Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

Чизиқли Функционал 
Чизиқли штабли Чизиқли функционал 
 
 
1-расм. Шартли белгилар: Р - раҳбар, Б - бошлиқ, У - уста, Ф - 
функционал раҳбар, Ш - штаб, 1,1; 1,2;1,3 - функционал бўлимлар. 
Чизиқли тузилма унинг қуйи бошқарув бўғинлари юқори босқичдаги 
раҳбарга бевосита бўйсунуши билан тавсифланади. Чизиқли тузилмада хар 
бир ходим битта раҳбарга буйсунади ва юқори тизим билан фақат у орқали 
4
Кадирходжаева Н.Р., Ашрапова И.К.«Менежмент»: Ўқув қўлланма. –Тошкент: ТДИУ, 2010.67 – бет. 



52 
богланган бўлади. чизиқли тузилманинг ижобий томонлари унинг оддий, 
ишончли, камхаржлигидир. Ҳар бир раҳбар бутун меҳнат жамоаси фаолияти 
натижалари бўйича жавобгар. Бу стратегик ва жорий қарорларни қабул 
қилиш хуқуқи марказлашишига олиб келади. 
Чизиқли тузилмаларни хал этилувчи масалалар доираси кенг бўлмаган, 
бу масалалар йечилиши осон бўлган холларда қўллаш мақсадга мувофикдир. 
Соф холда чизиқли бошқарув жуда кам, асосан, бригада, бўлим, ширкат, 
кичик корхоналарда қўлланилади. 
Функционал тузилма - бошқарув вазифаларининг функционал бўғинлар 
ва раҳбарлар уртасида тақсимланишига асосланади. У бошқарув мураккаб-
лашуви ва ихтисослашув ривожланиши билан боғлиқ холда вужудга келган. 
Функционал тузилмада бошқарувчи кўрсатмалар нисбатан малакали 
бўлади, лекин якка бошчилик тамойилига риоя қилинмайди. Функционал 
бўғинлар сони ортиши билан хар бир бўғин мустақил равишда хал етувчи 
масалалар доираси торайиб боради. Муаммонинг мохияти хар бир бўғин ўз 
масаласини биринчи навбатда хал қилишдан манфаатдор бўлишида емас, 
балки битта хам бўғин бу масалани етарли даражада асосланган холда ва 
тўгри хал қила олмаслиги, ечимлар майдалашиб, тулик бўлмай колишидадир. 
Бу бошқарувни мараккаблаштириб, унинг самарадорлигини камайтиради. 
Чизиқли тузилмани ташкил этиш ва фнукицонал тузилманинг камчилик-
лари қушма, бириктирилган тузилмалар - чизиқли-штабли, чизиқли-
функционал ва бошқа тузилмалар вужудга келишига сабаб бўлди. 
Чизиқли-штабли тузилмада чизиқли тузилма асос қилиб олинади, лекин 
бошқарувнинг қуйи бўғинга эга ҳар бир бўғинида айрим муҳим муаммолар 
бўйича штаблар тузилади. Штаблар малакали қарорлар тайёрлайдилар, лекин 
чизиқли тузилма раҳбари тасдиқлаб, қуйи даражага юборади. У штаб 
тавсияларини координация қилади, мувофиқлашади ва натижада бошқарув 
сифати яхшиланади, лекин вазифалар миқдори кўп бўлса. Лекин, вазифалар 
миқдори кўп бўлса, чизиқли тузилма раҳбари вазифалари хам ортади. Шу 
сабабли, амалиётда бошқа қўшма тузилмалар вужудга келди. Улар орасида 


53 
енг кенг тарқалгани чизиқли-функционал тузилмадир. 
Чизиқли-функционал структурада, функционал звенолар қуйи турган 
бўлинмаларга ўзлари буйруқ бера оладилар, лекин улар компетенциясига 
таалукли бўлган аниқ белгиланган саволлар бўйича. Масалан, режалаштириш 
-иқтисодий бўлими цех бошлигига режалаштиришни ривожлантириш 
саволлари бўйича буйруқ бериши мумкин, Заводнниг бош бухгалтери еса 
цехда ҳисоб ва ҳисоботни яхшилаш бўйича ва х.к. Чизиқли функционал 
структурасининг устунлиги унинг бошқарув принципларини буйруқ бериш-
нинг ягоналиги принципи билан ўзвийлигидадир. Лекин бу устунлик 
структурада алоқаларнинг мураккаб типлари мавжуд: лойиҳа бўйича 
бошқариш; матрицали структура ва бошқалар. Лойиха бўйича бошқариш 
ишлаб чиқариш технологиясининг ўзгариши билан боғлиқ қайта кўришлар ва 
янги технологиялар киритилиши зарур бўлган корхона ва ташкилотларда 
қўлланилади. Бундай қайта кўришни амалга ошириш учун факатгина шу 
лойихага жавоб берувчи бошқарув органи тузилади. Бошқарувнинг лойиха 
бўйича органи вақтинчалик ташкилот ҳисобланади. Унга юклатилган 
вазифалар амалга оширилгандан сўнги тугатилади. 
Матрицали структура чизиқли ва лойиха бўйича бошқарув структура-
ларининг бирлаштирилиши натижасида кўрилади. Бошқарувни ташкил 
қилишнинг матрицали структурасида лойиха ёки дастур раҳбарларининг 
фаолияти еркинлиги таъминланади, улар олдига ҳуйилган масалалар 
мақсадли хал қилинади. Ишни ташкил қилиш бўйича раҳбарнинг маъсулияти 
аниқланади, уларнинг бажарилиш муддати, якуний натижалар бўйича 
раҳбарнинг маъсулияти аниқланади. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув 
аппаратини белгиланган даражада қисқартиришга, бошқарувнинг хар-хил 
даражалари ва хар бир звено чегарасида алохида даражаларнинг вазифалари 
ва функсияларини аниқ ажратиш, халқ хўжалиги, корхоналар (фирмалар) 
тармоқларининг хўжалик мустақиллигини таъминлашга имкон берадиган 
янги ташкилий структуралар тузилади. 


54 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish