З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/71
Sana24.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#213176
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   71
Bog'liq
operatsion tizimlar va laboratoriya fanidan maruzalar matni

Махаллийлик (локаллилик) 
Маълум бўлишича, бу усулда бошқаришни ташкил этиш хотира 
сатхларига киришни ва алоқа частотасини камайтиради. 
Бу ерда мухим ролни,чегараланган вақт давомида, хотира адресларининг 
кичик бўлаги билан ишлаш хоссаси ўйнайди. Бу эмпирик жихатдан 
кузатиладиган 
хосса 
локаллилик 
принципи 
ёки 
мурожаатларни 
локаллаштириш дейилади. 
Процессор КЭШи, қурилмаларнинг бир қисми ҳисобланади, шунинг 
учун ОТнинг ҳотира менежери, асосан маълумотларни компютернинг асосий 
ва ички ҳотира қисмига тақсимлаш билан шуғулланади. Баьзи схемаларда 
тезкор ва ички ҳотира ўртасидаги оқимни дастурчи бошқаради. Аммо бу 
боғланиш дастурчи вақтини йўқотади, шу сабабли бу ишни ОТ га юклашга 
ҳаракат қилинади. 
Физик хотирада маьлумотларни реал жойлашишини курсатувчи асосий 
хотирадаги адреслар- физик адреслар деб аталади. Дастур ишлайдиган физик 
адреслар тўплами, физик адреслар майдони деб аталади. 
Мантикий(логик) ҳотира. 
Хотирани, ячейкалар чизиқли тўплами куринишида аппарат ташкил 
этиш, дастурчининг дастур ва маьлумотлар сақланиши кўриниши ҳақидаги 
тассавури билан мос келмайди. Купгина дастурлар бир-бирига боғлик 
бўлмаган холда яратилган модуллардан ташкил топган. 
Баьзан жараён таркибига кирувчи ҳамма модуллар ҳотирада кетма-кет 
жойлашади ва чизиқли адреслар майдонини ташкил қилади. Бироқ кўпинча 
модуллар ҳотиранинг турли жойларида жойлаштирилади ва турлича 
фойдаланилади. 


87 
Ҳотирани бошариш схемасида, фойдаланувчининг бундай тассавурига 
мос келадиган маълумот ва дастурларни сақлаш, сегментация дейилади. 
Сегмент-ҳотиранинг аниқ кўрсатилган қисми бўлиб, унинг ички қисмида 
чизиқли адресларни қўллаб қувватлайди. Сегмент процедура, массив, стек 
ёки скаляр миқдорлардан ташкил топган бўлади, лекин одатда аралаш 
типдаги маълумотлардан иборат булмайди. 
Бошида сегментлар дастур коди фрагментларини (матн редактори, 
тригонометрик кутубхона ва х.к.) жараёнлар билан умумлаштириш 
заруриятидан келиб чиққан бўлиши керак, чунки уларсиз ҳар бир жараён 
ўзининг адрес маконида маьлумотларнинг яна бир нусхасини саклашига 
туғри келар эди. Хотиранинг, тизим бир нечта жараённинг маьлумотларини 
акс эттирадиган алохида қисмлари бўлиб улар сегментлар деб ном олди. 
8.2.расм. Жараён сегментларининг компютер хотирасида жойлашиши. 
Хотира шундай қилиб, чизиқли кўринишдан икки ўлчамли кўринишга 
келди. Адрес икки компонентдан иборат бўлиб, улар: сегмент номер ива 
сегмент ичидаги жойлашган ўрнидир. Кейинчалик, жараённинг турли 
компоненталарини(дастур коди, маьлумотлар, стек ва х.к.) турли 
сегментларда жойлаштириш қулай бўлиб қолди. Яна шу нарса аниқ бўлиб 
Жараён сегментлари Р1 
Жараён сегментлариР2
Жараён маълумотлёриР1 
Кутубхоналарга булинувчи 
сегментлар 
жараён стеки Р2 
Жараён коди Р1 
Жараён маълумотлариР2
Жараён стеки Р1 
Жараён коди Р2 


88 
қолдики, аниқ сегмент ишини, унга сегментда сақланадиган маьлумотлар 
устида бажарилиши рухсат берилган операциялар, масалан, мурожаат хуқуқи 
ва операциялар типи каби атрибутлар қийматини бериб, назорат қилиш
мумкин бўлиб қолди. Баьзи, жараённи адрес маконини тасвирлайдиган 
сегментлар 8.2 –расмда кўрсатилган.
Аксарият замонавий операцион тизимлар ҳотирани сегмент бошқарув 
ҳусусиятига эга. ОТларнинг баьзи архитектураларида (масалан Интел) 
сегментлаш қурулмалар томонидан қўлланади. 
Жараён мурожаат қиладиган адреслар, оператив хотирада мавжуд бўлган 
реал адреслардан шу тахлитда фарқ қилади. Ҳар бир аниқ ҳолатда дастур 
фойдаланадиган адрес, ҳар хил усуллар ёрдамида тасвирланиши мумкин. 
Масалан, адрес, берилган матнда одатда символли бўлади. Компилятор бу 
символли адрес ва ўзгарадиган адресларни боғлайди (масалан, n байт модул 
бошидан). Дастур генерациялаган бундай адрес одатда мантиқий адрес 
(виртуал хотирали тизимларда у кўпинча виртуал хотира) деб номланади. 
Барча мантикий адреслар туплами мантикий(виртуал) адреслар майдони деб 
аталади. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish