www.ziyouz.com кутубхонаси
225
— Раҳмат. Айтиб бераман, — деди у. Ва менинг сигаретимдан бирини олди.
Кейин ҳикоя қила бошлади.
12
— Ўша кеча Тиблисга учиб кетдик... Бўтдан чиққанимиздан кейин мани уйда қолдириб, ўзлари
аэропортга кетдилар... Тавба, «сиз»лаб гапиргим кемавотти. Ҳа, майли, ман учун шунча сарф-харажат
қилдилар. У ёқдаям, э-ҳе...
— У киши аэропортга кетди, — дедим жилмайиб (буларнинг қисматига қизиқиб қолганимни шунда
сездим).
Гулсара кулиб юборди.
— Ҳа. Ман уйда кийиниб турадиган бўлдим. Соат иккига яқин иккита билет билан кириб келдилар.
Ну не могу... Мунақа йигитлар кам топилади, Қувватжон ака!
— Кечирасиз, у Тошкентга нима учун келган экан? Ҳа, геология вазирлигига девди-я...
— Ман сўрамовдим. Ман, просто, ҳайрон эдим у йигитнинг павидениясига... Шундай қилиб, тонг
оқарганда Тошкентдан учиб кетдик. Да. Хўп, Тиблисга бориб тушдик. Айтганимдек, уйини ижарага
берадиганлар чиқиб туришган экан... Жаноблари гаплашди. Таксига ўтириб жўнадик...
— Қаерга?
— Гаграга. Автобус ҳам, ҳатто троллейбус ҳам қатнар экан. Биз таксида кетдик, как палагается...
Ўрисча сўзларни кўп ишлатвомман, кечирасиз.
— Бемалол.
— Ой, жуда ажойиб жойлар экан. Тоғ, денгиз, тинчликки, қўёвурасиз... Биз уйига тушган одамлар
— абхас мусулмонлари экан. Битта кампир билан ўғли тураркан. Унақа кампир оламда йўқ. Шунақаям
меҳрибон, мани шунақаям яхши кўриб қолди. Эри балиқчиякан, штормда ҳалок бўлган экан.
— Узр, битта йда турдингларми?
— Ҳа-ҳа-ҳа! Иўқ... Жаноби Таваккалбек шуни истадилар, албатта. Қоловурса, сизга бўладиган гапни
айтсам, ўша мақсадда мани оборган эканлар.
— Ҳим, тушунарли.
— Тасаввур этингки, ман ёнимга қўймадим.. Ишонмасангиз, тепамда худо бор. Ман худодан
қўрқаман, иримчи аёлман. Баъзан ўйлаганим ўрнидан чиқади. Ҳатто Тошкентдан жўнаётгандаёқ: «Бу
бойваччанинг мақсади шу-ёв», деган эдим. Худди шундай бўлиб чиқди.. У манга, биласизми, минг
доллар турадиган бриллиант кўзли узук совға қилди. У-ҳҳ. Битта местний хотин опкелувди, нархини
сўрамай-нетмай олди. Шунақаям чиройли, томоша қилиб ўтирсам дейсиз... Кечирасиз, биз аёллар
латтага, ялтироқ нарсаларга ўч бўламиз-де! Айниқса, ман... Ҳа-ҳа. Баъзан битта кийган кўйлагимни
бошқа киймасдим, дердим...
— Қачон?
— О, тарихга қайтишга тўғри келади.
— Узр.
— Униям айтиб бераман. Балки бир нарса ёзарсиз?.. Чем чёрт не шутит! Ҳа-ҳа-ҳа... Ҳазил. Бу
гапларни, азизим Қувватжон, сизга айтвомман, холос. Ҳатто синглимгаям айтмадим. Ичимни
кемириворди...
— Қулоғим сизда.
— Шундай қилиб, узукни олмадим... Вей, виждонан айтивомман! Агар ўша узукни «совға» деб
берганида, эҳтимол... Унга муносабатим ўзгариб кетармиди... Йўқ, у кишим: «Шу кеча бирга ётамиз,
холос, дедилар. — Узукнинг ҳақига...» Ахир, бу — мани ҳақорат қилиш эмасми? Ўзийиз айтинг... Ман
нима ўйда эдим-у, у киши... Йиғлаворишимга оз қолди. Уйдан чиқиб кетдим. Ўзимга ажратилган
хонагаяммас, кампирнинг хужрасига кириб ётдим. Бечора кўп ачинди манга... «Эҳ, қизим-е, соддасан»,
деди. «Бир кун пушаймон қиласан», деди. Ҳақиқатан ҳам кейин, шу кунларда пушаймон қилдим.
Ишонаверинг, азизим. Шунақа бўлди...
— Кейин?
— «Йўқ, ойижон, ман унақа қилолмийман», дедим. Кейин йиғладим. Жа хўрлигим келди... Кейин
кампирга Таваккал акангиз билан қанақа вазиятда танишганимни айтиб бердим... Кампир уни ёқлади.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |