ЎН ТЎРТИНЧИ БОБ
РОБИЯ ҲИКОЯСИ
1. От ўрнини той босар
Башорат опа рост айтган экан. Трактор ҳайдаш
– аэроплан миниш эмас. Тўғри, аввалига трак-
тор ғилдирагининг ҳар биттаси омочдек келади-
ган тишларини кўриб, қўрқдим. Дудбуронидан
кўкимтир тутун чиқиб патиллаётганида босиб кет-
масайди, деб юрагимга ваҳима тушди, лампамой
исидан неча кунгача кўнглим айниб юрди. Аммо
одам қилган ишни одам қила олар экан.
Бугун эгарга биринчи марта ўтирдим. Башор
опа билан эмас, бир ўзим. Мотор гуриллайди. Дуд-
бурондан тутун кўтарилади. Пўстак ташланган те-
мир эгарга миниб олиб, МТСнинг қор босган ҳов-
лисида трактор ҳайдаб кетяпман. Девдек машина
у ёққа бурсам, у ёққа бурилади, бу ёққа бурсам
– бу ёққа! Худди достондаги тулпор минган Барчи-
нойдек! Кўклам нафаси сезилиб қолган тип-тиниқ
осмон, эрта-индин эриб битишини билиб, мулойим
тортган қор, МТС девори орқасида куртак чиқа-
ришга шайланиб турган толлар, қиш уйқусидан
уйғониб, хўрсиниб-хўрсиниб нафас олаётган ер –
ҳаммаси менга ҳайрон бўлиб қараяпти. Қанийди,
ҳозир Кимсан акам шу ерда бўлса! Қаранг, Кимсан
ака! Кўряпсизми, мен трактор ҳайдаяпман! Энди
менинг қўлимдан ҳамма иш келади. Кўряпсизми,
трактор менинг измимга бўйсуниб, хоҳлаган томо-
259
нимга юряпти. Эшитяпсизми, Кимсан ака, трак-
торимнинг овозини эшитяпсизми?
Ие, анавилар ким? Оқсоқол-ку! Ёнида Зуҳра ке-
лин. МТС дарвозасидан кириб келишяпти. Оқсоқол-
нинг келинлари тракторчи бўлишни хоҳламаган эди-
ку! Энди Оқсоқолнинг ўзи бошлаб келяпти Зуҳра ке-
линни?! Ўзим яхши кўрадиган Зуҳра келинни!
Бир маҳал қарасам, тракторни тўппа-тўғри ўша
томонга ҳайдаб боряпман. Зуҳра келин қўрқиб
кетганидан Оқсоқолнинг орқасига беркиниб олди.
Вой, келинойим тушмагур-ей! Мана, ҳозир, тўхта-
таман! Трактор ҳайдаш – аэроплан миниш эмас!
Бир маҳал Башор опа бостирмадан югуриб чиқди.
Эриган қорда сирғана-сирғана чопиб келиб, трак-
тор олдини тўсди.
– Ўчир-е! – деди бақириб.
Юмшоқ қор устига сакраб тушдим. Зуҳра келин
Оқсоқолнинг орқасидан секин мўралади. Эгнида
униққан бахмал камзул, оёғида эски этик, юпқа
лаблари титраганча жилмайиб турибди.
– Кўрдингми? – деди Оқсоқол унга ўгирилиб. –
Буям омоч ҳайдашдек бир гап.
– Босиб кетса-чи!! – деди Зуҳра келин чиройли
кўзларини пирпиратиб.
– Босиб кетмайди! – Башор опа мени кўрсатиб
жилмайди. – Ана, Робия туппа-тузук ўрганиб ол-
ди-ку!
– Шуни айтгин! – Оқсоқол мўйловини бураб
шанғиллади. – Қиз болачалик йўқмисан!
Ҳалиям ҳуркиб турган Зуҳра келинни қучоқлаб
олдим.
– Қўрқманг, ўзим ўргатаман, – дедим кулиб.
– Ана! Ўзи ўргатади, – Оқсоқол узун тўнининг
барини қайириб, шимининг чўнтагидан носшиша-
сини чиқарди. Нос отиб, атрофга қаради. – Кўклам
260
кириб қолди, – деди ҳавони искаб, – сезяпсанми,
Башор, тупроқ ҳиди келяпти. Ер уйғонди!
У каттакон кафти билан ёшланган кўзларини
артди.
– Башор! – деди тўсатдан. – Зокиримнинг трак-
тори қайси?
– Ремонт қиляпмиз, – Башор опа МТС бостирма-
сига имо қилди. – Тузатиш керак.
– Тузатасан! Зўра қарашади, – Оқсоқол келини-
га юзланди. – Ўшани сен минасан, уқдингми!
Зуҳра келин индамай бош ирғади.
– Буниси Шокиримникими? – Оқсоқол мен мин-
ган трактор ғилдирагининг қор юқиб, ялтираб
турган тишини силади. – Майли, бунисини сенга
бердим. Сенам ўзимнинг қизимсан-да.
– Кўнглингиз тўқ бўлсин, Оқсоқол! – Башор опа
Зуҳра келиннинг қўлидан тутди. – Ўғлингизнинг
тракторини уч кунда отдек қилиб бераман!
– Шошма, ўв! – Оқсоқол Зуҳра келинни бостир-
мага етаклаб кетаётган Башор опани тўхтатди. –
Баққа ке, – деди бармоғини илгак қилиб.
Башор опа кулимсираб қайтиб келди.
– Келинларингиздан ақалли биттаси трактор-
чи бўлсин деган сенсан, тўғрими? Зўрани обкеган
менман, ростми?
Башор опа «тўғри» дегандек бош силкиди.
– Шу гапим қулоғингда бўлсин! – Оқсоқол носи-
ни қорга тупуриб этиги билан эзғилади. – Агар Зўра
айт ганингни қилмаса, терисига сомон тиқаман.
– Йўқ, Оқсоқол, Зуҳрахон унақа жувонмас-ку...
– Шошма! – Оқсоқол Башор опанинг гапини кес-
ди. – Агар Зўра эрининг ўрнини босолмаса, нима
қилишни ўзим биламан. Лекин Зўранинг бошидан
бир тола соч ҳаддорат тўкилса, сени сўяман! Уқ-
дингми!
261
– Хўп, Оқсоқол, хўп! – Башор опа, «вой чоли
тушмагур-ей», дегандек кула-кула Зуҳра келинни
бостирмага етаклади.
– Юр, эрингни тракторини кўрсатаман.
Ҳаво илиб қолган бўлса ҳам МТС омбори зах,
нимқоронғи эди. Қиши билан қимирламай туриб,
занглаб кетган тракторнинг қаерига қўл тегизсан-
гиз, муздек темир кафтингизни жизиллатиб куй-
диргандек бўлади. Зуҳра келин аввалига трактор-
дан ҳуркиб турди-ю, бирпасда ўзиям қизиқиб кет-
ди. Гоҳ Башор опадан, гоҳ мендан «манави нима,
буниси-чи?» деб суриштиришга тушди.
Пешинга яқин бостирмага Умар закунчи кириб
келди. Қизиқ, Закунчи қаерга борса, аввал оти-
нинг кишнаши эшитиларди. Йўқ, бу сафар пиёда
келди. Аммо қўлида қамчи бор эди. Бундан чиқди,
отини МТС дарвозасида қолдирган.
– Баракалла, азаматлар! – деди хушчақчақ
овозда. Кўзларида табассум порлаб жилмайди. –
Яшанг лар!
Қизиқ, бу одамнинг қанақалигини ҳеч билиб
бўлмайди. Бир қарасанг юзидан заҳар томади.
Қўйиб берса, ҳаммани қамчи билан савалагудек
бўлади. Бир қарасанг – бундан меҳрибон одам йўқ.
– Ким? – Трактор тагида ётиб, ғилдирак ўқини
болға билан ураётган Башор опа зарда билан сўра-
ди. – Яна нима гап?
– Менман! – Закунчи ерга чўнқайиб, трактор
тагига мўралади. – Ишни тезлаштириб юбориб-
сиз-ку. – У елкаси оша менга имо қилди. – Шогир-
дингиз уқувли чиқиб қолди, шекилли?
Башор опа мой аралаш занг юққан қўлини кир
латтага арта-арта трактор тагидан чиқди.
– Уқувсиз шогирдни бошимга ураманми! – деди
кафтининг орқаси билан сочини тузатиб. – Эр-
та-индин унисиям бинойидек ўрганиб олади.
262
Закунчи трактор орқасида турган Зуҳра келин-
ни энди кўрди.
– Ие, яна битта колхозчимизни тортиб олдин-
гизми? – деди ўрнидан илдам туриб.
– Ёмонми! – Башор опа қошини чимиди. – Бит-
та тракторчи йигирмата одамнинг ишини қилади,
ўртоқ Хўжаев!
Закунчи лабини қимтиганча ердан кўз узмай
турган Зуҳра келинга тезгина қараб олди.
– Майли, – деди рози бўлиб. – Ишни тезлатсанг-
лар бўлди. – Қамчиси билан қор юққан этигининг
қўнжига қарсиллатиб урди. – Илтимос, – деди ярим
расмий, ярим тантанали оҳангда. – Бир соатдан
кейин клубга чиқинглар.
У кескин бурилиб, бостирма эшигига юрган эди,
Башор опа сўради:
– Тинчликми, ишқилиб?
Закунчи тўхтаб, бурилди:
– Тинчлик! Яхши гап бор!
Do'stlaringiz bilan baham: |