Маърифат – ҳамма нарсанинг бутун борлиқнинг асоси худо эканини
билиш, аниқлаш ва шу тариқа худога етиш демакдир. Маърифатда олам,
юлдузлар, Ой, Куёш, одамлар, хайвонлар, қушлар, капалаклар бошқа жамики
нарсалар худонинг зухуратидан иборат, одам Оллох, қуёшнинг зарраси
дейилади. Ҳақиқат – ўзини Худонинг даргоҳига эришган, васлига етган,
ҳатто у билан қўшилиб кетган деб билишдир.
Юсуф Хамадоний, Абдулхолик Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Хожа
Ахмад Яссавий йўналишларининг бевосита таъсирида Марказий Осиёда
Нақшбандийлик йўналиши вужудга келиб, у Яқин ва Ўрта Шарқ
мамлакатларига кенг ёйилади. Хожагон йўналишини бошлаб берган
А.Ғиждувоний бундай деган: «Эй фарзанд, барча холатда илм, амал ва тақво
билан бўл, салафлар изидан юриб, суннат ва жамоатни маҳкам тут, фикх ва
ҳадисни ўрган. Яна бундай фикрлар бор: «оз сўзла, оз е, оз ухла», «Халол е,
14
шубхадан холи бўл» А.Ғиждувонийнинг 8 та табаррук сўзига Б.Нақшбанд 3
та манзил қўшиб ўз йўналишини асослади.
Тасаввуфнинг сўл қаноти диний-фалсафий таълимот сифатида
ақидапарастлик, исломга нисбатан мухолифият бўлиб Яқин ва Ўрта Шарқда,
айниқса Марказий Осиёда табиий ва фалсафий фанлар ривожида ўз ўрни
мавқеига эгадир.
IХ-ХII асрларда Марказий-Осиёда дехқончилик, хунармандчилик ва
савдонинг тараққий этиши эмпирик билимларни ривожлантиришга эхтиёж
туғилди ва шунга мувофиқ Марказий Осиёнинг илғор кишилари математика,
астрономия, география, тиб фанларини чуқур ўргандилар. Бу даврни уз
мазмуни, салмоғи, ахамияти жихатидан Марказий Осиё уйғониш даври хам
дейилади. Уйғониш даври маданиятининг ўзига хос томонлари мавжуд
бўлиб, улар қуйидагилардан иборат эди:
1. Дунёвий маърифатга интилиш, бу йулда ўтмиш ва қўшни
мамлакатларнинг маданияти ютукларидан кенг фойдаланиш айниқса
табиий-фалсафий, ижтимоий илмларни ривожлантириш.
2. Табиатга қизиқиш, табиатшунослик илмларининг ривожи,
рационализм, акл кучига ишонишдан, асосий эътиборни хақиқатни топишга
қаратилган фанларга бериш, хакиқатни инсон тасаввури, илмининг асоси деб
хисоблаш.
3.
Инсонни улуғлаш, улардан ақлий, табиий, бадиий,
маънавий фазилатларини асослаш, инсонпарварлик, юқори Ахлоқий қонун ва
қоидаларни намоён этиш, комил инсонни тарбиялашни мақсад қилиб
қўйиш.
4.
Универсаллик-қомусийлик, барча нарса билан қизиқиш бу давр
маданияти мухим томонларидан бири эди.
Шу даврдан бошлаб Ўрта Осиё олимларининг асарлари бутун жахонга
донги таралиб Осиё, Европадаги илғор фикрлари ривожланишига самарали
таъсир кўрсатди. Ўрта асрларда илғор фалсафий фикрлар ривожланишида
Ибн Зокария ар-Розий, Ал Кинди Мухаммад Мусо Хоразмий, Форобий,
15
Беруний, Абу Али ибн Сино, Умар Хайём, Улуғбек, Навоий каби машхур
мутафаккирларнинг роли каттадир.
Араб халифалигида VII аср охири IX аср бошларида халифаликнинг
Марказий-Боғдод, Дамашқ шахарларида маданият кучайиб борди. Хиндча,
юнонча, форсчада илмий, сиёсий, бадиий асарларнинг таржималари кўпайди,
маданий алоқалар авж олди, қадимги Юнонистоннинг машхур
олимлари Аристотель, Гален, Гиппократ, Архимед, ювклид кабиларнинг
мероси кенг ўрганилди. Халифаликнинг турли ўлкаларидан таникли олимлар
Боғдодга олиб келинди, бу ерда IX аср бошида “ Дор ур ҳикма” – Донолик
уйи-илм маркази ташкил топди, унда турли илмлар фалакиёт, риёзиёт,
тиббиёт, тарихшунослик, география, кимё,фалсафа, каби фанлар ривожланди.
Араб халифалигида ижтимоий тараққиётнинг турли даражасида бўлган
кўпгина ҳалқ ва қабилалар бирлашган эди. Ўта қадимий Маданият
марказлари бўлган, Сурия, Миср, Хуросон, Мавоуннаҳр каби минг йилик
маданий меросга эга бўлган ҳалқлар хам киради.
Араб мусулмон маданияти халифалик тарихининг дастлабки маданий
мероси заминида шаклланган эди. Бу маданиятнинг араблар, шунингдек,
араблаштирилган бошка ҳалқлар тарихи учун хам ахамияти жуда катта
бўлди. Халифаликдаги араблаштирилмаган халқлар арабларникидан фарқ
қиладиган ўз миллий маданиятларини асрлар оша тиклаб олган бўлсаларда, у
араб-ислом маданияти доирасидаги янги маданият сифатида шаклланди.
16
Do'stlaringiz bilan baham: |