25
II.
БОБ.
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙНИНГ “МИНЕРАЛОГИЯ” ВА “ГЕОДЕЗИЯ”
АСАРЛАРИДАГИ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ҲИССА ҚЎШГАН ИЖТИМОИЙ-
ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ.
2.1.
Берунийнинг “Минерология” асаридаги ижтимоий-фалсафий
ғояларининг акс этиши.
Абу Райҳон Беруний ҳамма фанларни – астрономия, математика,
география, геология, тарих, фалсафа, филология фанларини мукаммал
эгаллаган олим эди. Шу билан бирга, у шаир ва йирик этнограф ҳамдир.
Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” ва “Ҳиндистон”
асарларини асосли равишда этнографияга оид асар, деб мулоҳаза қилсак
бўлади. Этнографияга оид кўпчилик материаллар унинг “Минералогия”,
“Геодезия” асарларида ҳам учрайди. Бу тасодифий эмас. Беруний юқорида
номлари келтирилган асарларда этнографик малумотлар келтирар экан,
оғзаки адабиётдан, Шарқ халқлари анъаналарини тасвирловчи ҳхалқ
ҳикояларидан ва, ниҳоят, ўзининг шахсий кузатишларидан кенг
фойдаланган
18
. Олимнинг асарларида халқларнинг иқтисодий ҳаётий, халқ
намояндалари, қишлоқ хужалик фасллари, халқ урф-одатлари,эътиқодлари
ҳақида ажойиб материаллар учрайди. У ўз асарларида юздан ортиқ халқ ва
қабилалар номларини келтиради. Буларнинг ҳаммаси Беруний асарлари бой
этнографик манбалар хазинаси эканлигининг шоҳидидир.
Беруний асарларида келтирилган ҳамма этнографик маълумотларни
битта мавзуга сиғдириб бўлмайди, албатта. Шунинг учун айрим этнографик
масалалар –халқлар ва қабилалар, уларнинг анъаналари, одатлари,
эътиқодлари, маросим-таомлари, исломгача бўлган даврдаги динлари,
умуман, ўзбек халқининг этногенези ва тарихий этнографиясига бевосита
оид бўлган масалалар устида фикр юритиш мақсадига мувафиқдир.
18
Толстов С.П. Беруни и его “Памятники минувших поколений”. Абу Райҳан Беруни. Избранные
произведения. Т.,1. стр.15.
26
Ўзбек халқининг ўтмишини ўрганишда Берунийнинг ўрта Осий
халқлари, хусусан, ўрта асрларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яшовчи
халқлар ва қабилалар, ҳоразмликлар, суғдийлар ва туркий тилларда
сўзлашувчи халқлар ҳақида маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Беруний
асарларида туркий халқларнинг бир неча гуруҳларини – Мовароуннаҳр
турклари (қорахонийлар), шимолий турклар (ўғузлар, кимаклар, қирғизлар ва
бошқалар), шарқий турклар ва Чу дарёси водийси, Хўтан, Тибет, Афғонистон
ҳудудида жойлашган туркларни тилга олади. Унинг асарларида қарлуқлар,
печенеклар (бижанак) ва бошқа қабилалар ҳаётига оид ажойиб материаллар
учрайди. К. Шониёзовнинг фикрича
19
, Абу Райҳон Беруний этнографияга оид
маҳсус асар ёзмаган. Лекин у келтирган материаллар Ўрта Осий
халқларининг ўрта асрлардаги жойлашиши ва уларнинг ҳаётини ёритиш учун
етарли манбадир.
Беруний табиатшуносларга фақат табиат ҳодисаларини мунтазам
кузатиб бориш, уни кўриш, эслаб қолишгина эмас, балки илмий текширишда
тиришқоқлик бу иш билан кўпроқ шуғулланиш, яъни тажриба қилиш
кераклигини тавсия қилади. Чунки Беруний Ўрта Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда
амалий фанларнинг асосчиларидандир. Шу билан бирга, у мантиқий
хулосаларнинг аҳамияти зўрлигини табиат ҳодисаларини билишдаги
аналогияларни таъкидлаб кўрсатган эди. Демак, Беруний билиш билан ақлий
билиш тушунчасини бирга, бирликда кўриш йўлида турган деса бўлади.
Беруний ўз даврида тажрибавий билимларни пухта эгаллаган
олимлардан бўлиб, бу унинг табиий-илмий ва фалсафий қарашларининг
муайян томонларини аниқловчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Беруний
меросини тадқиқ қилувчи кўпгина олимларнинг эътирофича, у ўз даврининг
ажойиб тадқиқотчиси ҳамда табиатни зийраклик билан кузатувчи олими
бўлган. Берунийнинг турли фанлар соҳаси бўйича қўлланган тажрибавий
услуби нақадар фойдали эканлигини “Минералогия” асарида яққол
кўришимиз мумкин. Берунийнинг минералогик меросини ўрганувчи рус
19
Беруний ва ижтимоий фанлар. Т., “Фан”, 1973,128-136-бетлар.
27
олимларидан бири Г.Т.Леммлейн унинг минералогияда қўллаган услуби
тўғрисида гапириб: “Мантиқий тузилишларни кузатиш ва тажрибада
аниқлашни талаб этувчи илмий услуб ҳамда ҳозирги замон фанининг
қоидаларига жавоб берувчи усул”дир, -дейди. Г.Г. Леммлейн ўз фикрини
давом эттириб: “Беруний даврида тажрибавий фанлар маълум тараққиётга
эришган эди ва тажриба услуби биринчи маротаба сезиларли даражада
табиатшунослик амалиётига кираётган эди”-дейди.
Умуман, Берунийнинг табиий-илмий мероси, аниқ фанлар бўйича
кўтарган муаммолари ўз даврида оламнинг умумий манзарасини яратишда,
яъни фалсафий дунёқараш шаклланишида катта аҳамиятга эга бўлди.
Масалан, унинг астрономия, геология, минералогия, биология каби кўпгина
фанлар бўйича кўтарган масалаларида буни яққол кўриш мумкин.
Бу ерда Беруний табиий-илмий қарашларининг фалсафий қарашлари
билан қўшилиб кетиши ҳамда биринчисининг иккинчисига бевосита таъсири
кўринади.
Франция олими Карра де Вю ўз вақтида Беруний илмий тадқиқотлари
натижаларини математика нуқтаи назаридан умумлаштириб, ишлаб чиқиши
унинг илмий тафаккурининг муҳим хусусиятларидан биридир, деб айтган
эди. Беруний математика соҳасига, жумладан тригонометрияга кўпгина
янгиликлар киритган эди, баъзи тадқиқотчилар уни ҳатто тригонометриянинг
мустақил фан сифатида танилишига асос солган олим, деб ҳисоблайдилар.
Берунийнинг машҳур табиатшунос сифатидаги муҳим хусусиятлари
унинг фалсафий қарашларининг шаклланишида муҳим роль ўйнади.
У кўплаб фалсафий масалаларни ҳал қилишда табиатшунослик ва аниқ
фанларга асосланган.
Беруний дин ҳақиқатини фан ҳақиқатига аралаштирмаслик ҳақида
гапириб. “... ўзлари билмаган табиий ҳодисалар сабабини билишни
тангрининг илмига ҳавола этувчи”ларни танқид қилади.
Беруний “Оддий жавҳарлар пайдо бўлиш ва йўқ бўлишни билмайди”
деган ғояни илгари сурган. У оламнинг Аллоҳ томонидан яратилганлигини
28
эътироф этади. Абадийлик биринчи сабаб билан боғлиқдир, чунки у яратувчи
умрини англатади. Мутафаккирнинг тараққиёт, қонуният, зарурият ва
тасодифият тўғрисидаги мулоҳазалари алоҳида аҳамиятга моликдир
20
.
Берунийнинг асарларида билиш масалалари муҳим мақомга эгадир.
Билишга бўлган қизиқишнинг иккита сабаби бор. Биринчидан, бу ўзига хос
лаззатдир. Иккинчидан, билишдан мақсад одамлар эҳтиёжларини
қондиришдир. Билиш сезгилар етказиб берган маълумотлардан бошланади.
Улар билишнинг юқори босқичи ақлий билиш учун ўзига хос кўмакчи ва
асос бўлиб хизмат қилади. Билимнинг чинлиги кузатув ва синов тажриба
орқали белгиланади. Улар туфайли ашёларнинг муҳим жиҳатлари
ўрганилади, уларнинг миқдорий томонлари аниқланади, билиш жараёнининг
самарадорлиги ошиб боради. Инсон табиат ходисаларини билишга бўлган
интилишда икки нарсадан илҳомланади. Улардан бири азалдан берилган
абиий қизиқиш, барча нарсалар мазмун-моҳиятига етиб боришга
интилишдир. Иккинчиси эса, билиш туфайли қолга киритилган ютуқлардан
манфаатдорликдир. Унинг фикрича, “Агар фанга асосланиб бўлмаса, ундан
воз кечиш лозим”
21
.
Беруний қарашларида намоён бўлган икки қарама-қарши ғоялар, яъни
бир томондан, дунёнинг яратилганлигини инкор эта олмаслик, иккинчи
томондан, эса табиатни мустақил деб билиш Берунийнинг табиатшунос
сифатида дунёни ва табиатни тушунишда маълум даражада деистик (Деизм-
бу диний-фалсафий қараш бўлиб, унга кўра, худо дунёни яратиб қўйиб,
бошқа унинг ишларига аралашмайди) йўналишга мойиллигини кўрсатади
22
.
Худо дунёни бутунлигича яратади ва азалдан маълум қонунларни беради.
Ана шу қонунлар туфайли табиий куч, яъни табиат ҳаракат қилади. Лекин
кейинчалик Беруний ҳатто деизм қобиғининг торлигини сезади ва моддий
дунёнинг абадий мавжудлигини тан олишнинг зарурлигини ҳис этади. Бу
фикрининг исботини у Қуръондан ҳам топади.
20
Фалсафа асослари.-Т.: Ўзбекистон, 2005.-Б.74.
21
Фалсафа асослари.-Т.: Ўзбекистон, 2005.-Б.74-75.
22
Деизм-бу диний-фалсафий қараш бўлиб, унга кўра, худо дунёни яратиб қўйиб, бошқа унинг ишларига
аралашмайди)
29
Беруний ўзининг “Минерология” асарида унсурларнинг Ерга оддий
интилиши тўғрисида эмас, балки барча оғирликларнинг Ер марказига
тортилиши ҳақида фикр юритади. Берунийнинг Ибн Синога билдирган
эътирозларида муҳитнинг оғирлигини эътироф этиши бу фазо жисмлари
билан Ер ўртасида тортилиш кучлари борлигини тан оладиган фикрга
яқинлашганлигини кўрсатади.
Берунийнинг бошқа дунёлар мавжудлиги тўғрисидаги тахмини унинг
фалсафий ютуқларидан бири ҳисобланади. Беруний бошқа дунё ҳақида фикр
юритар экан, бошқа моддий дунё эҳтимол бизнинг дунёмиз сингари табиий
хусусиятларга эга бўлиб “ҳаракат йўналишлари бизнинг дунёимиздаги
сингари табиий хусусиятларга эга бўлиб ҳаракат йўналишларидан фарқ
қилади”, дейди.
Ибн Сино Берунийнинг бошқа дунёлар ҳақидаги ғоялари беҳисоб
дунёларнинг борлигини тасдиқловчи мантиқий хулоса олиб келади, бу эса
сафсатадир, деган бўлса, унга қарши Беруний “Агар сафсатачилар деган ном
уларга шу сабабдан берилса, унда мен ҳам бу номни олишдан бош
тортмайман”-дейди
23
.
Берунийнинг муҳим хизматларидан яна бири шуки, у Ер ҳаракати
тўғрисидаги масала устида тўхтаб, геоцентрик (дунёнинг маркази Ер деювчи
таълимот) ва гелиоцентрик ( дунёнинг маркази Қуёш деб ўргатувчи
таълимот) тизимларининг геометрик нуқтаи назаридан тенглиги масаласини
кўтариб чиқди. Беруний Ер айланиши масаласига геометрик ва физик нуқтаи
назардан қарайди. Берунийнинг фикрича, геометрик нуқтаи назардан икки
назарият тенг ҳуқуқли бўлса, ундан ташқари Ер ҳаракатининг тан олиниши
айрим қийинчиликларни ҳал этса, ундан бу фойдалидир. Беруний Ер
ҳаракати таълимотидан келиб чиқувчи барча хулосаларни аниқлашда қатор
тадқиқотлар олиб борди. Ер билан жисмлар ўртасида ўзаро тортилиш
кучларининг мавжудлигини эътироф этди. Шунингдек, Беруний Ер
ҳаракатини тан олган ҳолда қатор муҳим муаммоларнинг ечилишини талаб
23
Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихидан.- Т.:Ўзбекисон, 1995. –Б.75.
30
қилувчи масалани қўяди. У шунингдек, Ернинг экватор бўйлаб ҳаракат
тезлигини ҳисоблаб, ундан келиб чиқувчи тезликнинг ҳақиқий катта
ҳажмларига ўзи ишонмай қолади. Лекин у кўрсатган Ернинг айланиш
тезлиги умуман ҳозирги замонда ҳисоблаб чиқилган тезликдан деярли фарқ
қилмайди. Бу Беруний замонаси ва айниқса, кейинги даврлар учун ниҳоятда
катта аҳамиятга эга бўлган. Беруний физика нуқтаи назаридан Ер ҳаракатини
тан олмаган бўлса ҳам, унинг бу соҳадаги илмий ишлари объектив равишда
келажакда Қуёшнинг бутун олам марказида туриши, кейинчалик оламлар
кўплиги ҳақидаги қарашларнинг тантана қилишига ундаган деб ҳисоблаш
мумкин.
Беруний ўз ижтимоий қарашлари акс эттирилган маҳсус асарлар
қолдирмаган. Шунга қарамай, олимнинг кўпгина қомусий асарларида у ёки
бу ижтимоий масалалар бўйича ўзининг нуқтаи назарини изҳор этишга ёки
улар юзасидан танқидий фикрлар айтишга ҳаракат қилган.
Беруний илмий фаолиятининг дастлабки давриданоқ ижтимоий-тарихий
масалаларни зўр қизиқиш билан ўргана бошлади. Масалан, “Ал-осор ал-
боқия” асарида Берунийнинг ўзи эътироф этишича, “Оқ кийимликлар” ва
қарматийлар хабарлари ҳақида китоб” номли китобини ёзган. Мазкур асар
ўрта аср Шарқида тараққийпарвар ижтимоий ҳаракатлардан бири бўлган
қарматийларга бағишланган. Беруний, шунингдек Хоразм тарихига оид
махсус асар яратган. Афсуски унинг бу тарихий-ижтимоий масалаларга оид
айрим асарлари бизгача етиб келмаган.
Тўғри, Беруний Фаробий каби ўзининг ижтимоий қарашлари бўйича бир
бутун яхлит ижтимоий таълимот яратмаган. Бироқ унинг фикр-мулоҳазалари
ва умумлашмалари шунинг учун ҳам қимматлики,олимнинг фикрлари, бир
томондан, Ўрта Осиё, қадимги юнон ва ҳинд мутафаккирларининг илғор
анъаналарини ижодий ривожлантирган.
Беруний томонидан ““сабабларнинг сабаби” инсон ва инсоният
жамиятининг юзага келиши масаласининг қўйилиши диққатга сазовор”.
“Қадимги тарихларнинг энг аввалгиси ва энг машҳури башариятнинг
31
бошланишидир. Беруний кишилик жамиятининг пайдо бўлиши ҳақида ақлга
асосланиш қарашида турганини кўрамиз. У бу воқеалар содир бўлган давр
номалум, бу ҳақдаги маълумотлар мазкур саволни ечишга етарли эмас, деб
билади, бундай мавқеда туришнинг ўзи унинг бу масалага табиий равишда
ёндошганлигидан далолат беради. Оламнинг мавжудлиги масаласига
келганда Беруний эҳтимол у бир неча минг миллион йиллардан бери мавжуд
бўлгандир, деган тахминларни айтади.
Беруний инсонлар ўртасида тафовут борлиги ҳақида гапирар экан, у
фақат ташқи фарқлар тўғрисида фикр юритади. Унинг фикрича,
кишиларнинг ички тузилиши барчада умумийдир. Ана шу нуқтаи назардан
халқларнинг турли аждодларидан пайдо бўлган деган эҳтимолни бутунлай
рад этди. У инсон билан маймун ўртасида ўхшашлик борлигини
таъкидлайди: “Улар аъзоларнинг ўхшашлиги билан, ташқи кўринишлари ҳам
ўхшаб кетади.
Беруний фикрича инсон ҳайвондан ақл билан фарқ қилади. Лекин
мутафаккир инсоннинг ҳайвондан тубдан фарқ қиладиган бу хусусияти
қандай пайдо бўлганлигини тушунтирганда, худога мурожаат қилиб,
инсонни худо азалдан шундай яратган, дейди.
У инсоннинг жисмоний тузилиши ва бутун ҳаётини аниқлашда
географик омилнинг роли ҳақида ажойиб фикрларни айтади;
“...(одамлар) тузилишларининг ранг, сурат, табиат ва ахлоқда турлича
бўлиши насабларнинг турличалигидан эмас, балки тупроқ, су, ҳаво ва ер
(одам яшайдиган жой)ларнинг турличалигидан ҳамдир”.
Мутафаккирнинг инсон ҳаётида ва жамиятда географик омилнинг
муҳим ролини эътироф этиши ўз даври учун катта аҳамиятга эга эди.
Берунийнинг руҳий ва моддий эҳтиёжларнинг роли ҳақидаги фикри ҳам
ўша давр учун ниҳоятда қимматли фикр эди. У жамият юзага келишида
кишиларнинг моддий эҳтиёжининг ролини кўра олди. Эҳтиёжлар (овқат,
кийим-кечак, ва ҳ.к) қондирувчи заруриятлар каби моддий омиллар
инсонларни биргаликда яшашга даъват этади. “Эҳтиёжлар турли-туман ва
32
сон-саноқсиздир. Фақат уларни бир қанча кишилар биргаликда таъминлай
олишлари мумкин. Бунинг учун кишиларда шаҳарлар ташкил этиш
зарурияти туғилади”. Беруний, одам эҳтиёжининг кўплиги, ҳимоя қилиш
қуролига эга бўлмаганлиги, бир-бирини душмандан ҳимоя қилиш зарурлиги,
ўзини ва бошқаларни таъминлаш учун бирор ишни бажариши лозим
бўлганлиги туфайли ўз қариндош-уруғи билан жамиятда бирлашишга
мажбур бўлган, деган хулосага келади. Уларнинг биргаликда турмуши
инсонни ҳақиқий қудратга, унинг эҳтиёжларини қондиришга олиб келмайди,
бунинг учун меҳнат қилиш ҳам зарурдир.
Беруний фикрича, ақл, меҳнат, эркин танлаш инсоннинг ҳаётини ва
ижтимоий ҳолатини белгилайди. Беруний инсон бошқа одамларнинг бахт-
саодати ҳақида доим ўйлаши керак дейди ва шундай ёзади: “Муайян.
вазифаларни бажариш зарурияти инсон фаолиятининг бир умрга яшаш
қоидасидир”. Бу фикрни давом эттириб инсоннинг қадр-қиммати ўз
вазифасини аъло даражада бажаришидан, шунинг учун ҳам инсоннинг энг
асосий вазифаси ва ўрни меҳнат билан белгиланишидан иборат эканлигини
таъкидлайди. Зеро, инсон ўз ҳоҳишиги меҳнат туфайли эришади.
Бинобарин у “инсонларнинг мақсад ва ниятлари ҳар хил бўлгач санъат
ва ҳунар ҳам турлича бўла бошлайди” –дейди. Бу эса меҳнатнинг
тақсимланишига олиб келади деган фикрни олға суради.
Шуниси қизиқки, Беруний пулнинг келиб чиқишини даставвал меҳнат
тақсимоти билан боғлиқ деб билди. Унинг фикрича инсон ўртасида олтин ва
кумуш сифатида пулнинг муомалада бўлиши махсус қимматга эга эмас,
чунки улар инсоннинг ҳеч қандай эҳтиёжини қондира олмайди. Фақат
айирбошлаш туфайли пуллар қийматга эга бўлади. Жамиятда пул фақат
ўлчов сифатида, умумий эквивалент сифатида аҳамиятга эга, чунки булар
пулнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Лекин, бу уларнинг табиати ҳамда
маълум табиий қонун асосида бўлмай, балки шартли келишув туфайли содир
бўлган. Чунки уларнинг иккиси ҳам (олтин ва кумуш) даставвал ўз мазмуни
билан инсонни на тўйдиради, на чанқоғини қондиради, на зўрлик ёки зулум
33
хавфидан қутқаза олади. Пулнинг нотўғри ишлатилиши туфайли ёвузлик
келтирувчи бойлик юзага келади. Ўз навбатида бу мажбурий меҳнатни
келтириб чиқаради. Беруний фикрича, пул туфайли фақат турли товарлар
айирбош қилинмай, балки бегона куч ҳам ёлланади. “Бири иккинчисини
ёллайди, яъни бир киши иккинчисига адолатли шартнома туфайли доимо
ишлаши керак, бунинг эвазига у мукофатланади”. Ёлланма меҳнатни
тушунишда Беруний янада илгари кетиб, унда фақат одил шартномани
кўрибгина қолмайди, у ҳар қандай мажбурий меҳнатга қарши чиқиб,
қўйидагиларни ёзади: “Зўрлик ва ёллаш орқали амалга ошадиган мажбурни
меҳнат доим тўғри эмас”.
Беруний подшолар “эркин бўйсунишни” қўрқув ва зўравонлик йўли
билан бўйсундиришга айлантирганларига қайд этади.
Маълумки, ўрта аср мутафакирлари ўзларининг энг эзгу орза-
умидларини адолатли шоҳ зиммасига юклаган эди. Шу мақсадда
ҳукмдорларни инсоф ва адолатга даъват этдилар, шу йўл орқали мамлакатда
адолат ва тенглик ўрнатмоқчи, инсониятни зулм ва истибдоддан халос
этмоқчи бўлдилар. Бундай йўлни Фаробий, Навоий кейинчалик Беруний ҳам
тутди. Чунки улар феодализм даврида яшаб, бошқа йўлни кўра олмадилар ва
кейинчалик у (ҳукмронлик) бошқа шунга лойиқ бир кишининг қўлида
тўпланиб, авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўта бошлайди, деб ўйландилар.
Подшолик мансаби меросга айланганини кўрган Беруний инсоннинг
жамиятда тутган ўрни наслнинг қадимийлиги, авлод-аждодларнинг
хизматлари билан белгиланишига қарши чиқади ва кимки ўзининг марҳум
қариндош уруғи ва бувалари орқали мансабага эришаман деса, ўзи
марҳумдир, лекин марҳум авлодлари барҳаёттир, дейди.
Беруний жамиятни бошқаришда жамият подшога хизмат қилмай, балки
подшо жамиятга хизмат қилиши кераклигини тушунган ҳолда:”идора қилиш
ва бошқаришнинг моҳияти азият чекканларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,
бировларнинг тинчлиги йўлида ўз тинчлиги йўқотишдан иборатдир”,-дейди.
34
Берунийнинг фикрича, табиатдан бошқаришга мойил бўлган ҳоким ўз
фикри ва қарорларида қатъий бўлиши, ўз ишларини амалга оширишда
файласуфларнинг қонунларига Александр Македонский Аристотелнинг
фалсафий донишмандлигига амал қилганидек, бўйсунуши, шоҳнинг ўзи ҳам
“яратувчанлик онгига” эга бўлиши кўпроқ деҳқонлар ҳақида қайғуриши
керак. “Зеро, подшоҳлик деҳқончиликсиз яшай олмайди”. Одил ҳокимнинг
асосий вазифаси олий ва паст табақалар, кучлилар ва кучсизлар орасида
тенглик, адолат ўрнатишдан иборатдир. Ҳокимнинг муҳим вазифаларидан
бири тараққиятига, олимларга ғамҳўрлик қилишдир. Беруний бунга
афсонавий пешдодийлар сулоласини мисол қилиб келтириб, бу сулола
вакиллари “янги шаҳарлар қурдилар, конларга асос солдилар, ер юзида
адолат барпо этдилар”, дейди.
Беруний ўзининг орзу-умидларини одил ҳокимлар билан боғлаган
бўлса-да, лекин идеал шоҳ ўша даврда топилмаслигини ва бўлиши ҳам
мумкин эмаслигини ҳис этди. У жоҳил ва золимларнинг мавжудлиги туфайли
зулм ва зўровонлик кучаяди, бойликка хирс қўйилади, деб таъкидлайди.
Беруний ўз даврининг энг кўзга кўринган илм-фан ҳомийси эди. У
мамлакат равнақини фан равнақида кўра билди. Илм-фан саҳоватли
хизматни ўташи мумкин деб ҳисоблади. У шундай ёзади: “Менинг бутун
фикри-ёдим, қалбим – билимларни тарғиб қилишга қаратилган, чунки мен
билим орттириш лаззатидан баҳраман бўлдим. Буни мен ўзим учун катта
бахт деб ҳисоблайман.
Профессор Г.Г. Леммлейнинг (1962 йи лкузида вафот этган) Беруний
“Минералогия”си ҳақида айтган гаплари катта илмий қизиқиш уйғотади: Абу
Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Берунийнинг “Китоб ал-жамоҳир фи-
маърифат ал-жавоҳир” номли асари ўрта аср минералогик билимларининг
жуда катта тўплами бўлгани учунгина аҳамиятли эмас, бу китоб
сатрларининг ё у, ёҳуд бу жойида муаллифнинг сўзларига дуч келамиз.
Муаллифнинг бу сўзларида олимнинг илмий методи, табиат ҳақидаги
фикрлари, дунёқараши баён этиладики, бу фавқулодда аҳамият касб этади.
35
Беруний қадимги ва замондош муаллифлар ижодидан шундайича кўчириб
олмайди, у жуда кенг адабиёт материаллари, ўзининг шахсий кузатишлари,
қимматбаҳо тошлар билимдонлари, ҳунармандлар орасидан тўплаган
тажриба ва ривоятларнинг тавсифини ҳам қўшади”
24
.
Беруний фикрича, инсоннинг энг олий бахти билишда, чунки у ақлга
эга. Бахт ана шу нуқтаи назардан тушунилсагина жамиятга тинчлик ва
фаровонлик келтиради. Инсоннинг олий фазилати эса бошқалар ҳақида,
айниқса, камбағаллар ҳақида ғамҳўрлик қилишдан иборатдир. Ўрта асрнинг
буюк олими халқларнинг дўст, иноқ, иттифоқ бўлиб яшаши учун курашиб
келди. У инсониятга, у яратган фан ва маданиятга қирғин келтирувчи
урушларни қаттиқ қоралади. Беруний маданий ҳамкорлик ва илм-
маърифатнинг кенг тарқалишига катта эътибор берди. Шундай қилиб,
Берунийнинг жамият ва инсон ҳақидаги қарашлари асосида чуқур
инсонпарварлик ётади.
Берунийнинг Навруз байрами ҳақидаги фикрлари ҳам диққатга
сазовордир. Бу байрам янги йилнинг биринчи ойининг биринчи куни, яъни
бизнинг йил ҳисобимиз билан ҳар йили 21-март куни нишонланган. Наврўз
байрами баҳор ойига – қишлоқ хўжалик ишларининг бошланишига тўғри
келган. Навруз байрами маросими бир неча кун давом этган. Лекин унинг
биринчи ва олтинчи кунлари ниҳоят тантанали ўтказилган.
Беруний келтирган фактларга қараганда, Навруз қадимий асрларда
дастлаб форс халқлари орасида тарқалган бўлиб, кейинчалик Ўрта Осий ва
Яқин Шарқ мамлакатларига ҳам ёйилган. Наврўз байрами маросими қадимий
илк ўрта аср ва ўрта асрда Хоразм, Тоҳаристон, Фарғона ҳудудларида ниҳоят
катта тантаналар ва дабдабалар билан ўтказилган.
Энг ажабланарли ҳол шундаки, бу нарса тўғрисидаги ривоят жуда кенг
тарқалган ва аъёнлар миясига шундай жойлашганки, шуни деб, ҳақиқатдан
24
Лейммлейн Г.Г., Минералогические сведения, сообщаемые в трактате Беруни. В кн: Абу-р-Райхан
Бируни, Собрание сведений для познания драгоценностей (Минералогия), М., Изд-во АН СССР, 1953,
стр.292.
36
қаноат топа олмай, улар уришадилар ҳам.
25
Туркий халқларда ёмғир, дўл,
қор, бўрон тоши “яда” (нефрит)
26
ёки “жада” деб юритилган. Бу тўғрида
Берунийдан ташқари, ўрта асрнинг бошқа муаллифлари, хусусан, Х аср
географи Ибн ал-Фақиҳ
27
ҳам ёзган.
Бу тошнинг кучига ишонч Х-ХIII асрларда Туркий тилдаги қабилалар ва
қабила уюшмалари (қарлақлар,ўғузлар ва ҳ.қ.) ўртасида кенг тарқалган. Абу
Райхон Беруний асарларида эслатилган айрим халқлар қабилалар ҳақидаги
маълумотлар, уларнинг баъзи анъаналари ва урф-одатлари, афсункорлик
тасаввурлари бугунги кунда ҳам аҳамиятини йўқотган эмас.
Ўрта Осиё Ер юзининг қадимий сиёсий, иқтисодий ва фан-маданият
марказларидан биридир. Ўрта осиёликлар, айниқса, хоразмликлар дунё
тарихи, инсоният цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган, сўнмас ёдгорликлар
яратган олимларни тарбиялаб берган диёрдир.
Шулардан бири Абу Райхон Берунийдир. У шарқ алломлари ичида энг
сермаҳсул илмий фаолият олиб борган олимлардан ҳисобланади. Абу Райҳон
Беруний илмий фаолиятини 16 ёшидан бошлаб, то умрининг охиригача
илмий асарлар ёзган, жадваллар тузган, табиат ва осмонни кузатган, бошқа
тилдаги асарлар таржимаси билан шуғулланган. XIII аср географи Ёқут
Ҳамавийнинг ёзишича, у Марв шаҳридаги Жомеъ мачитининг
воқифномасида Беруний асарларининг 60 саҳифага майда қилиб ёзилган
рўйхатини кўрган. Беруний бу рўйхатни 65 ёшида бир дўстининг илтимосига
кўра тузган. Ушбу рўйхат “Фихрист” номи билан машҳур. Олимларнинг
фикрича, Абу Райҳоннинг илмий мероси 152 та асарлдан иборат бўлиб,
бугунгача шулардан 30 таси етиб келган, холос.
Олим яратган асарларнинг 70 таси астрономияга, 20 таси математикага,
12 таси географияга ва геодезияга, қолганлари эса физика, минералогия,
тарих, фалсафа, адабиёт, этнография ва бошқа фанларга тегишлидир.
Олимнинг илмий фаолияти шунчалик кенг қамровли бўлганки, Беруний
25
Минералогия. 205-бет.
26
Бартольд В.В. История культурной жизни Туркестана. Сосинения.Т.II.Ч.I. стр.180.
27
Китаби ахбор ал-булдан. Материалы по истории туркмен и Туркмении. т.I. м.-л., 1939,стр.158
37
қизиққан соҳаларни санаб чиқишдан кўра, унинг қизиқмаган соҳаларини
санаб чиқиш осонроқдир.
28
Беруний яшаган давр тарихи тўғрисида шарқшуносларимиз томонидан
кўплаб маълумотлар чоп қилинган. Зеро, олим фаннинг барча соҳаларида
юксак самарали ижод қилган. У Хоразмда фан ва маданият гуллаб-яшнаган
даврда яшаган. Айни шу даврга келиб, Хоразмда илмий фаолият учун жуда
яхши муҳит пайдо бўлганди. Илм аҳлининг қадрига етувчи Маъмун ва илмни
бошқарувчи Абу Райҳон Беруний шу даврда барча Хоразм олимларини
уюштириб, “Маъмун академияси”ни барпо қилди. Бу олимлар орасида Абу
Али ибн Сино, Абу Али Мисқабия, Абу Саҳл Масиҳий, математик Абу Наср
Ироқ, табиб Абул Ҳайр ибн Ҳаммор,адиб ас-Саолибийлар бўлган. Ўша
даврда Хоразмда булардан таш0ари, ўнлаб шоирлар, тарихнавислар ҳам
баракали ижод қилганлар.
“Маъмун академияси”нинг барпо бўлиши, албатта, тасодифий ҳол
эмасди. Ал-Хоразмий давридан бошланган фан-маданият равнақи,
тараққиётининг қонуний натижаси ўлароқ, ушбу илм аҳли жамоаси вужудга
келганди.
Беруний ушбу илм аҳли жамоасига бошчилик қилар экан, жамоанинг
ниҳоятда юксак илмий натижаларга эришишида унинг алоҳида улуши бор.
Унинг кучли салоҳиятли олим сифатида ўзидан олдин яшаб ўтган яна бир
Хоразм фарзанди араб математикаси ва у орқали Европа математикасининг
ҳам, Бартольд ибораси билан айтганда, араб географиясининг асосчиси
бўлган ал-Хоразмий билан кўп ҳамфикрлик томонлари бўлган. Иккала олим
ҳам авваломбор, астрономлар ва математикларди; ҳар иккаласи ҳам бой
илмий-маданий меросга таянадилар ҳамда грек ва ҳинд илмий анъаналарини
қўллайдилар.
Беруний илм тарихида ўлмас “Ҳиндистон” асарини яратган бўлса, ал-
Хоразмий IX асрда Халифатда ҳинд астрономияси ва математикасини
ўрганишининг асосчиси бўлган. Иккала олим ҳам математик ва тасвирий
28
Крачковский И.Ю. V, Арабская географическая литература. Ф. 244-271
38
географияни ўрганишга асосий эътибор қаратган. Иккала буюк олимнинг
қизиқиш нуқталари бир. Бунга калит сифатида уларнинг умумий ватани
тарихи хизмат қилган. Иккала олим ҳам ўзбек фанининг энг буюк
чўққиларидир. Беруний кенг қамровли фаолият билан бошқасидан фарқ
қилади.
Америкалик буюк тарихчи олим Дж. Сартон бутунжаҳон фан тарихида
Берунийни XI асрнинг Леонардо да Винчиси деб атаган. Буюк рус олими
С.В. Толстов эса олимнинг гениаллигини янада юксакка кўтариб, “Италян
олими Леонардо да Винчини “XV аср Берунийси”, Птоломейни “II аср
Берунийси”, десак мантиққа тўғри бўлади” – деб ёзади.
Юқорида айтилганидек, Беруний фан тарихида ўз даврининг энг йирик
олими бўлган. Унинг Ер фанлари соҳасидаги илмий фаолияти, айниқса,
диққатга сазовордир; у Ерни ўрганиш масаласига илмий ёндашган. Ер
юзасининг ҳар бир қисми ўзининг узоқ тараққиёт тарихига эгалиги ҳақида
ёзган. Унинг Амударё водийсининг геологик ўтмиши ва Орол денгизининг
пайдо бўлиши тўғрисидаги қарашлари ўша замоннинг энг илғор геологик
таҳлилларидан бири ҳисоланади. Беруний тоғларнинг пайдо бўлиши ва йўқ
бўлиб кетишини табиий омиллар асосида юз беришини талқин этувчи
назарияни илк бор илгари сурди.
Берунийнинг Ер тўғрисидаги фанлар ривожига қўшган улкан ҳиссаси
“Минералогия”, “Геодезия” ва “Ҳиндистон” номли асарларида келтирган
илмий маълумотлари бўлган. Олим “Минералогия” асарида Ўрта Осиё,
Хитой, Ҳиндистон ва бошқа ўлкаларда маълум бўлган минералларнинг
турлари, уларни аниқлаш услубиятини яратган. Беруний илк бор
минералларнинг солиштирма оғирликларини аниқлаш услубиятини ҳамда
уни аниқлайдиган ускуналарни яратган.
Абу Райҳон Беруний “Геодезия”, “Минерология” номли илмий
асарларида Ер ҳаракати ҳақида фан учун жуда қимматли илмий маълумотлар
келтирган. Олим бу асарларида Ернинг шар шаклида эканлиги, унинг
сиртидаги сувлар “(океанлар сатхи) думбоқ ҳолатдалиги ҳақида ёзган. Ер
39
юзининг турли қисмларида қуруқликлар силжиб, “ҳаракатланиб” туради,
тоғлар ўзгариб туради: гоҳ емирилиб пасаяди, гоҳ яна кўтарилиб чиқади,
деган сатрлари ўша давр учун гениал фикрлар бўлган.
XX асрда Америка олимларининг фазодан туриб олиб борган илмий
кузатувлари Берунийнинг бу фикрларини тўла тасдиқлади. Яъни турли
қитъаларга жуда кучли ёруғлик таратиб турувчи катта-катта машъаллар
ўрнатилиб, фазо кемаларидан кузатув олиб борилган. Бир неча йилги кузатув
машъалларнинг, аниғи машъаллар ўрнатилган қитъаларнинг бир-бирига
нисбатан йилига 1-2 см. Тезликда ҳаракатланишини кўрсатади.
1912 йилда немис олими метеоролог Альфред Вегенер ўзининг
“Континентларнинг пайдо бўлиши номли мақоласида материкларнинг
горизонтал силжиши тўғрисидаги фаразини илгари сурди. Шу тариқа
замонавий фанга материкларнинг силжиши тўғрисидаги назария кириб
келди.
Материкларнинг бу тарзда горизонтал йўналишда силжиб туриш фарази
геологияда мобилизм деб юритилади. Абу Райҳон Берунийнинг ушбу
асарларини чуқур ўрганиш олимларнинг Ернинг геологик ўтмишини тўғри
тасаввур этган, деган хулосани тўлиқ тасдиқлайди. Қитъаларнинг горизонтал
ва вертикал йўналишда силжиши тўғрисидаги тахмин геологиядаги
мобилизмнинг ўзгинасидир. Беруний бу тахминларни Вегенердан 890 йил
муқаддам илгари сурган.
Ушбу асардаги Берунийнинг Ер шарининг шакли тўғрисидаги ажойиб
фикрлари география фанида буюк кашфиётлар даврининг бошланишига
замин тайёрлади. Ушбу таълимот орқали олим география фанидаги қонун-
қоидаларни тўғри йўлга солиб юборди. Олим ўзининг “Минерология”
асарида Ер юзасининг тузилиши ва қуруқликлар ҳақида гапириб, “... Ернинг
чораги маъмурадир. Маъмурани ғарб ва шарқ томондан муҳит океани
(Атлантика ва Тинч океани) ўраб турибди. Бу Муҳит океани, Ернинг обод
қисмини денгизларнинг нариги томонидан бўлиши мумкин бўлган қуруқлик
40
ёки одам яшайдиган ороллардан иккала ёқдан (ғарбдан ва шарқдан) ажратиб
туради...”
Ғарбда номаълум қитъа борлиги тўғрисида ҳинд Берунийшуноси Саид
Ҳасан Бороний бундай ёзган: “Қонуни Маъсудий” асарида тўртинчи
мақоланинг 9-бобида Беруний маъмурани қисқача тасвирлаб туриб, юнонлар
Атлантика соҳилини дунёнинг охири деб билганлар. Улар яқин ороллар
(Канар, Мадейра ва, эҳтимол, Азор)нигина билганлар. Улар Узоқ Шарқдан
нариёқни билмаганлар, деб ёзган. Ернинг шарқий ва ғарбий томонларида
аҳоли яшайдиган жойларнинг бўлишига қаттиқ совуқ ҳам, жазирама иссиқ
ҳам ҳалақит бермайди. Шунинг учун бизга маълум бўлган дунёдан (шарқий
ярим шардан) ташқарида, сувлар билан ерларнинг бўлишини тахмин
қиламиз, дейилган.
Бу билан, ғарбий ярим шарда яхлит бир қуруқликнинг, кейинчалик,
Америка деб номланган қитъанинг мавжудлигини Беруний XI аср бошидаёқ,
яъни европалик олимлардан 450 йилча олдин тахмин қилган ва бу ҳақда ўз
асарларида бир неча бор ёзган эди.
Абу Райҳон Берунийнинг Ер тўғрисидаги фанлар ривожига қўган яна
бир улкан ҳиссаси – Ернинг кичрайтирилган шакли – глобусни ясаганлар.
Олим ясаган глобус аниқ ҳисоб-китоб ишлари натижаси бўлиб, унинг
диаметри тахминан 5м. бўлган. Бу глобус шаҳарлар орасидаги масофаларни
ўлчаш ва шу билан жойларнинг кенглик ҳамда узунликларини белгилаш
учун мўлжалланган.
Шуни таъкидлаш лозимки, бу Шарқ оламидаги дастлабки глобус
бўлиши билан бирга, фан тарихидаги энг биринчи бўртма (релъефи) глобус
ҳам бўлган. Эҳтимол, картография тарихида математик география
принципларига асосан ясалган биринчи глобус ҳамдир. Ўша даврда Ернинг
шакли чигал бўлиб бўлиб турган бир пайтда, олимнинг унинг
шарсимонлигига қатъий ишонган ҳолда, аниқ ҳисоб ишлари асосида
глобусни ясаши фан оламидаги буюк кашфиёт эди.
41
Абу Райҳон Берунийнинг Ер тўғрисида илгари сурган ўша давр учун
инқилобий характердаги ғарбий ярим шарда қуруқликнинг мавжудлиги
тўғрисидаги фикрлари XV-XVI асрларда ҳақиқатга айланди. Ер шакли, унинг
ўлчамлари ва ер модели – глобуснинг ҳақиқатга яқинлиги кейинчалик фанда
тўла тасдиқланди. Буларнинг барчаси Берунийнинг планетамизнинг ўша
даврда номаълум бўлган қисмларини топиш йўлидаги илмий жиҳатдан жуда
қимматли бўлган назарий хизматидир.
“Минерология” асарининг қимматли томонларидан бири шуки, асарда
Беруний илк бор Қуёшнинг оловдан ташкил топгани ва бошқа планеталар
унинг атрофида жойлашганлиги ҳамда уларнинг барчаси Қуёшдан нур
олаётгани ҳақидаги фикрни билдирган. Буларнинг ичида илмий жиҳатдан
алоҳида ўринда турадиган хулосалардан биринчиси Қуёш ва барча уни
қўршаб турган планеталарнинг моддийлиги тўғрисидаги хулосасидир. Бу
фикр-мулоҳаза Берунийнинг мустақил илмий мушоҳада натижаси бўлган.
Чунки, у даврда осмон-фалак ғайритабий зот ва руҳлар яшаш жойи, қуёш ва
илоҳият макони, деган таълимот ҳукум сурарди. Олимнинг бу асардаги
муҳим аҳамиятли хулосаларидан иккинчиси дунёнинг “гелиоцентрик”
системаси тўғрисидаги хулосасидир. У даврда “геоцентрик” таълимоти ҳукм
сурарди. Бу таълимотга асосан, Ер қўзғалмас деб қаралган. Беруний илк бор
“геоцентрик” таълимотга шубҳа кўзи билан қараган ва Ернинг
ҳаракатдалиги, фақатгина бизларга қўзғалмас бўлиб туюлиши тўғрсида ёзди.
Манбаларга кўра, буюк астроном ва математик ас-Сахрий Ернинг
ҳаракатланиш принципига асосланган астрономик асбоб ясагнан ва
Берунийнинг Ернинг ҳаракатланиши ҳақидаги ғоясини асослаб берган.
Берунийнинг ушбу прогрессив қарашлари ўрта аср шароити учун фан
оламида мардона қадам бўлди. Чунки, “гелиоцентрик” ғоялари учун баъзи
олимлар ҳатто ҳаётидан маҳрум бўлганлар.
Булардан ташқари, Беруний “Минералогия” асарида шу даврда содир
бўлган айрим зилзилалар тўғрисида ҳам илмий жиҳатдан муҳим
маълумотлар келтирган. Тарихдан маълумки, Кўкча дарёси водийсида
42
Бадахшон шаҳри яқинида кучли зилзила содир бўлган. Беруний ушбу
асарида кўпгина минаралларнинг пайдо бўлишини тушунтириш билан бирга,
фойдали қазилмаларнинг жойлашган ўрни ҳақида ҳам маълумотлар
келтирган. Жумладан, Бадаҳшон (ҳозирга Файзобод) шаҳридан уч кунлдик
масофада қимматбаҳо тошларнинг пайдо бўлгани ва улар ушбу кучли
зилзила таъсиридан очилиб қолганини тушунтириб берган. Ушбу
қимматбаҳо тошлар пайдо бўлиши тўғрисида гапириб, олим Бадаҳшон
зилзиласи пайтида жуда катта чўққи қулаб тушгани ва унинг парчаланиб
кетиши натижасида ана шу қояларда қимматбаҳо тошлар очилиб қолганини
тушунтириб берган. Бу қимматбаҳо тошларнинг жойлашиш ўрни Пандж
дарёси бўйида Коҳилол қишлоғига яқин жойда бўлиб, Берунийдан олдин
манбаларда у ҳақида ҳеч қандай маълумот бўлмаган. Узоқ вақт мобайнида
олимнинг бу фикрлари фанда афсона шаклида қабул қилиниб келинган.
Берунийдан ўн аср кейин Россия Фанлари академияси Ер физикаси
институти олимларининг ушбу ҳудудда олиб борган дала изланишлари
Берунийнинг фикрларини тўлиқ тасдиқлаган. Бу жойда йирик сейсмик
ёриқлар мавжудлиги аниқланди ва у ерда ўпирилиб тушган қояларнинг
ўлчами 900 метр³ га тенг эканлиги аниқланди. Россиялик сейсмологлар ўтган
асрнинг ушбу ҳудудда ўтган асрнинг 80 йилларида олиб борган дала
изланишлари натижасида Беруний асарида келтирган зилзиланинг
интенсивлиги таҳминан 9 балл бўлганини аниқлашган.
Хулоса қилиб айтганда, Абу Райҳон Беруний буюк олим, теран фикр ва
кўп қиррали ақил егаси бўлган. Унинг илмий фалсафий фикрлар
ривожланиш тарихидаги хизматлари беқиёсдир. Берунийнинг асирономия ва
математика, геология ва география, тарих ва филология, биология ва тиббиёт
ҳамда фалсафа фанларининг ривожига қўшган хизматлари бетакрордир.
Шунинг учун ҳам фан тарихчилари Шарқ фани тарихида Берунийдан янги
давр бошланади, деб ҳисоблайдилар.
Олимнинг бутун инсоният цивилизациясида Птоломей, Леонардо да
Винчи, Коперник, Лейбниц каби фан оламида алоҳида юлдуз бўлиб
43
чарақлагани фақат унинг эришган ютуқлари натижаси бўлмасдан, балки ўз
даврида илгари сурган илғор илмий ғоялари ҳамдир. Берунийнинг илгари
сурган ҳайратомуз ғояларининг илмийлиги, олдига қўйган муаммоларининг
кенг қамровлиги, оригиналлиги жиҳатлари билан ҳам у ўз даврида 500 йилга
ва ҳатто ундан олдинга илгарилаб кетган.
Бинобарин, Абу Райҳон Беруний шахсида ўрта асрнинг буюк олимини
кўрамиз. Уни Ўзбекистонимизнинг қадимги маданияти тарбиялади. Беруний
меросида минг йиллар олдинги қадимий Хоразм цивилизацияси
мужассамлашган бўлиб, у ўз Ватанини севувчи, фидоий инсон бўлган.
Дарвоқе, Беруний қадимги Хоразм фани – маданияти билан чексиз
фахрланган ҳамда араб истилосига нисбатан нафрат ҳисси билан яшаган
ҳаққоний олимдир.
44
Do'stlaringiz bilan baham: |