Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

 
«ҚОРА АММА» ҲИКОЯСИ
Энг бегуноҳ одам
Биламан, шу ишни яхши қилмадим. Нима бўл-
гандаям бугун қизимнинг олдида ётиб қолишим 
керак эди. Ёшим олтмишдан ошиб, неварали бўл-
дим, бешик тўй кўрдим. Шукр қилсам бўлмайди-
ми? Бу кунларга ким етдию ким етмади!
Биламан, Робиянинг дили оғриди. Музаффар-
ни айтмайсизми? Бола бечора «амма, кетманг» 
деб оёғимга ёпишди. Яхшиям Шомурод йўқ экан. 
Дуч келиб қолса, қўлимдан судраб уйга обкирар-
ди-ю, қайтиб чиқармасди. Ҳаммасиям майли-ку, 
бир ишим нотўғри бўлди. Кимсанни гапирмасам 
бўларди. Қизим шўрлик Кимсан акасининг оти-
ни эшитиши билан ғалати бўлиб кетди: боласиям 
кўзига кўринмай қолди. Мен – эсини еган кампир 
нима қилардим, бечоранинг ярасини янгилаб.
Нима қилай ахир! Ростдан ҳам туш кўрдим-да! 
Кеча кечаси бир чимдим ухладимми-йўқми, бил-
майман. Бешик тайёрлаш, сарпа-суруғни жой-
лаш билан тонготар овора бўлдим. Охири, ёстиққа 
шундай ёнбошлабману кўзим илинибди. Кимса-
нимни аниқ-таниқ кўрдим. Кетмон дастасидан 
ушлаб турибди. Бошидаги дўпписига лой сачра-


234
ганмиш. «Болам, дўппингни қоқиб ташла, лой те-
гибди», десам қовоғини солиб турганмиш. Бирдан 
урушга кетгани эсимга тушиб, йиғлаб юборибман.
«Вой, болам, келдингми! Урушдан келдингми!» 
десам аразлаб, юзини ўгирибди. «Нега хат ёзма-
динглар, жа бўлмаса, Робия ёзса бўларди-ку», деб-
ди-да, кетмонни елкасига олиб бурилиб кетибди... 
«Шошма», деганча йиғлаб қолавердим.
...Бешик тўйи ҳам татимади. Нуқул дўпписига 
лой ёпишган ўғлим кўз олдимдан кетмайди. Қа-
нийди, Кимсаним урушдан омон қайтганда, шу 
бола ўғлимники бўларди. Бешик тўйи ўзимизнинг 
уйимизда ўтарди...
Қизиқ... Нега хат ёзмайсизлар дедими? Ахир 
ўшанда, Робиянинг бошини боғлаган кунимиз қи-
зим ўз қўли билан хат ёзган эди-ку, Кимсанга! Йўқ, у 
кунимас, эртасими-индиними?! Ўша куни Оқсоқол-
нинг уйида қиёмат-қойим бўлиб, Робия хат ёзадиган 
аҳволда эмасди. Аммо кейин ёзди. Аниқ биламан, 
ёзди. Фақат... Почтачисиз қолганимиз ёмон бўлди. 
Ким билади, балки кейинроқ ростдан ҳам Кимсан-
дан хат келгандиру қўлимизга тегмагандир...
* * *
Ҳеч банданинг бошига фарзанд доғини солма-
син экан. Юрса ер титрайдиган шундай Холпош 
овсиним уч кунда шилиниб тушди. Оппоқ лўп-
пи юзини, кўзига сурма тортиб юришини кўрган 
одам невара кўрган хотин демасди. Келинлардек 
ясаниб, кўчага чиқса, ҳамма ёқни атир иси тутиб 
кетарди. Уч кунда адойи тамом бўлди. «Болам»лаб 
йиғлайвериб, кўзида ёш, танида мадор қолмади. 
Қўшалоқ ўғлининг еттиси куни бутунлай овози 
чиқмай қолди. Сочини юлиб йиғлаганиям баҳар-
нов экан. Сандалга тиқилиб оладида, бир бурчак-


235
ка термилиб ўтираверади, ўтираверади. Биров 
чақирса, анграяди. Потма-Зўра келинлар эрталаб 
туриб, уввос тортганиниям эшитмайди.
Дунёнинг ишларини қарангки, ўша куниёқ Оқ-
соқол оёққа туриб кетди. Белининг оғриғи ҳам қол-
ди. Аввал сельсоветга чиқиб келди. Кейин тиззадан 
қор кечиб Тошкентга – военкоматга жўнади. Икки 
гапнинг бирида: «Йўқ, Ориф оқсоқолнинг ўғилла-
ри бекорга ўлиб кетадиган болалармас», дейди.
Янги йил қандай кирганини билмайман. Кет-
ма-кет қор ёғиб, қаҳратон совуқ тушди. Маҳалла-
нинг ҳовузида сув пасайиб кетган, Робия шўрлик 
ҳар куни елкасига обкаш илиб, Бўрижардан сув та-
шийди. Ёлғиз ўзимизгамас, Оқсоқолларгаям. Боши-
га тоғдек ғам тушиб турган Потма-Зўра келинларга 
шунақа пайтда ёрдам бермаса, қачон беради!
«Дард устига чипқон» дегандек, Кимсандан на 
хат бор, на хабар.
Оқсоқолнинг қўшалоқ ўғлидан «қорахат» келган 
кундан бошлаб, Рашид абзи ҳеч кимнинг эшигини 
тақиллатмай қўйган. Ҳар куни гоҳ Робия, гоҳ мен 
почтага қатнаймиз... Қайси куни чолим почтага 
чиқса, абзи ичиб, разиздаги қор босган ўриндиқда 
ёнбошлаб ўтирган экан. Чолим, «унақа қилманг, 
совуқда қотиб қоласиз», деса, кўнмабди. «Ўз ҳо-
лимга қўйинг, Ҳусан абзи», деб йиғлабди.
...Лавлаги қайнатган эдим. Ўчоқдаги чўғни тан-
чага солиб, энди лавлагини сузиб келсам Оқсоқол 
билан овсиним бошлашиб чиқиб қолишди. Оқ-
соқол қулоғини қийиқча билан танғиб олган. Ов-
синим қалин рўмол ўраган. Нуқул ҳарсиллайди. 
Ранги бир ҳолатда.
Айниқса, овсиним чиққанига хурсанд бўлдим. 
Ҳарна дарди бўлинади. Сандал тўрига чолим билан 
Оқсоқол, берироққа овсиним, мен, Робия ўтирдик. 


236
Шунча қистасам ҳам овсиним туз тотмади. Му-
шук ўлгур токчада юрган сичқонни қуваман деб, 
лампанинг шишасини синдириб қўйганидан бери 
лип-лип чироққа кунимиз қолган. Лип-лип чироқ 
сасиб, юракни сиқиб юборади.
Оқсоқол хуноб бўлиб кетди шекилли, рапидадек 
қўли билан каттакон лавлаги бўлагини чангаллаб 
пуфларкан, тирсаги билан чолимни туртди.
– Зиқна бўлмай ўл! Битта лампашиша сотиб ол-
санг, давлатинг камайиб қоладими?
Чолим лавлаги чайнаб туриб, тўнғиллади:
– Бойвачча бўлсанг, бер битта фонусингни!
– Хўп! – Оқсоқол лавлагини оғзига тиқди. – Қи-
зинг чиқсин-да, кўнгли тусаган фонусни обкелсин. 
Локин кўрсичқонга ўхшаб ўтирма! – У гоҳ кампи-
рига, гоҳ менга қараб, хўрсинди.
– Овсининг қирқ қиламан деяпти.
Овсиним дастурхон попугини ўйнаганча жим 
ўтирарди.
– Дуримни сотиб келдим, – деди хаста, бўғиқ 
оҳангда. – Икки болага икки жонлиқ сўймасак 
бўлмайди. – Унинг томоғини йиғи бўғиб келди-ю, 
йиғлашга кучи етмади. Лаблари титраб, кафти би-
лан юзини яширди.
Оқсоқол қўлидаги лавлаги бўлагини дастурхон-
га қўйди.
– Дума! – деди чолимга юзланиб. – Майли, маъ-
рака қилгиси келса, қилсин-у, локин... – Унинг гап 
оҳанги ўзгариб, овози дадиллашди... – Қайси куни 
Тошканга борсам, военкоматда қизиқ гап айтиш-
ди. «Қорахат» ёзишда адашувлар бўлиб тураркан. 
Гулистон маҳаллалик бир лейтенантдан ҳам «қо-
рахат» келган экан. Военкоматдагилар почтага 
жўнатибди, почтадагилар йигитнинг уйига обориб 
берибди. У бечораларам нима қилсин, вазифа-


237
си-да! Йигитнинг ота-онаси аза очибди. Боланинг 
қирқи ўтган куни нима бўпти де?– Оқсоқол аввал 
чолимга, кейин овсинимга қараб жилмайди. Ово-
зи тантанали тус олди, – лейтенантдан хат кепқоп-
ти! Госпиталдан!
Ичимда чироқ ёнгандек бўлди. Ярқ этиб овси-
нимга қарасам, ҳалиям дастурхон попугини ўйнаб 
ўтирибди. Чолидан бу гапни илгариям эшитган 
бўлса керак, парво қилмади.
Оқсоқол овозини янаям баланд қўйиб, шанғил-
лади.
– Бомба тушганда лейтенант қорга кўмилиб қол-
ган экан. Ўртоқлари ўлди, деб командирга хабар 
берибди. Командир ҳовлиқиб хат ёзибди. Йигит 
бўлса бир жойиям тирналмай қор тагида ётган 
экан. Ҳушига келиб, қорни кавлаб чиқибди. Кан-
туз бўлган экан! – Оқсоқол ўзининг гапидан ўзи ен-
гил тортиб, кулимсиради. Бармоғини бигиз қилиб 
тушунтирди. – Эшитдингми, онаси! Сен бўлсанг 
қирқ қиламан, деб ётибсан.
Овсиним индамай юзини ўгирди. Чолим лавла-
гини қўлида муаллақ тутганча сўради:
– Кантуз? Нима у?
– Кантузми? – Оқсоқол «шуниям билмайсанми, 
саводсиз», дегандек аччиғи чиқиброқ тушунтир-
ди. – Кантуз дегани шуки, яъни масалан, биров 
қулоғингни тагида варанглатиб милтиқ отди. Га-
ранг бўлиб қоласанми? Ана ўшанақа-да! Менинг 
ўғилларим ҳам жа нари борса, кантуз бўлган.
– Хайрият-эй! – дедим енгил тортиб. – Илоё Шо-
киржон билан Зокиржон кантуз бўлгани рост бўлсин!
– Кўрасан! Кантуз бўлган! – Оқсоқол ишонч би-
лан гапини қайтарди. – Кантуз бўлган! Бугун Зо-
кир тушимга кирибди. Карамга сув боғлаб юрган-
миш. Аканг қани, десам, биласиз-ку, акам Кўтар-


238
мада буғдой ўряпти, дейди. Сув ёруғлик, буғдой 
– насиба. Бундан чиқди, иккаласиниям насибаси 
узилмаган.
Овсиним суюниш ўрнига алам билан хўрсинди.
– Мен турай... – деди титраб кетаётган лабини 
тишлаб.
«Ўтиринг», деб қисташимга қарамай, оғир қўзға-
либ ўрнидан турди.
– Қизим, бор, холангни кузатиб ке! – Оқсоқол Ро-
бияга буюрди. Битта фонус обчиқ. – У эшик олдига 
борган овсинимга тайинлади... – Зўрага айтсанг, 
ошхонадаги фонусни беради.
Овсиним ҳовли эшигида совуқдан дийдираб 
хайрлашаркан, елкамга қоқди.
– Индинга вақтлироқ чиқинг, қирқ – хотинлар-
нинг маъракаси.
Уйга қайтиб кирсам, Оқсоқол чолимнинг қу-
лоғига эгилиб бир нималарни гапиряпти.
– Баққа ке! – деб бармоғи билан мени ҳам им-
лади. – Ҳаммасини аниқладим, – деди пичирлаб. 
– Танк ёниб кетибди! Иккаласиям... – Унинг соқо-
ли титраб кетди. – Овсинингга айт! Оқсоқол билиб 
кептилар, кантуз бўлган экан де! Бир йилда икка-
ласиям оёққа туриб кетармиш де! Уқдингми! – У 
лип-лип чироққа узоқ тикилиб қолди. Чироқнинг 
ожиз нурида кўзлари ўйчан, ғамгин кўринарди. 
Йиғлаб юбормаслик учун тескари қарадим. Со-
вуқ, дилгир жимжитликда чолимнинг хўрсингани 
эшитилди. Ҳеч биримиздан садо чиқмас эди. Шу 
алпоз да қанча ўтирганимизни билмайман. Бир 
маҳал кимдир дераза олдидан гурсиллаб югуриб 
ўтди. Ўша заҳоти эшик очилиб, аллакимнинг кат-
такон гавдаси кўринди. Аввалига танимабман: 
қарасам – Парча! Бошидаги йиртиқ рўмоли, гун-
гурсдек елкалари қорга беланган. У тап этиб осто-
нага ўтириб қолди.


239
– Шўрим қуриб қолди, Ҳусан тоға! – деди-ю, 
ҳўнграб йиғлаб юборди. Ҳаммамиз сапчиб ўрни-
миздан туриб кетдик.
– Нима гап? – Чолим билан Оқсоқол баравар 
сўрашди.
Парча Оқсоқолни энди кўрди шекилли, боши-
дан рўмолини юлқиб олиб, юзини артди.
– Вой, яхшиям шўтта экансиз, Оқсоқол, – деди 
дўриллаб. – Шўргинам қуриб қолди!
– Тушунтириб гапирсанг-чи, мундоқ! – Оқсоқол 
жаҳл билан қўлини дўлғади.
– Уйимни ўғри босди! – Парча рўмолини юзига 
босиб баттар ҳўнгиллаб йиғлашга тушди.
Оқсоқол билан чолим шоша-пиша тўн кийишди.
– Қачон? Қанақа ўғри!
– Вой, ман қаттан биламан? – Парча алам билан 
дўриллади.
– Нимангни опти? – деди чолим ҳовлиқиб кали-
шини кияркан.
– Оса гўргайди-я! Битимни оладими? – Парча 
йиртиқ рўмолининг учига пўнғиллатиб бурнини 
қоқди. – Ташаб кетибди.
– Нимани? – Оқсоқол билан чолим баравар ҳай-
қиришди.
– Мангина ўлий! – деди Парча дўриллаб. – Пе-
шинда табибникига борувдим. Атала қилишган 
экан, икки косагина ичдим... Ундан Башор опам-
никига ўтдим... Ошқовоқ сувига қориб зоғора ёпа-
ётган экан.... Тўрттагина едим... ўира-ширада 
уйимга кесам, айвонимда бир нарса турибди. Инс-
ми-жинсми, деб яқинроқ борсам, эчки! Нақ туядек 
келади!
– Нима! – Оқсоқол тажангланиб ўшқирди. – Қа-
нақа эчки?
– Вой ман қаттан биламан! – Парча мунғайиб 
қовоғини солди. – Олдига боришга қўрқдим.


240
– Э, ўла! – Чолим энсаси қотиб чийиллади. – Би-
ровнинг эчкиси адашиб кириб қолган...
– Адашиб кирса, бойлоқ турадими? – Парча яна 
ҳиқиллаб йиғлашга тушди. – Айвонимни устунига 
бойлаб қўйибди-ку.
– Қани юр-чи... – Чолим билан Оқсоқол Парчани 
олдига солиб чиқиб кетишди.
Хаҳ ғалваларинг қурсин-а! Битта эчки деб шун-
ча ваҳима кўтарасанми, эси паст! Алла-паллагача 
дилим ўйнаб, ўзимга келолмасам-а!..
Робия фонус олиб чиққанидан кейин кўп ўтмай 
чолим билан Оқсоқол қайтиб келишди.
– Нима бўпти? – деб сўраган эдим, Оқсоқол каф-
тидаги ғижимланиб кетган қоғозни Робияга узатди.
– Ўқиб кўр-чи, – деди қовоғини солиб. – Абзини-
кидан топдик, эшигига қистириб қўйган экан.
Робия қоғозни фонус ёруғига тутиб, ҳижжалаб-
роқ ўқиди.
– «Мини шумқадам димағиз. Мин шумқадам 
имасман... – Робия бирпас тутилиб қолди-да, давом 
этди. – Почтада, столда икки похоронка ёта. Бири-
си – Дўмбирободға – Сулаймон абзиға... Бириси Хир-
монтепаға – Хадича отинға. Мин Қазанға китам. Ни 
булса була! Миндан рози булиғиз. Хайрингиз...»
Робия хатни ўқиб бўлиб, Оқсоқолга узатди. 
Аммо Оқсоқол қайрилиб ҳам қарамади. Ҳаммамиз 
карахт бўлиб қолган эдик. Жимлик чўкди.
– Бўлса камбағалга бўлсин дебди-да, – деди чо-
лим ўйчан алпозда. – Эчкисини Парчага ташлаб 
кетибди... Бир одамда диёнат бўлса шунчалик 
бўлар-да, ўртоқ!
– Қайтариш керак! – Оқсоқол Робиянинг қўли-
дан хатни олди.
– Тўғри! – деди чолим. – Қишли-қировли кунда 
Қозонга қандоқ етиб боради. Ўзи яримта одам бўл-


241
са... Бир ғарибни сарсон қилиб қўямизми? Сельсо-
ветга айтсак, Исмоил мелиса...
– Э! – Оқсоқол аччиқланиб унинг гапини кесди. 
– Нима, абзи дезертирми, мелисанинг олдига ту-
шиб келадиган! Ўзимиз борамиз.
Иккала ўртоқ иссиқроқ кийиниб, тағин чиқиб 
кетишди.
...Чолим кун ёйилганида бурнидан тортса йиқил-
гудек бўлиб қайтиб келди. Робия икковимиз «нима 
бўлди», деб баравар қараган эдик, чолим музлаб 
кетган қўлини танчага тиқиб, оғир бош чайқади.
– Йўқ, – деди соқоли титраб. – Тошканнинг вок-
залига бориб келдик. Паттани олдиндан обқўйган 
шекилли. – У бир нуқтага тикилиб узоқ ўтирди-да, 
оҳиста қўшиб қўйди. – Диёнатли одам эди. Оқ-
соқол жуда хафа. Кела-келгунча овсинингни сўкиб 
келди. «Қарғамай тилинг кесилгур, ҳаммасини шу 
қилди», дейди.
– Овсинимда нима айб? – дедим секин.
Чолим носқовоқни силаб яна анча жим қолди.
– Тўғри, – деди ўйланиб. – Аммо абзи имонли 
одам эди. Қаерга борсаям, жони соғ бўлсин...
...Рашид абзи кетди-ю, Кимсанимдан хат кел-
май қўйди...

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish