга унча
ишонишмайди. Кейин эса у шундай осон ва ишончли
йўлни кўрсатадики, унинг услуби рожага ҳам, табибга
Рустам Жабборов
8
ҳам маъқул бўлди. Табиб ўз филининг оғирлигига тенг
олтин билан юртига қайтди. Қайиқчига ҳам катта миқ-
дорда совға-саломлар берилди.
Айтинг-чи, қайиқчи филнинг ҳақиқий вазнини кўрса-
тиш учун қандай усулни қўллаган?
Тўртинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |