Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

1942 йил... Январь»


252
ЎН УЧИНЧИ БОБ
 
 
«ҚОРА АММА» ҲИКОЯСИ
Яхши келса – қут, ёмон келса – ют
Икки ҳафта бўлдики, бўғот орқасида мов мушук 
кечаси билан миёвлаб чиқади. Аввалига ўлмаган 
қул, ҳут келган бўлса, баҳорга ҳам омон-эсон чиқ-
дик, деб суюнган эдим. Қаёқда! Том қамишидан 
сариқ сумалак осилиб, энди эрувгарчилик бошла-
нади, деб турганимизда, совуқ авжига чиқиб қиш 
қайтиб келди.
Ўтин-чўпнинг тайини йўқ. Эрталаб деразаларни 
қиров босиб қолади. Робия иккаламиз писиллаган 
сандалга тиқилиб кечаси билан совқотиб чиқамиз. 
Чолим билан Оқсоқол қиш сурилиб кетаётганидан 
тажанг. Гўнгни-ку, қаҳратон қиш демай далага 
олиб чиқишган. Аммо ҳали қанча юмуш бор! Ариқ 
тозалаш, ер ҳайдаш. Эҳ-ҳе!
Овсиним ётиқли касал бўлиб қолганидан бери 
Оқсоқол уйига сиғмайди. Каллаи саҳарлаб чолим-
нинг олдига чиқади. Бутун ҳам тонг отмасидан 
чопонига ўралиб кириб келди. Робия молхонада 
сигирга қарар, мен энди чой дамлаб келган эдим.
– Падарига лаънат! – Оқсоқол сандал тўрида 
ўтириб, чой ҳўпларкан бўралаб сўкинди. – Кеча 
кечқурун янги ой чиқди. Қарасам, ўроғи яна бема-
лол ёнбошлаб ётибди. Ой ўзига тинч бўлса, ер но-
тинч бўлади. Ҳаливери қишнинг кети кўринмай-
ди, шекилли.
– Кузги буғдой чириб кетмаса гўргайди, – деди 
чолим бош чайқаб. – Ҳайронман, ҳавонинг бу ке-
тиши бўлса...
Кўча эшик зардали тақиллади-ю оғзидаги оғзи-
да, бўғзидаги бўғзида қолди.


253
Учовлашиб, олдинма-кейин дарвозага чиқсак. 
Умар закунчи отини гижинглатиб турибди. Бо-
шида чақмоқ телпак, эгнида поча-пўстин, қўлида 
қамчи.
– Йилинг уйқу, мучалинг ёстиқми? – деди ту ёғи 
билан қор титкилаётган отининг жиловини силтаб.
Оқсоқолни кўрди-ю, Закунчининг кўзлари қи-
силиб кетди.
– Сен нима қиляпсан бу ерда? – деди ингичка 
мўйлови титраб. – Иккита келинингни сўқимга 
боқиб қўйибсанми?!
Ҳайратдан оғзим очилиб қолди. Шу гапни Оқ-
соқолга айтяптими? Бутун Нўғайқўрғонда чолим-
дан бўлак биронта одам шу пайтгача сансирама-
ган Оқсоқолга-я?!
Ҳозир катта жанжал чиқишини сезиб, юрагим 
увишиб кетди. Қўрқув ичида бурилиб қарасам, 
Оқсоқол қовоғини уйиб, Закунчига чақчайиб ту-
рибди. Энтикиб нафас олаётгани учунми, ҳаво со-
вуқлигиданми, оппоқ мўйлови тагидан қуюқ ҳовур 
кўтариляпти.
Оқсоқол бир ҳатлаб, яқин борди.
– Менга қара, – деди жиловга қўл чўзиб. От ҳур-
киб, бошини кўтарди. Сувлиғи шиқирлаб кетди. – 
Бешигимни тебратганмисан?!
Закунчи лабининг бир бурчи билан илжайди, 
лекин ўша заҳоти жиддий тортди.
– Чиқиш керак-да, далага! – деди муросага 
чақирган оҳангда. – Сизгаям қойилмасман, Дума! 
– У чолимга юзланди. – Шунча иш турибди-ю. Ҳай-
ронман, икковларингни гапинг ҳеч адо бўлмайди.
– Йўқ, шошма, бешигимни тебратганмисан?! 
– Оқсоқол от жиловига қайтадан чанг солаётган 
эди, чолим олдини тўсди.
– Нима иш қилайлик, раис? – деди от билан Оқ-
соқолнинг ўртасига туриб. – Ариқ қазиб бўлмаса, 


254
ер чопиб бўлмаса... Ўзимизниям патагимизга қурт 
тушиб турибди...
– Чиқаверинглар-чи, иш топилади! – Закунчи от 
жиловини бурди.
– Йўқ, шошма! – Оқсоқол қорда сирғаниб ўша 
томонга отилди. Бу сафар бир талпиниб жиловдан 
ушлаб қолди. – Агар яна бир марта сансирасанг...
Оқсоқол у ёғини айтмади. Аммо Закунчининг 
ранги гезариб кетганини пайқадим.
– Қўйворинг! – деди жиловини тортиб. – Тўғри 
гап туққанингга ёқмайди.
Чолим амаллаб Оқсоқолнинг қўлидан от жило-
вини айирди. Жийрон кескин бурилган эди, ту 
ёғидан отилган қор Оқсоқолнинг юзига сачради.
– Гап шу! – Закунчи отини қичаб нарироққа 
бордида, эгар устида бурилиб қаради. – Ҳозирча 
колхознинг хўжайини менман. ўинг деганни рабо-
чий батальонга жўнатиб, уй ичини кўчирма қилиб 
юбораман!
От думини гажак қилганча қор сачратиб чо-
пиб кетди. Ҳаммамиз орқасидан қараб қолдик. 
Оқсоқол ҳамон ўзига келолмас, соқоли титраб, 
пишқириб нафас оларди.
– Қўй, ўртоқ... – Чолим уни юпатди. – Шу аҳ-
моққа тенг келиб ўтирасанми? – Бирпас ўйлаб ту-
риб, елкасини қисди. – Туппа-тузук одам сиёҳига 
кириб қолувди-ку, бу хотинталоқ. Нимага яна за-
кунчиликка ўтди?
– Гап закунчилиқдамас! – Оқсоқол ижирғаниб 
юзини ўгирди. – «Қорахат» келган куни сўкканим-
нинг аламини оляпти.
– Вой аблаҳ-эй! – Чолим дўстининг елкасига қоқ-
ди. – Қўявер, ит акиллади қўйди-да...
– Мараз!.. – Оқсоқол муштини тугди. – Болалари 
ўлди, энди қўлидан ҳеч нима келмайди демоқчи. 


255
– У овози титраб алам билан бош чайқади. – Одам-
зод ҳам шунчалик палид бўладими!
– Юр, борсак борайлик, далага! – Чолим ўртоғини 
судради. – Қани кўрайлик-чи, нима юмуш бор экан.
...Робия иккаламиз энди бир пиёла чой ичган 
эдик, дарвоза тағин тақиллади. Бўйинг лаҳатда 
чиригур Закунчи яна келди, шекилли!
Робия дик этиб танчадан турган эди, эшик ғий-
қиллаб очилди. Уйга аввал лампамой ҳиди, кети-
дан енглари доғ-дуғ бўлиб кетган пахталик кийган, 
қалин жун рўмол ўраган Башорат кириб келди. 
Кесакига суянганча тик туриб қор босган этигини 
ечди, салом берди. Кўнглим ёришди.
– Вой, сизмидингиз, мен анави гўрсўхта деб...
Башорат шоша-пиша сандал четига ўтирди. 
Мой юққан, совуқдан торс-торс ёрилган қўлини 
танчага суқди.
– Ўлсин, мунча совуқ! – деди ҳансираб. – Иҳ, 
танчангизданам муз чиқяпти-ку, хола.
Робия чойнак кўтариб, чиқиб кетаётган эди, 
имо билан тўхтатди.
– Ўтир! Чойга бало борми, совуқ кунда... Одам 
қатнайвериб безор бўлади.
Робия ийманиброқ сандал четига қайтиб ўтир-
ди. Башорат бекордан-бекорга уйма-уй санқи-
майди. Гапи бор. Шуни билиб, юзига термилдим. 
Жимлик чўкди. Ташқарида мушук миёвлади. Ба-
шорат кулимсираб қўйди.
– Мушугингизни эрга берсангиз бўлмайдими, 
хола. Зора-мора кунлар исиб кетармиди!
Робия уялиб, юзини ўгирди. Жуда шаддод-да, 
Башорат тушмагур! Олдимда қиз бола ўтирибди-
ям демайди.
– Қишнинг бир куни қолсаям қўрқ дегани, шуда. 
Ҳали аямажиз бор, ахмон-дахмон...


256
– Қирилиб кетсин ахмониям, дахмониям!.. – Ба-
шорат жаҳл билан сўзимни кесди. Бошидаги рў-
молини юлқиб олиб ёнига ташлади. – Иш қолиб ке-
тяпти, хола!
Юзига қараб туриб, раҳмим келди. Совуқдан 
қорайиб кетган, ёши қирқнинг нари-берисидаю 
чакка сочлари оқарибди.
– Поччадан хат борми? – дедим секин. (Гапим 
қурсин! Укам тенги одамни «почча» десам! Нима 
қилай, Нўғайқўрғоннинг ҳаммаси Башоратнинг 
эрини «почча» деб ўрганган).
– Келди! – У жўн гап айтгандек хотиржам бош 
силкиди. – Пулемётчи экан.
Боядан бери жим ўтирган Робия хўрсинди.
– Кимсан акамдан анчадан бери хабар йўқ.
– Ҳеч нима қилмайди! – Башорат аввал Робия-
га, кейин менга юпатувчан алпозда қараб қўйди. 
– Урушда юрган одам ҳар куни хат ёзолмайди.
Яна жимлик чўкди. Ташқарида тағин мушук 
миёвлади.
– Хола! – Башорат илкис бош кўтариб, кўзимга 
қаттиқ тикилди. – Робияни менга берасиз!
Томдан тараша тушгандек гапириши ғалати 
эшитилди.
– Вой, бу нима деганингиз?!
У ўктамлик билан кулиб юборди.
– Қўрқманг, қизингизни обқочиб кетмайман, 
холажон! Келин қилиб оберадиган укам йўқ.
Қарасам, Робия ҳам ҳайрон қолиб, аланг-жа-
ланг бўляпти.
– Шогирдликка берасиз! – Башорат Робияга юз-
ланди. – Менга шогирд бўласан, трактор ҳайдайсан!
Робияни билмадиму мен бир сапчиб тушдим.
– Қанақасига? Урушдан олдин Кимсан трактор 
ҳайдайман деганида бунақа ишни механиклар қи-
лади, дейишганди.


257
– У бошқа замон эди, хола! – деди Башорат яли-
ниб эмас, жаҳли чиқиб. – Ҳозир уруш...
– Қиз бола боши билан... – Сен ҳам гапирсанг-чи, 
дегандек Робияга қарадим.
– Рост, опа, – деди Робия сочининг учини ўйнаб. 
– Қанақа бўларкин!
– Нима, мен эркакманми? – Башоратнинг овози 
қатъий жаранглаб кетди. – Ё сендан ортиқ ерим 
борми?!
– Ахир у ерда эркаклар ишлашса... – деган эдим, 
Башорат баттар аччиқланди.
– МТСда битта эркак бор. Ўша эркак – менман!– 
деди алам билан. – Кўчага чиқсам эркакман, уйга 
кирсам хотинман. Нима қилайлик! Қиш сурилиб 
кетяпти. Эртага йилт этиб офтоб чиқса, шунча 
жойни ким ҳайдайди?
– Тўғри-ку, лекин Робия... Бобоси...
– Хотиржам бўлинг! – Башорат яна оғзимга 
урди. – Чолингиз билан аллақачон гапни пишитиб 
қўйганман.
– Шунақа-ку, у ёқдан Кимсан бор...
– Тўғри, – деди Робия жонланиб. – Кимсан акам-
дан берухсат...
– Дард! – Башорат совуқдан торс-торс ёрилган 
қўлини сандалга муштлади. – Трактор ҳайдаш – 
аэроплан учириш эмас! Кимсан акангга ўзим хат 
ёзаман. Қаллиғинг трактор ҳайдаяпти, десам хур-
санд бўлади. Сен трактор ҳайдашни қанча тез ўр-
гансанг, Кимсан аканг шунча тез келади.
Робия гоҳ менга, гоҳ Башоратга қараб талмов-
сираб турган эди, Башорат бақириб берди:
– Ўтаканг ёрилмасин! Оқсоқолнинг қўшалоқ ке-
линлариям боради. Ҳеч бўлмаса биттаси эрининг ўр-
нига трактор ҳайдайди. Қани отлан! Сочингни чам-
барак қилиб ол! Келинкўрарга кетаётганинг йўқ!


258
Шундоқ деди-ю, Робиянинг қўлидан судрагудек 
бўлиб етаклаб чиқди-кетди. Ҳай-ҳайлаганимча қо-
лавердим.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish