66
етувчиларнинг ваколатлари ва маъсулиятининг тақсимотининг график,
математик, макетли-деворий тасвири ётади.
Бошқарув ташкилий структурасини шакллантиришда бошқарув поғона-
лари ва
звенолари сони, чиқикли ва функционал бошқарувнинг марказла-
шуви даражаси, бошқарув бўлими ва функсиялари таркиби, битта рахбарга
тўгри келадиган буйсунувчилар сонини асослаш зарур. Бошқарув
системасида погоналар қанча кўп бўлса буйруқни юқоридан
пастга ва
ахборотни пастдан юқорига ўзатиш шунча қийин бўлади. Буйруқни ва
ахборотни ўзатиш жараёнида бўзилишнинг хавфи шунчалик юқори бўлади.
Шунинг учун бошқарув ташкилий структурасини лойихалаштириш ва
мукаммаллаштиришда бошқарув погоналари сони оптимал бўлишига
интилиш зарурдир. Ҳар қандай ташкилий структуранинг сифати унинг
шакллантиришда қуйидагиларга қанчалик амал қилингани билан аниқланади:
- системали ёндашув, яъни бошқарув
объекти ва органига таъсир
қилувчи иложи борича ҳамма факторларни ҳисобга олиш;
- бошқарув марказлашуви ва бирламчи звенолар мустақиллигининг
оптимал бирлиги;
- олий раҳбарлар тўгридан-тўгри ижро етувчига ахборотни бориши ва
вақтнинг максимал қисқариши;
- лойихалаштирилаётган структурада хар бир таркибий қисмнинг
функсияси вазифаси ва ҳуқуқини тўгри аниқлаш;
- бошқарув
системасидаги
ўзгаришларга
жавоб
қайтаришнинг
имконияти;
- ҳар бир аниқ холат бўйича қайси бўлинмада ахборот кўп бўлса шу
саволни йечиш бўйича бўлинмага ваколат бериш.
Бошқарув
аппарати
структурасига
асосий
талаб
унинг
оперативлигидадир. Аппарат структураси шунчалик даражада егилувчан ва
оддий бўлиши керакки бошқарув системасида қарор қабул қилиш ва
уни
амалга ошириш керак. Оперативлик билан фаолият юргизишнинг ишончли-
лигига боғлиқдир. Бу дегани бошқарув аппарати ахборот ўзатишнинг
67
тўгрилигига кафолат бериш ўзатилаётган маълумотларнинг бусзилишига йўл
қўймаслиги керак, бошқарув системасида алоқанинг ўзлуксизлигини
таъминлаш керак.
Аппарат структураси бошқарув иқтисодини таъминлаши керак. Бунинг
маъноси шундаки, бошқарувдан келадиган самара бошқарув аппаратига
бўлган харажатларнинг минималлиги орқали еришилсин.
Аппарат структурасига ишлаб чиқариш характерининг ўзи, унинг
тармоқли хусусиятлари (ишлаб чиқарилаётган
махсулот таркиби, тайёрлаш
технологияси, ишлаб чиқариш масштаби ва типи, техник жихозланганлик ва
меҳнат жараёни даражаси ва бошқалар), шунингдек бошқарув ишининг
механизацияланганлиги ва автоматтлашганлиги даражаси ишчилар малакаси,
улар меҳнатининг самарадорлиги буйсунувчилар сони ва бошқарувчи
томонидан уларни назорат қила олиш имкониятлари ўртасидаги боғлиқлик
таъсир кўрсатади.
Ташкилий структурани лойихалаштиришнинг мустақил методи бўлиб
ташкилий-иқтисодий моделлаштириш ҳисобланади. Унинг асосида ижро
етувчиларнинг ваколатлари ва маъсулиятининг тақсимотининг график,
математик, макетли-деворий тасвири ётади.
Бошқарув ташкилий структурасини шакллантиришда бошқарув погона-
лари ва звенолари сони, чизиқли ва функционал бошқарувнинг марказла-
шуви даражаси, бошқарув бўлими ва функсиялари таркиби, битта рахбарга
тўгри келадиган буйсунувчилар сонини асослаш зарур. Бу еса ўз навбатида
бошқарув жараёнини тўғри ташкил етиш ҳамда
самарали фаолият олиб
боришда муҳим ҳисобланади. Шунинг учун тўғри ва самарали бошқарув
структурасини танлаш ҳамда амалга ошириш раҳбар-менежердан алоҳида
маҳорат талаб қилинади.