Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


Курснинг бозор иқтисодиёти шароитига ва ислоҳотлар



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

1.3. Курснинг бозор иқтисодиёти шароитига ва ислоҳотлар 
талабига хос вазифалари 
Корхоналарни ривожлантириш стратегияси фани- корхонанинг истиқбол 
мақсади ва имкониятини ходимлар манфаати билан уйғунлаштиришни 
назарда тутувчи узоқ муддатли бошқарув усуллларини ўрганишни талаб 
этади. Бошқача қилиб айтганда, стратегик бошқарув стратегик мақсадни 
амалга оширишга йўналтирилган бошқарув фаолиятидир. Стратегик 
бошқарув усулининг пайдо бўлиши ва амалиётга қўлланилиш зарурияти 
объектив сабаблар билан боғлиқ бўлиб, бунда энг аввало, корхонага таъсир 
қилувчи ташқи муҳитнинг ўзгарувчанлиги муҳим ўрин тутади. Бу усулнинг 
ривожланиши бир неча босқични ўз ичига олади. 
Ижрони назорат қилиш асосида бошқариш усули. Бу босқичда 
корхонада ўзгаришларга нисбатан акс таъсир воқеа содир бўлгандан сўнг 
юзага келади. Бу реактив мослашув бўлиб, замон билан бирга қадам 
ташламайдиган раҳбарларга хос. Аммо тез суръат билан содир бўладиган 
ўзгаришлар шароитида бундай усул ҳеч ҳам қўл келмайди. 
Экстрополия асосида бошқариш усули. Бунда ўзгариш суръати 
тезлашади. Аммо истиқболни фақат ўтган давр ўзгаришлари тенденциясига 
асосланиб экстрополия қилиш йўли билан белгилаш мумкин. Ҳозирги бозор 
иқтисодиёти даврида бу усул ҳам унчалик қўл келмайди. Чунки бозор 
иқтисодиётни келажакни ўрганишни, олдиндан бозорни ўрганиб, кейин 
маҳсулот ишлаб чиқаришни талаб этади. Ўзгаришларни олдиндан башорат 
қилиш асосида бошқариш усули. Бу усул ўзгаришлар суръати тезлашиб, 
кутилмаган ҳодиса содир бўлишини назарда тутиб ишлаб чиқилган 
стратегияни белгилаш ёрдамида амалга оширилади. Бу бозор иқтисодиётига 
мос бошқариш усули бўлиб, ишлаб чиқаришни маркетинг асосида ташкил 
этишни талаб этади. 
Шошилинч ихчам қарорларини қабул қилиш асосида бошқариш усули. 
Бундай усул бозор талабларига жавобан корхона фаолиятини тезкорлик 
билан ўзлаштириш лозим бўлган ҳолларда қўлланилади. Бугун бозор 


16 
муносабатлари барча соҳаларга шиддат билан кириб келаяпти. Бундай 
шароитда турли-туман вазифалар фавқулотда пайдо бўлиши табиий. Улар 
фақат узоқни кўзламаган ҳолда режалаштирилади ва бошқариш амалга 
оширилади. Бу усул, айниқса корхона муайян инқирозга учраганда айрим 
муаммоларга дуч келганда қўл келади.
Корхоналарни ривожлантириш стратегияси стратегик моделлар 
қўлланилганда асосан истиқбол режасига аҳамият бериш керак. Унинг жуда 
муҳим ва зарурлиги қуйидагилар билан изоҳланади: 
- корхонанинг аниқ мақсадини белгилашга ва шакллантиришга имкон 
беради; 
- корхонанинг ташқи муҳитига мослашишга ёрдам беради; 
- самарали бошқариш таркиби ва тизимини яратишга имкон яратади; 
- корхона таркибидаги барча бўғинлар фаолиятини мувофиқлашти-
ришга шароит туғдиради; 
- корхонанинг барча ресурсларини, яъни ишчи кучи, айланма маблағ ва 
асосий фондларнинг самарали тақсимотини таъминлайди ва ҳоказо.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish