Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

Биринчи чол, отга беда сол,
Отинг емаса, чайнаб сол.
Аввалига алам қилиб юрдию Маъсуда опа бизни 
юпатди:
– Ўзлариям бултур биринчи чол эди, қўяверинглар!
Ўшандан буён танаффусда иккинчилар билан 
ўйнамаймиз. Ўзимизнинг ўйинимиз бор. «Мушук – 
сичқон» – қизларнинг ўйини. Биз «Қушим боши...», 
«Ким урганини топ...» ўйнаймиз.
«Ким урганини топ...» – зўр ўйин. Сиз йўлак бур-
чагига борасиз-да, ўнг қўлингиз билан қулоғингизни 
бекитиб, чап қўлингизнинг кафтини ўнг қўлтиғин-
гизга тиқиб, очиб турасиз. Болалардан биттаси қўл-
тиғингиз тагидаги кафтингизга шапатилайди. Қай-
рилиб қарасангиз, камида ўнта бола бош бармоғини 
диккайтириб турган бўлади. Урган болани топиб
бармоғини ушласангиз, ўрнингизга ўзи туриб, кал-
так ейди. Тополмасангиз, ўзингиздан кўринг!
Абдували кўпинча ғирромлик қилади. Тўғри 
топсангиз ҳам, «мен урмадим», деб тураверади. 
Болалар ундан қўрқади. Биринчидан, ҳаммамиз-
дан каттароқ. Иккинчидан, «туя» амакининг дўко-
ни яқин! Бир нима десангиз, дадамга айтиб бера-
ман, сочингни оғритиб олади, деб қўрқитади.
... Бугун ҳам ғирромлик қилган эди, бопла-
дим. Ҳеч кимдан қўрқмайдиган Абдувалини мен 
йиғлатдим.


339
Мактабдан келиб, чой ичишим билан ойим 
ялинди.
– Музаффар, жон болам, қорнинг тўйган бўл-
са укангни ўйнатиб кел. Биқиним оғриб кетяпти. 
Бирпас чўзилай...
Ойимнинг биқини тез-тез оғриб туради. Ўша-
нақа пайтда кўзига ҳеч нима кўринмайди, икки 
букчайиб қолади. «Қора аммам»нинг айтишига қа-
раганда, уруш пайтида ойимни Алвасти кўприк 
тагида ажина чалган экан. Ўшандан бери ўқтин-
ўқтин биқини оғрийдиган бўлиб қолган. Ажина 
чалганига ўн йилдан ошиб кетган бўлсаям ҳалига-
ча асорати қолганмиш.
Ойим, укангни ўйнат, дейдию мен йўқ дерми-
дим? Жон дейман-да! Омонни ўйнатиш дегани 
ўзимнинг ўйнаганим эмасми? Кўчага қочишга 
баҳона тополмай турибман-ку!
Ҳужрага югуриб кириб, эски сандал орқасига 
яшириб қўйган ланкамни топдим. Куз охирлаб, 
салқин тушгандан бери ланка тепиш ўйин бўл-
ган. Биламан. Абдувалидаям ланка бор. Бир эмас 
– учта. Аммо уники эчки пўстагидан. Эчкининг 
ланкаси яхши учмайди, жуни қийшиқ. Меники 
қўйнинг терисидан. Ҳов ўшанда Омоннинг бе-
шик тўйига сўйилган қўйнинг пўстагидан ойимга 
билдирмай қирқиб олиб, ланка ясаганман. Жуни 
узун. Тагига бир эмас, иккита уч тийинлик чақани 
сақич эритиб ёпиштирганман.
Укамни кўтариб, Абдувалиларникига бордим. 
Чўнтакда – ланка! Абдувалиям жон деб турган 
экан. Долонида роса ланка тепдик. Омон яхши бо-
ла-да! Йўлак бурчагига, эски намат устига ўтқизиб 
қўйган эдим, йиғламадиям. Фақат битта айби бор-
да! Орқаси билан секин-секин сурилиб девор таги-
га боради-ю, кесак ушатиб дарров оғзига тиқади. 


340
Билинтирмасдан еб олади. Лаби лой бўлганидан 
сезиб қоламан. Бугун ҳам икки марта қўлидан да-
накдек-данакдек кесакни олиб ташладим. Шунда-
ям йиғламади. Лой босган тилини чиқариб, кем-
шик тишларини кўрсатиб илжайиб қўйди.
Ўйин айни қизиганда, Абдували яна ғирромлик 
қилди. «Малай» бўлиб ланкани ташлаб бораётган 
эди. Ланкани қийшайтириброқ отганди, таги кўч-
ган этигим билан тепдим. Ланка узоқ кетмади.
– Тегмади! – деди Абдували чапак чалиб. – Тег-
мади, галинг ўтди!
– Тегди-ку! – Аламимдан чийиллаб юбордим. – 
Ана, нарига тушди-ку!
– Тегмади. Галинг ўтди. Бошқатдан ўйнаймиз!
Алам қилиб кетди.
– Тегди-ку! – дедим бақириб. – Тегди-ку!
– Тегмади! Тегмади! – Абдували энгашиб ланка-
ни олмоқчи эди, елкасидан итариб юбордим.
– ўирром! Сариқмашак!
Абдувалининг сап-сариқ сочлари ҳурпайиб кет-
ди. Ланкани юлқиб олиб, бир отган эди, йўлак бур-
чагида ўйнаб ўтирган Омоннинг бошига тегди. 
Укам чириллаб йиғлаб юборди.
– Укамни нега урасан? – дедим бақириб. – Нега 
урдинг?
– Етти қорин! Етти қорин! Ажаб қилдим! Баттар 
бўлсин!
Аламимга чидолмай қолдим. Чирқиллаб йиғла-
ётган укамга раҳмим келиб кетди. Абдувалининг 
юзига мушт туширдим. Ўрта бармоғим шунақан-
ги сирқиллаб оғридики, кўз олдим қоронғилашиб 
кетди. Аммо Абдували юзини икки қўллаб чангал-
лаганча «Ойи!» деб чинқириб юборганини кўрган 
заҳоти қўлимнинг оғриғини унутдим.
– Ойи! – деди Абдували инграб. Бурни қонаб 
кетди.


341
Ҳовли томондан ойисининг жаҳлдор овози келди.
– Отасининг молини талашадими булар-а? Қа-
раб кўр, Мавлу!
Қўрқиб кетдим. Ланкани ҳам ташлаб, йиғлаб 
ўтирган укамни кўтараётган эдим, Абдувалининг 
Мавлуда опаси чопиб келди.
– Нега урасан, укамни, башаранг қургур! – деди 
сариқ юзи қип-қизариб.
Йиғлаётган Омонни кўтариб оларканман, ба-
ланд келдим.
– Нега ўзи укамни уради?
– Шу сенинг укангми, оғзингдан қонинг келгур! 
– Мавлуда дағдаға билан устимга бостириб келди. 
– Ўгай укангга жонинг шунчалик ачидими, етимча 
– етти кулча! Тур йўқол!
Омонни кўтарганча кўчага югурдим. Мавлуда 
бурнидан қон оқиб йиғлаётган Абдувалининг бо-
шига борди.
– Шу шумқадамдан бошқа ўртоқ қуриб қолган-
ми, жувонмарг! – деб укасининг бошига муштлага-
нини узоқдан кўриб қолдим.
Уйга келгунимча Омон овуниб қолди. Қулоғим-
ни чўзғилаганча оғзидан сўлак сачратиб «дзз» деб 
ўзича «ашула» айтишга тушди. Мени от, қулоғим-
ни жилов деб ўйласа керак-да.
Мавлуда опа мени нимага «етимча» деди? Э, 
гапиравермайдими? Укасини урганим алам қил-
ган-да? Яхши бўлди. Абдували энди ғирромлик 
қилмайди. Фақат ланкам қолиб кетгани чатоқ бўл-
ди-да. Қўлим ачишиб оғрияпти. Бари бир, ойимга 
айтмайман. Уришганимни эшитса хафа бўлади.
Уйга кирсам, ойим азза-базза кўрпа-тўшак қи-
либ ётиб олибди. Авваллари биқини оғриганида 
бир-икки кун инқиллаб юрарди-ю, бунақа ўралиб 
ётмасди.


342
Қўрқиб кетдим. Ёнига Омонни қўйишим билан 
ойимга тармашди.
– Жим, – дедим қўлидан тортиб. – Уйғотиб юбо-
расан!
Омон гапга тушунармиди? Йиғлаб юборди.
Ойим дарров кўзини очди. Терлаб кетибди. Кўр-
падан қўлини чиқариб, Омонни бағрига босди. 
Бир қўли билан бошимни силаган эди, пешонамга 
чўғ теккандек бўлди.
– Нима қилди? – дедим юрагим увишиб.
– Ҳеч нима қилмайди, болам! – У жилмайишга 
уринди. – Буйрагим оғрияпти. Ҳозир... – деди-да, 
қаддини ростламоқчи эди, оғриқдан юзи буришиб 
кетди. – Майли, – деди инграб. – Ҳозир ўтиб кетади.
ЎН САККИЗИНЧИ БОБ

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish