Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

И-А-Қ-Т-И
1

1

1

1
 
Бу ерда:
И-информация (ахборот) бўлиб, уни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, 
оператив (тезкор) хисоб ва хисобот, статистик ҳисоб ва ҳисобот, бизнес-режа 
ҳамда хисобдан ташқари маълумотлар ташкил қилади:
А-аналитик босқич; 


20 
Қ-тахлил натижалари асосида қарорлар қабул қилиш;
Т-қарорларни ишлаб чиқариш бўғинларида тадбиқ этиш;
И
1
-бажарилмаган қарорлар;
А
1
-қайта тахлил қилиш. Бинобарин, ишлаб чиқаришни бошқариш 
жараёнида уч босқични кўрсатиш мукмин:
1.Ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш.
2.Объект холатини иқтисодий тахлил қилиш ва тахлил натижалари 
асосида таклифлар киритиш.
3.Бошқарув қарорларини қабул қилиш. Қабул қилинган қарорларнинг 
самараси ва сифати тахлилни ўз вақтида хамда тезкор тарзда 
ўтказилганлигига кўп жихатдан боғлиқ. Бу ерда асосий вазифа-ана шу уч 
босқични бир-бири билан узвий равишда боғлаш хисобланади. 
Иқтисодий тахлилнинг икки хил йўналишини кўрсатиш мумкин: 
1.Корхоналар, ассоциациялар ва концернларнинг хўжалик фаолиятини 
тахлил қилиш.
2.Иқтисодиётни тахлил қилиш. Бунда иқтисодий туманлар, вилоятлар ва 
бутун республика иқтисодиётни иқтисодий тахлил қилиш тушунилади. Шуни 
айтиш керакки, иқтисодиётни тахлил қилиш иқтисодий фанлар мажмуасида 
мустақил ўрин олмаган бўлиб, у иқтисодий назария ва тармоқлар 
макроиқтисод курсларида ўрганилади. Ҳолбуки, иқтисодий тахлил қилиш 
фани иқтисодий фанлар қаторида ўзига хос мустақил ўрин олган. Бозор 
иқтисодиётини қуриш кўп жихатдан ишлаб чиқаришнинг бошқарилишни, 
ички хўжалик режасини тузиш ва уни такомиллаштириш, моддий, молиявий 
ва мехнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш, корхоналар ва 
иқтисодиётнинг барча тармоқларида бутун техникавий ва иқтисодий 
сиёсатни олиб боришни тақозо қилади. 
Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини тахлил қилиш учун асос қилиб 
олинган қуйидаги тамойиллари мавжуд:


21 
1. Объект холатини дастлабки иқтисодий–назарий жихатдан тахлил 
қилиш зарурлиги, ўрганиладиган ходисалар мохияти ва бир–бирига ўзаро 
боғлиқлиги.
2. Тахлилнинг комплекс характерга эга эканлиги хамда ўзаро бир-бирига 
узвий равишда боғлиқ аналитик кўрсаткичлар тизимининг қўлланилиши.
3. Иқтисодий маълумотларни аналитик жихатидан қайта ишлаш 
жараёнида ўрганиладиган ходисаларни гурухлаштириш ва уларга таъсир 
кўрсатувчи омилларни миқдорий ва сифат белгиларига қараб туркумлаш.
4. Корхоналар фаолиятини тахлил қилишда таққослаш усулининг ички 
хўжалик резервларини аниқлашдаги ахамияти.
5. Тахлил натижалари асосида илғор тажрибаларни кенг ёйиш ва оммани 
корхоналарни бошқаришга яна хам кенг жалб этиш.
6. Корхоналарни бошқаришда хисоб ва хисоботнинг хал қилувчи роли 
хамда уларнинг иқтисодий тахлилда асосий ахборот манбаи эканлиги. 
Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини тахлил қилишдан кўзланган асосий 
мақсад резервларни аниқлашдир. Резервларни аниқлашни осонлаштириш 
учун уларни илмий асосда туркумлаш керак. Резервлар қуйидагилардан 
иборат: иқтисодиёт, тармоқ, регионал (ёндош) ва ички хўжалик резервлари. 
Айтайлик, машинасозлик саноатида махсулот таннархини камайтириш 
борасида бўлган катта резервлардан бири – рангли металларни пластмассалар 
билан алмаштириш хисобланиб, бу ўз навбатида кимё саноатини янада 
ривожлантиришни тақозо қилади. Шу сабабли, бундай резервлар халқ 
хўжалик резервлари қаторига киради. Ихтисослаштириш даражасини 
ошириш эса тармоқ резервлари қаторига кириб, у асосан вазирликларга 
боғлиқдир.
Регионал резервларга, айтайлик, бир маъмурий туманда жойлашган 
турли бошқармаларга қарашли саноат корхоналарини кооперативлаштириш 
мисол бўла олади. Ички хўжалик резервларини аниқлаш ва уларни хўжалик 
айланмасига йўналтиришда корхоналар катта имкониятларга эга. Бу эса, 
асосан, уч гурух ишлаб чиқариш ресурслари (мехнат ресурслари, мехнат 


22 
воситалари ва мехнат предметлари) омилларидан оқилона ва самарали 
фойдаланишга боғлиқ Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш – корхона 
раҳбариятининг доимий вазифасидир. Бу вазифани ечиш амалиётда қуйидаги 
омиллар билан боғлиқ бўлади:
* бозор талабларига жавоб берувчи юқори сифатли маҳсулот ишлаб 
чиқаришда энг кам харажатлар билан ишлаб чиқаришнинг максимал 
ҳажмини таъминловчи, оптимал ишлаб чиқариш жараёнини танлаш; 
* истеъмолчилар талабини қондиришга йўналтирилган маҳсулотни 
сотиш ва юқори даромад (фойда) олиш;
* айланма воситаларни тежаш имкониятини яратувчи оптимал ишлаб 
чиқариш заҳираларини яратиш. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish