Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


«Корхоналарни ривожлантириш стратегияси»



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

«Корхоналарни ривожлантириш стратегияси» - аҳоли ва халқ 
хўжалиги учун зарур бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва 
хизмат 
кўрсатишнинг 
ижтимоийиқтисодий 
ва 
маъмурий-хўжалик 
механизмларини ўрганувчи ва очиб берувчи фандир. У табиат ва жамиятнинг 
муайян ишлаб чиқариш шароитларида ривожланишининг объектив 
қонунлари намоён бўлиши ва амал қилишига, Шунингдек, корхоналар 
фаолиятига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатувчи давлат миқёсида қабул 
қилинувчи қоида, норматив ва қонун ҳужжатларига таянади. 
Ҳозирги кунда корхоналарни ривожлантириш стратегиясига бўлган 
қизиқиш сезиларли равишда ўсган. Гап шундаки, бозор иқтисодиёти 
шароитида янги ҳуқуқий-ташкилий шаклдаги корхоналар, хом ашё, материал 
ва асбобускуна етказиб берувчилар, шунингдек, бевосита маҳсулот ёки товар 
истеъмолчилари (харидорлар) билан янгича иқтисодий муносабатлар 
вужудга келиб, ривожланиб бормоқда. Бундан ташқари, корхона, бу – аввало 
ишлаб чиқариш жамоа, одамларнинг турли тарздаги фаолияти бўлиб, улар 
ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизими юзага келади ҳамда маълум бир 
турмуш тарзи, маънавият ва ахлоқ нормалари шаклланади. Буларнинг 
барчаси хўжалик юритиш шакл ва усулларини қайта кўриб чиқиш, 
корхонанинг иқтисодиёт ривожланишидаги ўрни ва ролига янгича 
ёндашишни талаб қилади. 
Бугунги кунда аксари корхоналар акциядорлик жамиятлари, холдинг ва 
молия-саноат гуруҳлари тузиш йўлидан бормоқда. Давлат корхоналарнинг 
ташаббускорлиги, ижодий изланиш ва тадбиркорлиги учун кенг йўл очиб, 
уларнинг ишлаб чиқариш функцияларини режали иқтисодиёт давридаги каби 


12 
назорат, лимит ва қаттиқ нормалар билан чеклаб қўяётгани йўқ. Яъни 
қонунда тақиқлаб қўйилган ҳоллардан ташқари барча ҳолатларда мустақил 
хўжалик фаолияти ва эркинлиги замонавий корхоналар фаолиятининг энг 
асосий хусусияти бўлиб, мазкур ўқув қўлланмада кўриб чиқиладиган барча 
масалар ушбу асосда юзага келган.Бироқ бозор иқтисодиёти автоматик 
равишда муваффақият ва тўкинликни таъминлаб беради, давлат эса барча 
корхоналар фаолиятига умуман аралашмайди, деб ўйлаш мутлақо хато бўлар 
эди.
Давлат иқтисодиётнинг асосий ислоҳотчиси бўлиб келган ва ҳозир ҳам 
шундайлигича қолади. Давлат ўз зиммасидан маъмурий-буйруқбозлик 
функцияларинигина соқит қилиб, махсус иқтисодий таъсир чоралари 
ёрдамида иқтисодиётни назорат қилиш ва бошқарув функцияларини, 
Шунингдек, иқтисодиётнинг хўжалик юритувчи субъектларнинг тўғридан-
тўғри мажбуриятига кирмайдиган ҳамда уларнинг қўлидан келмайдиган 
соҳаларини ривожланитиришдаги иштирокини сақлаб қолган. Маълумки, 
иқтисодиёт жамият ҳолатини, ишлаб чиқариш кучларидан фойдаланиш ва 
уларнинг ривожланиш даражасини, фантехника тараққиёти ютуқларидан 
фойдаланишни, одамларнинг маданияти ва маълумоти даражаси ва 
ҳоказоларни акс эттиради. 
«Корхоналарни ривожлантириш стратегияси» билимларнинг мустақил 
соҳаси ва иқтисодиёт фанининг таркибий қисми сифатида масаланинг айнан 
шу томонига кўпроқ эътибор қаратади. Жамият учун зарур бўлган моддий 
бойликлардан ташқари миллий даромаднинг ҳам асосий қисми айнан 
корхоналарда ишлаб чиқарилиши сабабли корхоналар иқтисодиётининг 
ҳолати бутун халқ хўжалигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади, деб 
ҳисобланади. 
Корхона қайси тармоққа мансублиги ва мулк шаклидан қатъи назар 
қанчалик яхши ва самарали ишласа, иқтисодиёт кўрсаткичлари ҳамда 
аҳолининг турмуш тарзи шунчалик юқори бўлади. Бундай шароитларда 
хўжалик амалиёти ва фан олдига биринчи ўринда ҳар бир корхона, 


13 
тўғрироғи, ишлаб чиқаришда қатнашувчи бутун жамоанинг бозор 
муносабатларига 
асосланган 
ҳозирги 
иқтисодиётнинг 
ривожланиш 
тенденциялари ва қонунларини, аввало, унинг асосий кўрсаткичлари - талаб 
ва таклиф тушунчаларини билиши ва тўғри тушуниши, иккинчидан, миллий 
иқтисодиётнинг ривожланиши ва мамлакатни ривожланган давлатлар 
қаторига қўшилишида ўз ҳиссасини қўшиши, учинчидан эса, ишлаб 
чиқаришнинг ҳар бир бўғинида юқори самара ва сифат кўрсаткичларига 
эришиш масаласи қўйилади. 
Иқтисодиётнинг ривожланишига керакли билим ва кўникмаларни, 
маблағ ва кучларни киритмасдан туриб корхона ҳам, жамият ҳам 
ривожланган иқтисодиётни ҳамда моддий неъматларнинг тўкинлиги ва 
турмуш тарзининг юқорилигини талаб қила олмайди. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish