4.4.
Корхонани стратегик бошқариш мазмуни ва унинг
иқтисодиётдаги аҳамияти
Стратегия корхонанинг муваффақиятини таъминлаш учун раҳбарият
фойдаланадиган тадбир-чоралар мажмуасидан иборат. Раҳбарият корхона
бизнесини қандай бошқаришни билиш учун ҳамда кўп омилли муҳитда
муқобил йўналишлардан бирини тўғри танлаш учун стратегияни яратадилар.
Раҳбарият фойдаланишга қарор қилган стратегия мавжуд бизнес
ўналишларидан бири ва бизнесни юритишни муайян усули танланганлигини
кўрсатади.
Корхона молиявий ва стратегик мақсадларни алоҳида белгилаши лозим.
Молиявий мақсадларнинг мавжуд емаслиги, молиявий ресурсларни юқори
таваккалчилик билан сарфланишига сабаб бўлади. Натижада корхонанинг
ўсиши ва рақобатбардошлиги пасаяди.
Корхона стратегик мақсадлари шунинг учун муҳимки, улар корхона
рақобат мавқеини мустаҳкамлайди ва бизнеснинг ривожланиш йўналишини
кўрсатади.
Стратегия – бу фаолият турларининг маълум дастасини назарда тутувчи
ноёб ва қулай мавқени яратишдир. Стратегик мавқени егаллашнинг мазмуни
рақобатчилардан устун бўлган фаолият турлари дастасини яратишдан
иборат.
Стратегияни яратиш асосий бошқарув муаммосини кўтаради яъни,
корхонанинг ҳозирги ва келажак имкониятларини ҳисобга олиб, керакли
натижаларга қандай еришиш мумкинлигини кўрсатади.
«Стратегик бошқарув» термини юқори даражадаги бошқарувни ишлаб
чиқариш даражасидаги жорий бошқарувдан фарқини акс еттириш учун 60-70
йилларда муомалага киритилган. Оператив бошқарувдан стратегик
бошқарувга ўтишнинг мохиятини акс еттирувчи асосий ғоя сифатида юқори
рахбарият диққат марказини атроф муҳитдаги ўзгаришларга мувофиқ тарзда
ва ўз вақтида таъсир кўрсатиш учун ташқи муҳитга ўтказиш зарурияти
сифатидаги ғоя бўлди.
69
Стратегик бошқарув назариясининг нуфузли ишлаб чиқарувчилари
томонидан таклиф етилган бир қанча таърифларни кўриб чиқайлик. Шендел
ва Хаттен уни «ташкилотни унинг аторфидаги муҳит билан алоқани аниқлаш
ва ўрнатиш жараёни» сифатида тушунганлар.
15
Ушбу жараён танланган
мақсадларни амалга ошириш ва ресурсларни тақсимлаш воситасида атроф
муҳит билан кунгилдагидай ўзаро муносабатлар холатига еришиш
харакатларидан иборат. Хичченс бўйича «стратегик бошқарув - бу
ташкилотни унинг атроф муҳити билан ўзаро таъсирини бошқариш
воситасида ташкилот вазифаларини амалга ошириш мақсадидаги бошқариш
жараёни: Пирс ва Робинсон стратегик бошқарувни «ташкилот мақсадига
еришиш учун ишлаб чиқилган стратегияларни шакллантириш ва бажариш
бўйича қарорлар ва ҳаракатлар тўплами» сифатида аниқлайдилар. Стратегик
бошқарувнинг у ёки бу аспектлари ва хусусиятларига кўпроқ еътибор
берувчи бир қатор таърифлар бор.
Демак, стратегик бошқарувни ташкилотнинг асоси сифатида инсон
потенциалига суянувчи, ишлаб чиқариш фаолиятини истеъмолчилар
талабларига йўналтирувчи, ташкилотда егилувчан бошқарув ва ўз вақтида
ўзгаришларни амалга оширувчи бошқарув сифатида аниқлаш мумкин.
Стратегик бошқарув мураккаблашиб бораётган рақобат курашида
муваффақиятга еришишнинг енг муҳим омили бўлишига қарамай ташкилот
ҳаракатларида стратегиянинг йўқлигини кузатиш мумкин. Стратегик
бошқарувнинг йўқлиги қуйидаги икки шаклда намоён бўлди.
Биринчидан, ташкилотлар ўз фаолиятини атроф муҳит умуман
ўзгармайди ёки унда катта ўзгаришлар бўлмайди деган тахминдан келиб
чиққан холда режалаштирадилар. Ностратегик бошқарувда ҳам ҳозирда, ҳам
келажакда аниқ ҳаракатлар режаси тузилади. Нимаки ва қачон қилишни ўз
ичига олган узоқ муддатли режаларни тузиш ва дастлабки даврда келгуси
йиллар учун ечим излаш, «кўп узоқ йилларга» сотиб олиш - буларнинг
барчаси ностратегик бошқарувнинг белгиларидир.Узоқ муддатли истиқболни
15
Попов С.А. Стратегический менеджмент: Видение-важнее чем знания. – М.: Дело, 2008 г. стр.75
70
қуриш-бошқарувнинг жуда муҳим таркибий кисмидир.
Стратегик бошқарув холатида ташкилот атроф муҳит ва ташкилот
ҳаётининг шароитлари ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда келажакда кўзда
тутиш мақсадларга еришиш учун ҳар бир ҳозирги лаҳзада у айнан ҳозирги
пайтда нима стратегик бошқарувда келажакдан туриб ҳозирги пайтга назар
ташланади. Ташкилотга маълум келажакни таъминловчи ҳозирги даврдаги
ташкилот ҳаракатлари аниқланади ва амалга оширилади. Бунда стратегик
бошқарув учун шу нарса ҳам характерлики, нафақат келажакда корхонанинг
кўзда тутилган холати қайд қилинади, балки шу ҳам стратегик бошқарувнинг
енг муҳим вазифаларидан ҳисобланади, кўзда тутилган мақсадларга еришиш
имкониятини берувчи атрофдаги ўзгаришларга акс таъсир кўрсатиш
қобилияти ишлаб чиқилади.
Иккинчидан, ностратегик бошқарувда харакат дастурини ишлаб чиқиш
ташкилотнинг ички имкониятлари ва ресурслари таҳлилидан бошланади.
Бундай ёндашувда ташкилот фақат қандай миқдорда маҳсулот ишлаб
чиқариш ва бунда қанча ҳаракат қилишнигина аниқлаши мумкин. Ишлаб
чиқариш ҳажми ва харажатлар миқдори фирма томонидан яратилган жавоб
бера олмайди, қандай миқдорда ва нархда маҳсулот сотиб олинишини бозор
аниқлайди.
Яққол афзалликлар билан бир қаторда стратегик бошқарув ундан
фойдаланиш бўйича камчилик ва чекловларга ега ва булар ушбу бошқарув
тури бошқа турлар сингари ҳар қандай вазифа ва масалаларни ҳал қилишда
ҳар қандай холатда қуллашнинг универсаллигига ега емаслигини кўрсатади.
Биринчидан, стратегик бошқарув ўз мохиятидан келиб чиққан ҳолда
келажакнинг аниқ ва батафсил суръати, ифодасини бера олмайди. Стратегик
бошқарувда шаклланувчи ташкилотнинг келажакдаги исталган ҳолати - бу
унинг ички ва ташқи холатининг батафсил тасвири емас балки келажакда
корхона қандай ҳолатда бқлишига, бозор ва бизнесда қандай позицияни
эгаллашга, қайси ишбилармонлик гуруҳларига киришига ва ҳ.к. сифатли
71
истакдир. Буларнинг барчасини мажмуи келажакда рақобат курашида
ташкилот ютиб чиқадими ёки йўқми? Шуни аниқлаб бериш лозим.
Иккинчидан, стратегик бошқарув процедура ва чизмалар йиғиндисидан
иборат бўлиши мумкин емас. Унда маълум масалаларни ҳал қилишда ёки
аниқ вазиятларда нима ва қандай қилиш лозимлигини кўрсатувчи назария
йўқ. Стратегик бошқарув - бу кўпроқ бизнес ва менежментнинг маълум
фалсафаси ёки мафкурасидир. Ҳар бир менежер томонидан у маълум
маънода ўзгача тушунилади ва амалга оширилади. Албатта, муаммоларни
таҳлил қилиш ва стратегияни танлаш, шунингдек стратегик режалашти-
ришни амалга ошириш ва стратегиянинг амалий реализациясининг бир қатор
тавсиялари, қоидалари ва мантиқий чизмалари мавжуд. Лекин умуман
олганда, стратегик бошқарув-бу стратегик мақсадларга ташкилотни
етказишда юқори рахбарият интуицияси ва санъатининг симбиози,
хизматчиларнинг юқори малакаси ва ижоди ва ниҳоят, барча ходимларнинг
ташкилот вазифаларини амалга оширишга, мақсадларига еришишнинг енг
яхши йўлларини излашга актив киришишидир.
Учинчидан, ташкилотда стратегик бошқарув жараёнининг амалга
оширилиши бошланиши учун вақт ва ресурсларни катта харажати талаб
қилинади. Стратегик режалаштиришни яратиш ва амалга ошириш зарур.
Шунингдек, атрофни кузатувчи ва ташкилотни муҳитга киритувчи хизмат-
ларни яратиш зарур. Маркетинг, жамоа муносабатлари бўйича хизматлар ва
ҳ.к. катта аҳамиятга ега бўлади ва катта миқдорда қўшимча харажатларни
талаб қилади.
Тўртинчидан, стратегик олдиндан кўра билиш хатоларининг салбий
оқибатлари кескин кучаяди. Қисқа муддатда умуман янги маҳсулотлар
яратилганда, қиқса даврда қўйилмаларнинг йўналиши кескин ўзгарганда,
кутилмаганда бизнес учун янги имкониятлар вужудга келганда ва узоқ
йиллар давомида мавжуд бўлган имкониятлар кўз олдидан йўқолганда,
нотўғри олдиндан кўра билиш ва стратегик танловнинг хатоликлари учун ҳақ
72
кўпинча ташкилотга қимматга тушади. Айниқса, фаолият юритишнинг
ноалтернатив йўлини прогноз оқибатлари ёмон бўлади.
Бешинчидан, стратегик бошқарувни амалга оширишда асосий еътибор
стратегик режалаштиришга берилади. Аслида еса стратегик бошқарувнинг
асосий таркибий қисми бўлиб стратегик режани амалга ошириш
ҳисобланади. Бу биринчи навбатда стратегияни реализация қилиш
имкониятини берувчи ташкилий маданиятни яратиш, мативлаштириш ва
меҳнатни ташкил етиш тизимларини яратиш, ташкилотда маълум егилув-
чанликни яратишни ва ҳ.к.ни кўзда тутади. Бунда стратегик бошқарувда
бажариш жараёни режалаштиришга актив тескари таъсир кўрсатади, бу еса
бажариш босқичининг аҳамиятини янада оширади. Шунинг учун агар
ташкилотда стратегик режалаштириш подсистемаси яратилган бўлса ва шу
билан бирга стратегик бажариш подсистемасини яратиш учун имкониятлар
бўлмаса, у стратегик бошқарувга ўта олмайди.
Стратегия умумий тарзда фирманинг мавқеини мустаҳкамлаш,
истеъмолчиларнинг талабларини қондириш ва қўйилган мақсадларга
еришишга
қаратилган бошқариш режаси саналади. Аниқ стратегияни танлаш ривож-
ланишнинг мумкин бўлган турли йўллари ва усуллари ичидан енг мақбулини
танлаб олиш демакдир.
Фирмани бошқариш режаси ўз ичига қуйидаги асосий функция ва
бўлинмаларни олади: таъминот, ишлаб чиқариш, молия, маркетинг,
ходимлар, илмий тадқиқотлар ва ишланмалар. Стратегии танлаш бу бизнес
ечимлари ва рақобатга бардошлилик ҳаракатларини ягона тизимга болашни
англатади.
Стратегияни ишлаб чиқиш менежерларнинг асосий функция-
ларидан биридир. Баъзи менежерлар кучли стратегия ишлаб чиқадилар, бироқ
уни ҳаётга тадбиқ ета олмайдилар. Бошқа менежерлар ўртача стратегия ишлаб
чиқадилар ва уни моҳирона амалга оширадилар ҳам. Стратегия қанчалик яхши
ўйланган ва моҳирона амалга оширилган бўлса, компаниянинг мавқеи
шунчалик кучаяди. Бошқариш яхши ташкил етилган компаниялар ҳам
73
кутилмаган нохуш вазиятларга дуч келади Пировард натижада яхши стратегия
бозорда кучли мавқени егаллаш, кутилмаган ҳолатлар, кучли рақобат ва ички
муаммоларга қарамай, муваффақиятли ишлашга замин яратади.
Стратегик бошқарув жараёнида корхона ва ташкилотда фаолият олиб
бораётган менежернинг вазифаси қуйидагиларни аниқлашдан иборат:
- биз қаердамиз?
- қаёққа кетяпмиз?
- фаолиятимизнинг мақсади нимадан иборат?
- мақсадга еришиш йўллари қанақа?
- оптимал йўлни танлаш мезонлари нималардан иборат?
- пировард натижа қандай бўлиши керак?
Бу саволларига жавоб топиш келгуси бошқарув циклларида фойда-
ланиш, мақсад ва натижаларни аниқлаш учун ўта муҳим.
Стратегик менежмент компаниянинг узоқ муддатли мақсадлар ва
фаолиятига тааллуқли. Айтиш мумкинки, стратегияни (ҳаракатлар тарзини)
ва унинг аниқ воситаларини ифодалаш бошқарув негизини ташкил қилади ва
компанияда менежментни яхши йўлга қўйилганлигини кўрсатувчи енг тўғри
белги бўлиб хизмат қилади.
Стратегик менежментнинг мазмуни қуйидагилардан иборат:
- фирма бизнесининг йўналиш ва асосий мақсадлярини белгилаб олиш;
- фирманинг ташқи муҳитини таҳлил қилиш;
- ундаги ички вазиятни таҳлил қилиш;
- фирма ёки хўжаликнинг ўрта бўғинларида стратегияни танлаш ва ишлаб
чиқиш;
- диверсияланган фирма портфелини таҳлил қилиш;
- унинг ташкилий тузилмасини лойиҳалаш;
- интеграция даражасини ва бошқарув тизимини танлаш;
- «стратегия - тузилма - назорат» мажмуасини бошқариш,
- фирма фаолиятининг баъзи соҳалардаги сиёсати ва унинг феъл-атвор
меъёрларини белгилаш;
74
- компания стратегия ва натижаларининг тескари алоқасини таъминлаш;
- стратегия тузилма ва бошқарувни такомиллаштириш.
Буларнинг барчаси 1-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |